Guliston davlat universiteti ekologiya va geografiya kafedrasi


Download 1.47 Mb.
bet78/93
Sana22.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1286934
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93
Bog'liq
Majmua O\'rta Osiyo

Кенг баргли ўрмонлар

Крупнолистовые леса

Large-leaf forests

қишда баргини тўкадиган шапалоқ барг­ли дарахтлар ўсадиган ўрмонлар: бук, эман, заранг, жука, граб ва бошқа дарахтлар ўсади. К .б. ў. шимолий яримшарнинг мўътадил минатақаси таркибига кирувчи кенг баргли ўрмонлар зонасини ҳосил қилади. Ўзбекистан тоғларида баландлик минтақаси сифатида учрайди. Бу ерда заранг, терак, мевали дарахтлар – ёввойи олма, ёнғоқ, ўрик, дўлана, писта, қорақат ва бошқалардан иборат.

Кратер

кратер

crater

(юнонча кратер – катта товоқ)–ер юзасида ёки денгиз остида учрайдиган товоқсимон ёки воронкасимон чуқурликлар. К. диаметри бир неча ўнлаб м дан бир қанча км гача, чуқурлиги бир неча м дни юзлаб м гача бўлади. К. вулканлар отилиши, йирик метеоритлар тушиши натижасида ҳосил бўлади, Вул­кан К. лари тагида лава ва бошқа жинслар, газлар чиқадиган бўғиз бўлади. Баъзан К, Лар таги сув билан тўлиб, К. кўлларини ҳосил қилади. К-лар Ой ва Мирриҳда ҳам жуда кўп.

Криосфера

Криосфера

Cryosphere

(латинча круос– совуқ, муз ва спейра – кура) Ер юзасининг атмосфера, гидрос­фера ва литосфера ўзаро туташиб турган ҳамда музлар бўлган ва муз ҳосил бўладиган совуқ қобиги.

Лава

лава

lava

(латинча лабес – кўч­ки)–вулканлар оғзидан ёки ер пўстидаги ёриқлардан ер юзасига оқиб чиқиб, газларнинг бир қисмини йўқотган магма. Ер юзасида лава ҳарорати 1000–1200° бўлади. Лаванинг қотишидан вул­кан тоғ жинслари, мас., базальт ҳосил бўлади.

Ландшафт қобиғи

Горизонтальная оболочка -

Horizontal shell -

географик қобиқнинг литосфера (Ер пўсти) гидросфера (сув қобиғи) ва тропосфера бевосита туташиб турган нисбатан юпқа марказий қисми. Л. қ. ҳозирги нураш пўстини, тупроқ-ўсимлик қопламини, барча тирик организмларни ва ҳавонинг ерга туташиб турган қуйи қисмини ўз ичига олади. Л. қ.-нинг қалинлиги қутбий ўлкаларда 10 м дан экваториал ўмонларда 100–150 м гача етади.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling