Guliston davlat universiteti ekologiya va geografiya kafedrasi


Download 1.47 Mb.
bet81/93
Sana22.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1286934
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   93
Bog'liq
Majmua O\'rta Osiyo

Табиат комплекси

Природный комплекс

Natural complex

(географик комплекс) – табиатнинг ўзаро таъсир этиб ва бир-бирини тақозо қилиб, ягона система ҳо­сил қилиб турувчи компонентлари, яъни рельеф, иқлим, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёсининг қонуний уйғунлиги. Т. к. нинг энг кичиги жой, Мас., кичик ботқоқлик, бир сой ёки жар бўлса, энг каттаси ландшафт қобиғи. Та­биат зонаси ҳам, географик минтақа , ҳам Т. к. ҳисобланади.

Тектоника

тектоника

tectonics

(юнонча тектоникос – бинокорликка оид)–гео­логия (Ер ҳақидаги фан) нинг бир тармоғи, Ер пўстининг тузилиши ва унинг ички кучлар таъсирида, Ернинг тараққиёти жараёнида рўй бераётган ўзгаришларни ўрганади.

Тоғ-водий шамоли

Горные Ветры -

Mountain Winds -

тоғли улкаларда тунда тог ёнбағри ва водий бўйлаб пастга томон, кундузи эса водий ва ёнбағир бўйлаб юқори томон эсувчи шамол. Т. в. ш. ҳавонинг тоғлар билам атроф­даги текисликларда ва водий таги: билан ёйбағирда турли даражада: исиши ҳамда тунда тоғларда ва ёнбағрида тез совиб кетиши натижасида бир хил баландликда ҳаво босимида тафовут вужудга келиши оқибатида ҳосил бўлади.

Тоғ дарёси

Горная река -

Mountain river -

тоғлардаги муз, қор ва булоқ сувларидан бошланиб, шовуллаб тез оқадиган дарёлар. Тоғ дарёларида остона ва шаршаралар кўп бўлади. Кўпин­ча тор водийлар, дараларда оқади. М., Писком, Чотқол, Угом ва б.

Тоғ музликлари

Горные ледники -

Mountain glaciers -

тоғларнинг қор чегарасидан юқорида қор тўп-ланиб, зичлашиб ҳосил бўлган музликлар. Кўпинча водийларда, чўққилар атрофида, ёнбағирларда бўлади. Қор чегарасидан пастга ҳам силжиб тушади. Энг катта Т. м. Аляскадаги Беринг, Помирдаги Федченко музликлари (77 км га чўзилган).

Тропосфера

тропосфере

troposphere

(юнонча тропос –ўзгариш, сфера –шар)– атмос-феранинг ер юзасига яқин энг қуйи қисми. Тропосферанинг қа-линлиги қутбларда 8–10 км, ўр­тача кенгликларда 10–12 км, эк­ватор атрофларида 16–18 км. Тропосферадагн ҳаво асосан ер юзасидаи иссиқ олади. Ҳаво ҳарорати тропосферанинг устки чегарасида қутбда –55° С, экватор яқинида –80° С. Атмосферадаги бутун ҳаво массасининг 4/5 қисмидан кўпроғи ва сув буғининг деярли ҳаммаси шу тропосферада тўпланган. Тропосферада ҳаво горизонтал ва вертикал ҳаракат қилиб, булутлар пайдо бўлади ва ёғин ёғади.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling