Гулистон давлат университети “физика” кафедраси


Курс ишига қўйиладиган асосий талаблар


Download 205.61 Kb.
bet3/9
Sana21.06.2023
Hajmi205.61 Kb.
#1638741
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Курс иши

4. Курс ишига қўйиладиган асосий талаблар.
Курс ишлари ўқув режасига мувофиқ тугалланган маълум бир фан бўйича ўқув курси(семестр) якунида бажарилади.
Курс ишлари мустақил тарзда бажарилиши шарт. Талаба курс ишини ёзишдан олдин танланган мавзу бўйича зарур адабиётлар ва материаллар билан танишиб чиқиши лозим. Улар курс ишини ёзишда фойдаланилган адабиётлар рўйхатида кўрсатилиши керак.
Курс ишининг мазмуни мавзу номига ва режага мувофик келиши шарт. Курс ишининг мазмунида умумий ва мавзуга алоқаси бўлмаган маълумотлар бўлмаслиги лозим.
Курс ишининг бажарилиши ва расмийлаштирилиши тартибли тарзда амалга оширилишига алоҳида эътибор бериш талаб қилинади. Курс ишининг титул варағи намунаси 1-иловада келтирилган. Биринчи саҳифада курс иши режаси келтирилади. Режа кириш, асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатларидан иборат бўлади.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, аҳамияти, моҳияти, ўрни ва татбиқий соҳалари ёритилади.
Асосий қисмда мавзунинг мазмуни назарий, амалий, тажрибавий, натижавий материаллар асосида тўлиқ ёритилади. Асосий қисм икки бобдан иборат бўлиши тавсия этилади.
Хулоса қисмида талаба курс иши мавзусига оид келтирилган маълумотлар асосида ўзининг асосий хулосаларини келтиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатининг бош қисмига мавзу ва фанга оид энг муҳим илк манбалар ҳамда ҳукумат қарорлари жойлаштирилади. Кейин умумий ва махсус адабиётлар алифбо тартибида келтирилади. Рўйхат охирида эса газета ва журналлар кўрсатилади. Интернет маълумотлари ва сайтларидан олинган материаллар номлари ўрнатилган тартибда 2-иловага мувофиқ келтирилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида адабиётнинг муаллифи, номи, нашр қилинган жойи, йили аниқ кўрсатилиши лозим.
Курс ишининг ёзма маълумотлари А4 шаклидаги қоғознинг чапдан - 3 см, ўнгдан - 1,5 см, юқори ва пастдан - 2 см масофа қолдирилган ҳолдаги ички қисмида компьютернинг Times New Roman ёзуви 12 ўлчамли шрифти билан 1,5 интервал оралиғини сақлаган ҳолда терилиши талаб этилади.
Матн саҳифалари тартиб рақамларига эга бўлиши керак. Тартиб араб рақамлари билан 3-бетдан бошланади. Биринчи ва иккинчи варақлар титул варағи ва иш режаси бўлиб, улар рақамланмайди.
Варақ(саҳифа)нинг тартиб рақами А4 шаклдаги қоғоз юқори қисмининг ўртасига колонтитул ёрдамида ўрнатилади.
Курс ишининг умумий ҳажми 35 бетдан ошмаслиги лозим.

Download 205.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling