Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


-мавзу: Бакалаврларнинг касбий тайёргарлик даражасига


Download 0.92 Mb.
bet17/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

2-мавзу: Бакалаврларнинг касбий тайёргарлик даражасига
қўйиладиган умумий ва малака талаблари
Режа
1. Бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар
2. Бакалаврларнинг касбий фаолиятларига қўйиладиган малака талаблари

1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Олий таълим муассасасининг Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналишини битирувчи бакалаврларнинг касбий тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талаблар:

  • дунёқараш билан боғлик тизимли билимларга эга бўлиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши;

  • Ватан тарихини билиши, маънаний миллий ва умуминсоний кадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий нстиқлол ғоясига асослангаи фаол хаётий нуқтаи иазарга эга бўлиши;

  • табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;

  • инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга ва атроф муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

  • ахборот йиғиш, сақлаш, кайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиши;

  • тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақоботбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши,

  • янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;

  • соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тассаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling