Гулистон давлат университети “физика” кафедраси


Курс ишини баҳолаш меъёрлари ва мезонлари


Download 205.61 Kb.
bet5/9
Sana21.06.2023
Hajmi205.61 Kb.
#1638741
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-Курс иши

7. Курс ишини баҳолаш меъёрлари ва мезонлари
Бажарилган курс иши амалдаги рейтинг Низомига мувофиқ 100 баллик тизимда баҳоланади ва қуйидагича рейтинг баллари қўйилади:

      • 86 - 100 “аъло”;

      • 71 - 85 “яхши”;

      • 55 - 70 “қониқарли”;

      • 0 - 54 “қониқарсиз”.

Курс ишини баҳолашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

      • танланган мавзунинг долзарблиги асосланган ҳолда очиб берилганлиги;

      • мавзуга оид масалаларнинг режа асосида тўла ёритилганлиги;

      • кўйилган масалаларни ҳал қилишда энг самарадор усуллардан фойдаланилганлиги;

      • чиқарилган хулосаларнинг илмий ва амалий асосланганлиги;

      • курс ишини тайёрлаш ва расмийлаштириш талабларига амал қилинганлиги;

      • курс иши матнини тайёрлашда кўчирмачиликка йўл қўйилмаганлиги;

      • интернет материалларидан фойдаланганлиги;

      • бажарилган курс иши бўйича натижаларни татбиқ этиш юзасидан таклифларнинг мавжудлиги.

Талабага қуйидаги ҳолларда “аъло” (86-100 балл) баҳо қўйилади:
- курс иши белгиланган вақтда, барча талаблар асосида тўлиқ ва тўғри бажарилган бўлса;
- курс ишининг мақсади ва вазифалари тўлиқ ёритиб берилган бўлса;
- талаба танлаган курс иши мавзуси бўйича назарий ва амалий билимларни тўлиқ ўзлаштирганлигини намоён қилса;
- курс иши буйича натижалар олиниб, қўлга киритилган натижалардан зарур хулосалар чиқарилган бўлса;
- матнлар баёнида илмийлик ва мантиқийлик сақланиб, илмий хатоликларга йўл қўйилмаган бўлса;
Талабага қуйидаги ҳолларда “яхши” (71-85 балл) баҳо қўйилади:
- курс иши белгиланган вақтда ва талаб даражасида бажарилган бўлса;
- курс ишининг мақсади ва вазифалари атрофлича ёритиб берилган бўлса;
- танланган курс иши мавзуси бўйича назарий ва амалий билимларни етари ўзлаштирган бўлса;
- ёзилган курс иши бўйича олинган натижалардан тўғри хулосалар чиқарилган бўлса;

Download 205.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling