Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


-мавзу: Бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий


Download 0.92 Mb.
bet12/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

6-мавзу: Бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий
компетенциясига қўйиладиган талаблари
Режа

1. Бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари касбий фаолиятларига қўйиладиган умумий малака (касбий компетентлик) талаблари
2. Бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари


1-асосий саволнинг баёни:
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналиши учун янгидан яратиладиган малака талабларига киритиладиган кадрлар истеъмолчиларининг бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари касбий фаолиятларига қўйиладиган умумий малака (касбий компетентлик) талаблари.
Касбий фаолиятнинг соҳалари:
Таълим тизимида бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналишида бошланғич синф ўқитувчиси лавозимларда ишлаш, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларда ходим бўлиб ишлаш, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш, мутахассислиги доирасида педагогик фаолият билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Касбий фаолиятнинг объектлари:
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш: узлуксиз таълимнинг қонун-қоидалари, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигида фойдалана олиш, ингеграциялашган таълимни амалга ошириши, соғлом авлодни шаклланитиришни билиш ва уни амалиётда қўллай олиш, таълим технологиясини билиши, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари масалаларни камраб олади.
Касбий фаолиятнинг турлари:
- педагогик;
- илмий-тадқиқот;
- маънавий-маърифий;
- ташкилий-бошқарув.
Касбий фаолиятнинг умумий малака талаблари:
- дунёкараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши;
- Ватан тарихини билиши, маънаний миллий ва умуминсоний кадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий нстиқлол ғоясига асослангаи фаол хаётий нуқтаи иазарга эга бўлиши;
- табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;
- инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга ва атроф муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;
- ахборот йиғиш, сақлаш, кайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиши;
- тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақоботбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши,
- янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;
- соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.
Бакалавр:
- таълим йўналишлари бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил ишлашга;
- тегишли бакалавриат йўналишлари доирасида танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом этгиришга;
- кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланадилар.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling