Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet20/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

Назорат саволлари
1. Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўқув режаси ва фанлар дастурлари таркибидаги қандай мажбурий фанлар блокларини ўзлаштиришлари зарур?
2. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки қандай ўқув фанларини ўз ичига олади?
3. Математик ва табиий-илмий фанлар блоки қандай ўқув фанларини ўз ичига олади?
4. Умумкасбий фанлар блоки қандай ўқув фанларини ўз ичига олади?
5. Ихтисослик фанлари блоки қандай ўқув фанларини ўз ичига олади?
6. Қўшимча фанлар блоки қандай ўқув фанларини ўз ичига олади?
7. Талабалар касбий фаолият кўникмаларини эгаллашлари учун малакавий амалиётлар қайси босқичларда бўлиб ўтади?
8. Ўқув режасининг ҳар бир фанлар блокида танлов фанлари кимлар томонидан ва нималарга асосан белгиланади?
9. Талабаларнинг мустақил таълим олишлари шартми ва у қандай аҳамият касб этади?
10. Мустақил таълим олиш натижалари талабалар билимларини баҳолашда ҳисобга олинадими?
11. Амалий ва лаборатория машғулотлари қаерларда олиб борилади?


4-мавзу: Ўқув режасининг умумий фанлар блокига қўйиладиган
талаблар

Режа

  1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки мазмуни

  2. Математик ва табиий-илмий фанлар блокига қўйиладиган талаблар


1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокининг асосий мазмуни:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларидаги гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блокига қуйиладиган умумий талаблар асосида белгиланади.
Барча бакалавр таълим йўналишлари ўқув режасида ушбу блок фанлари умумий бўлиб, бир хилда номланади: Ўзбекистон тарихи, Миллий ғоя, Фалсафа, Диншунослик, Иқтисодиёт назарияси,Фуқаролик жамияти, Хорижий тил, Жисмоний маданият ва ҳ.к.
Ушбу фанлар блоки бўлажак педагог кадрларнинг назарий-методалогик билимларни ўзлаштиришлари, илмий дунёқарашга эга бўлишлари, уларнинг ҳар томонлама (маънавий, ҳуқуқий, миллий ғоявий ва мафкуравий, маърифий, тарихий, маданий, ахлоқий, эстетик дунёқарашлари, жисмоний етуклиги) ривожланишига хизмат қилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling