Психрометр
|
Психрометр
|
Psychrometer
|
(юнонча психрос– совуқ, метрео–ўлчайман) – ҳаво намлиги ўлчанадиган асбоб. Иккита термометрдан иборат: бири қуруқ, иккинчисининг симобли учига мато ўраб сувли идишга тиқиб қўйилади. Хўл термометр ҳароратни пастроқ кўрсатади. Ана шу термометрлар кўрсаткичидаги фарқ асосида ҳаво намлиги махсус жадвалдан аниқланади.
|
Сейсмология
|
сейсмология
|
seismology
|
(юнонча – сейсмос – ер қимирлаш, логос – фан)– ер қимирлаш ва у билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганувчи фан: Зилзилалар сабабларини, уларнинг тектоник жараёнлар билан алоқаларини, олдиндан айтиб бериш имконларини, Ер юзасида тарқалиш географиясини, ер қимирлаш оқибатларига қарши кураш йўлларини ўрганади.
|
Синеклиза
|
Синеклиза
|
Syneclise
|
(юнонча син – биргаликда ва енгилисис – эгилиш) – ер пўстининг платформаларида салгинаботиқ қисми. Эни бир неча юз км га етади. Шакли кўпинча нотўғри юмалоқ бўлади. С. Ботиғи чўкинди жинслар тўлдириб, ер юзаси ясси ёки салгина ботиқ текисликка айланган бўлиши мумкин. Мас., Ливия С. си Москва С. си ва ҳ. к.
|
Сувайирғич –
|
Водопад -
|
Waterfall -
|
ёғин сувларини дарёлар ёки икки денгиз, океан ҳавзасига ажратиб (бўлиб) турган чегара. С. тоғли ўлкаларда тизмаларнинг қирраларидан ўтади. Текисликларда эса С. ясси ерлардан, ботқоқликлардан иборат бўлиши мумкин. Бундай жойларда С. ни чизиқ тарзида кўрсатиш мумкин эмас.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |