Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet25/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Асосий саволлар:
1. Ижтимоий стратификация социологияси.
2. Ёшлар социологияси.
3. Девиант хулқ-атвор социологияси.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Стратификация, ижтимоий страталар, ёшлар социологияси, девиант хулқ-атвор социологияси, ижтимоий назорат институтлари.
Мавзуга оид муаммолар:
1.Жамиятни стратификацион тасниф этишдаги фикрларнинг ҳилма-ҳиллиги нимага асосланган?
2.Ёшларни жамиятнинг алоҳида социал гуруҳи сифатида социологик тадқиқ этиш эҳтиёжи нимадан иборат?
3.Ижтимоий назорат институтларининг жамият ва социологиядаги ўрни қандай?
1-асосий бўйича дарснинг мақсади: Ижтимоий стратификация, стратификацион тузилмалар ҳақида тушунча бериш, ижтимоий ўзгарувчанлик турларини очиб бериш, ижтимоий страталар таснифини кўрсатиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.Стратификация тушунчасини изоҳлайди.
1.2.Ижтимоий страталар концепцияси илмий асосларини очиб беради.
1.3.Ижтимоий страталарни таснифлайди.
1-савол баёни:
Жамият таркибида синфлар, страталар, ижтимоий гуруҳларнинг бўлиши, жамиятда турли ҳил табақалар тўзиш, ҳар бир сиёсий-тарихий даврда аҳолини зодагонлар ва қулларга (Миср, Вавилон), фуқаролар ва плебейларга (Афина ва Рим) брахман ва хизматкорларга ажратиш (Ҳиндистон) орқали бошқариш тажрибалари инсоният тарихидан маълумдир. Қадимги Турон мамлакатида асосан аҳолининг а) уруғ- қабилавий келиб чиқишидан; б) касбий мансублигидан; в)диний-эътиқодий қарашларидан ва ниҳоят г) шажаравий- сулолавий келиб чиққан ҳолда тасниф этиб келинган. Турон тарихидан маълумки, жамиятни ана шундай тасниф этиш ҳар бир ижтимоий гуруҳ, стратанинг сиёсий-ижтимоий ўрни ва ролини объектив белгилаш, улардан самарали фойдаланиш, умумдавлат миқёсида уларнинг муросавий консенсусини таъминлаш, сиёсий бошқариш имконини берган.
Жамиятни ўрганиш тамойиллари, ижтимоий-иқтисодий воқеликка ёндошув хусусиятлари доимий равишда ўзгариб, такомиллашиб боради. Тоталитар тўзум даврида ижтимоий тараққиётнинг бош сабаби синфлараро кўраш деб қаралганлиги сабабли жамиятдаги муаммоларга умумий ёндошиб, бир синф вакиллари билан иккинчи синф вакиллари қарашларидаги тафовутни аниқлаш барча ижтимоий фанлар, хусусан, социологиянинг ҳам асосий илмий тадқиқот тамойилларидан ҳисобланиб келинган.
Ижтимоий адолатни қарор топтириш тарихини инсоният томонидан ўз-ўзини англаш жараёнлари бошланишидан излаш ўринлидир. Дунёнинг илк китобларидан ҳисобланувчи Авесто аҳолининг барча қавмлари, қатлам ва гуруҳлари учун умумий турмуш тарзи қоидалари тавсиф этилади. Антик дунё қонуншуноси Солон томонидан яратилган илк қоидалар мажмуи ҳам турли ҳил ижтимоий гypуҳлap ўртасида тотувлик ва муроса (консенсус) меъёрларидан иборатдир.
Жамиятни стратификацион тасниф этишга мухолиф кучлардан бири сифатида маълум бўлган Покистон, Бангладеш, Ҳиндистонда амал қилаётган А. А. Мавлудий асос солган «Жамоати Исломия» уюшмаси аҳолининг ирқий, миллий ва тиллари борасидаги тенглигини эътироф этган ҳолда улар таркибида синфлар, ижтимоий қатламлар, ижтимоий гуруҳлар мавжудлигини инкор қилади.
Ижтимоий таснифларни тан олмаслик кайфияти боши диний-конфессионал оқимлар ва ҳаракатлар «Ҳезби таҳрири исломия», «Ваҳҳобийя», «Нур» тарафдорларида, айниқса, яққол намоён бўлиб келмоқда. Уларнинг назарида динга садоқат, исломий эътиқод даражалари мусулмонларни ўзаро фарқлантириб турувчи, фақат эътиқодий жиҳатдан страталарга ажратувчи асосий маънавий меъёр вазифасини ўтайди.
Стратификацион таснифларни ўрганганда, оламни яхлит бир бутунлик тарзида тасаввур этиш, яъни - «оламий уйғунлик» назариясига монандлик жиҳатларини ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир. Оламий уйғунлик назарияси тарафдорлари, хусусан, Гераклитнинг фикрича, унинг асосини сонлар эмас, балки моддий буюмлар ва уларнинг ягона субстанциясидан пайдо бўладиган, қарама-қаршиликлар кўрашида ўзаро бир-бирига ўтадиган сифатларнинг боғлиқлиги ташкил этади. Платон эса оламий жон оламни руҳлантириб, ўзи сонли нисбатларга, гармоник тартибга бўйсунади, деб қарайди. Мазкур ғояни янада аниқлаштирган ҳолда Платон стратификацион тасниф уч ёқлама боғлиқликда амал қилишини асослайди. Яъни биринчидан, ғоя нарсаларда моддийлашган ҳолда намоён бўлади, иккинчидан, нарсаларнинг ўзи ҳам муайян ғояни доимий тарзда тақозо этиб туради ва ниҳоят, ғоянинг ўзи мустақил равишда амал қилади.
Платон жамият таркибини амалий жиҳатдан уч йирик гуруҳга ажратади: 1) файласуфлар, элита вакилларидан иборат бўлиб, давлат ва жамият бошқарувида асосий ўрин тутувчилар; 2)ҳарбийлар ва 3) қуллар (жамиятда бирор бир фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлмайдиганлар).
Стратификацион ҳодисаларга объектив идеализм нуқтаи назаридан ёндашган Гегель табиат ва жамиятда рўй берадиган барча жараёнлар, умуман ҳаракатнинг ҳар қандай кўриниши умумдан хусусга томон, мавҳумликдан аниқликка қараб йўналганлигини қайд этади.
М. Вебер стратификацион жараёнлар моҳиятини очишда рационалистик ёндошув омилининг муҳимлигини алоҳида таъкидлайди.
Стратификация социологиянинг асосий тушунчаларидан бири сифатида жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимой гуруҳлари ва уларнинг табақаланиш белгилари тизимини ўзида акс эттиради.
Ижтимоий ўзгарувчанлик қуйидагича турланади.
1. Репродуктив;
2. Статусли-хизмат пиллапояларидан даражаларининг фаровонлашуви;
3. Ҳудудий - қишлоқдан шаҳарга, давлатдан давлатга кўчишлар;

  1. Маънавий қадриятлар, фикр, тушунчалар, ғоялар, ҳис- туйғуларнинг

ўзгариши;
5. Жамиятнинг сиёсий-ижтимоий моҳиятига кўра ўзгаришлар;
6. Илмий-техникавий ўзгаришлар.
Жамиятдаги ижтимоий табақаларни ўрганишнинг асосий тамойиллари:
- тадқиқот давомида ижтимоий страталарга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уларнинг ижтимоий таркиб ва тўзумдаги ўрни ва мавқеини ҳурмат қилиш;
- Страталар ижтимоий статикаси ва динамикаси жараёнларини илмий баҳолашда тизимий ва яхлит ёндашиш;
- Ўзбекистондаги ижтимоий страталарнинг миллий менталитети, регионал - ҳудудий хусусиятларини алоҳида эътиборга олиш;
- Ижтимоий страталар таркиб топишига сезиларли таъсир ўтказувчи сиёсий – иқтисодий, ижтимоий, диний- конфессионал, мафкуравий омилларни ўрганиш;
- Ижтимоий страталар таснифини тўзишда қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланиш.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling