9-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили


Download 9.61 Kb.
Sana20.10.2023
Hajmi9.61 Kb.
#1713610
Bog'liq
12-ma\'ruza.Kichik biznеs vа tаdbirkоrlik sub’еktlаridа ishlаb chiqаrish hаrаjаtlаri vа mаhsulоt tаnnаrhi tаhlili


9-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили
1.
    • Ишлаб чиқариш ҳаражатлари тўғрисида тушунча.

2.
    • Маҳсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар.

3.
    • Маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар.

4.
    • Маҳсулот таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари

5.
    • Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари.

1. Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча
Ҳар бир корхона маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш жараёнидаги капитал сарфлари...
Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ва фаолият юритиш учун қилинган барча харажатлар капитал сарфларини ташкил этади.
НОМИНАЛ КАПИТАЛ-пул шаклидаги капиталдир.
РЕАЛ КАПИТАЛ-капиталнинг ресурс шаклидир.

Ишлаб чиқариш харажатлари- бу фирма ёки корхона капиталининг сарфланиши ҳисобланади.

  • Амортизация ажратмаси- бу асосий капиталнинг эскириш ҳисобига уни қоплаш суммаси.
  • Амортизация нормаси- бу амортизация ажратмалари йиллик суммасининг асосий капитал қийматига нисбатининг фоиздаги ифодасидир.

Умумий назарий жиҳатдан қуйидагиларни фарқлаш лозим


1. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий харажатлари ёки маҳсулот қиймати.
W= c + v + m
2. Корхона (фирма) маҳсулотининг ишлаб чиқариш харажатлари.
K= s + v

Доимий харажатлар.


Доимий деб, шундай харажатларга айтиладики, уларни миқдори ишлаб чиқариш хажмига қараб ўзгармайди. Улар ҳатго ишлаб чиқариш бўлмаганда ҳам қопланиши шарт.
Улар жумласига карз юзасидан мажбуриятлар, рента тўловлари, амортизация, ижара ҳақи, суғурта пули, бошқарув ходимлари ва мутахассисларга олдиндан белгиланган маошлар киради. Бу харажатлар доимий бўлгани учун ишлаб чиқариш қанчалик ўзгармасин, улар илгари белгиланган миқдорда қолади
Харажатларнинг туркумланиши
Ўртача доимий харажатлар доимий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
Ўртача умумий харажатлар умумий харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
Ўртача ўзгарувчи харажатлар ўзгарувчи харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади:
2. Маҳсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар
ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари
ишлаб чиқариш хусусиятига эга
ишлаб чиқаришга тегишли асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бошқа харажатлар
3. Маҳсулот таннархига киритилмайдиган ҳаражатлар
маҳсулотни сотиш харажатлари
бошқарув харажатлари
бошқа операцион харажатлар
Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар
фоизлар бўйича тўловлар
мол-мулкни узоқ муддатли ижарага (лизингга) олиш тўловлари
хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари
қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш
молиявий фаолиятга оид бошқа харажатлар
5. Маҳсулот таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари
    • ҳисоблашдан кўзда тутилган асосий мақсад - уни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий харажатларни тегишли ҳужжатларда ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли акс эттириш ҳамда моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежамкорлик асосида, оқилона фойдаланиш устидан назорат ўрнатишдир.

Маҳсулот таннархини
    • корхона харажатлари тушунчасидан фарқ қилади. Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа молиявий-х ўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган барча харажатлари маҳсулот таннархига киритилмайди.

Маҳсулот таннархи
Маҳсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли
бевосита моддий ҳаражатлар
бевосита меҳнат ҳаражатлари
ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама ҳаражатлар
МТ = МХ+ИХ+СТ+А+БИХ / М
Download 9.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling