Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.93 Mb.
bet3/37
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1150926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish (1)

5111800 - Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
- мактабгача, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида мактабгача таълим ва мутахассислик фанларидан дарс бериш;
- таълим тизимида кабинет мудири, методист, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;

  • ижтимоий-гуманитар йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;

  • халқ таълими бўлимлари ва уларнинг ваколатлари органларида, турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;

  • маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш;

  • ишлаб чиқариш соҳаларида, касбий таълим педагогикаси ва технологияси, ўқитишнинг дидактик воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг турлари

  • педагогик;

  • илмий-тадқиқот;

  • маънавий-маърифий;

  • ташкилий-бошқарув;

Таълим йўналиши йўналишлари бўйича тайёрланган бакалаврлар касбий фаолиятларининг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади.
Таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий мослашув имкониятлари:
Битирувчилар касбий кайта тайёрлашдан ўтгандан кейин олий, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида таълимнинг ваколатли бошкарув органлари томонидан аниқланадиган турдош (соҳага мос) фанларни ўқитиш имкониятига эга бўлади.
Таълимни давом эттириш имкониятлари.
5111800 - Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр 5А111801 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) магистратура мутахассислиги бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда ўқишни давом эттириши мумкнн.
Шунингдек, ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчилик асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling