Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet22/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Муҳокама учун саволлар:
3.1. Диннинг ўзига хос белгиларидан қайсилари дунёвий динларда мавжуд?
3.2. Дин социологиясининг шаклланишига Макс Вебер қандай ҳисса қўшган ва унинг назариясини изоҳланг.
3.3. Дин қайси ҳолларда сиёсийлашуви мумкин?
3.4. Фуқаролик динлари деганда нима тушунилади?
2-асосий савол: Маданият социологияси.
Маданият социологияси бўйича дарснинг мақсади: Маданият ҳақида тушунча бериш, маданият шакллари, цивилизация белгиларини тушунтириш, маданият социологияси объектини очиб бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Маданият социологияси тушунчасини изоҳлайди.

    2. Цивилизацияга таъриф беради.

    3. Маданият шаклларини таҳлил қилади.

2-савол баёни:
«Маданият» (арабча «маданият» - мадиналик, шаҳар таълим-тарбия кўрганлик) — кишиларнинг табиатни, борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш жараёнида яратган моддий-маънавий бойликлар ҳамда бу бойликларни қайта тиклаш ва бунёд этиш йўллари, усуллари мажмуи. Маданият моддий ва маънавий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва ўзаро муносабатлар, сиёсат, оила, ахлоқ, хулқ, ҳуқуқ, таълим, тарбия, ижод, илм, фан, хизмат кўрсатиш, турмуш тарзи кабилар билан бир ривожланади, жамиятнинг тараққиёт даражасини акс эттиради.
Кенг маънода — маданият тушунчаси инсониятнинг бутун тараққиёт жараёнида яратган барча моддий ва маънавий бойликларнинг йиғиндисини акс эттиради. Тор маънода - маданият атамаси - тушунчаси жамиятнинг маънавий-эстетик турмуши даражасини ифодалаш учун қўлланилади.
Социологияда «маданият» тушунчаси инсонларнинг фаолият натижаларининг мажмуи ўлароқ, ўзида икки ҳолатни, яъни маданий статикани (маданиятнинг нисбатан турғун кўринишлари) ва маданий динамикани, яъни маданиятнинг ўзгарувчан жиҳатини мужассамлаштиради.
Маданият социологияси - «тушунувчан» («изоҳловчи») социология доирасида 70-йилларда Германия ва Францияда вужудга келган оқим. Маданият социологияси ижтимоий ҳаётнинт мураккаб шакллари — ақлий ва маънавий ҳаётни, яъни санъатни, дин соҳасини, фанни ва ҳ.к. таҳлил этишга қобилиятсиз бўлган позитивистик социологиянинг назарий-методологик чегаранганлигига акс таъсир сифатда вужудга келган.
Маданият - инсоннинг фаолияти, унинг оқибатида яратилган моддий ва маънавий қадриятлар бўлиб, шахсни шакллантириш ва камолотида муҳим омил бўлган ижтимоий ҳодисадир.
Моддий маданият моддий ишлаб-чиқариш билан боғлиқ ижтимоий фаолиятнинг барча соҳалари ва натижаларини ўз ичига олади. Маънавий маданият маънавий ишлаб чиқариш, ижтимоий онг шаклларини яратиш билан боғлиқ бўлган фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб олади.
Маданиятнинг шаклланиши ва ривожланиши: 1) ўзидан олдинги авлодлар яратган қадриятларни ўзлаштиришдан бошланади; 2) у янги қадриятлар яратиш йўлида таянч вазифасини ўтайди. Ана шу икки жараён - эскилик билан янгилик ўртасидаги объектив зарурий боғланиш ворислик деб аталади. Маданий анъаналар деганда фақат маросим ва урф-одатларнигина тушунмаслик керак. Маданий анъаналар айни вақтда авлоддан-aвлодга борадиган, тарихан қарор топган ва ижтимоий онгнинг таркибий қисмига айланган ғоялар ва билимлар, қадриятлар, қарашлар ва тасаввурлар, хулқ ва дид нормалари ва ҳ.к. жараёнларни ҳам ўз ичига олади.
Маданият бевосита қадриятлар билан боғлиқ бўлиб, турлари қуйидагилар:
1. Инсон яшаб турган моддий муҳит билан боғлиқ қадриятлар.
2. Анъаналар, урф-одатлар ва маросимларда намоён бўладиган ахлоқий қадриятлар.
3. Инсоннинг ақл-идроки ва амалий фаолияти заминида шаклланган меҳнат малакалари ва кўникмалари, билим ва тажрибалари, қобилият ва истеъдодларида намоён бўладиган қадриятлар.
4. Одамлар ўртасидаги жамоавийлик, ҳамкорлик, хайрихоҳлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатларда намоён бўладиган қадриятлар.
5. Кишиларнинг ёши, касби, жинси ва ирқий хусусиятлари билан боғлиқ бўлган қадриятлар.
Юқорида баён этилган қадриятлар, ўз навбатида: 1) умуминсоний қадриятлар, 2) минтақавий қадриятлар, 3) миллий қадриятлар, 4)диний қадриятлар турларига бўлинади.
Маданият социологиясида ижтимоий институтлар муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий институтлар деганда кишилар ижтимоий фаолиятлари ташкилланадиган муассасалар ва уларда хулқнинг мувофиқпаштирилуви тушунилади. Ижтимоий институтларнинг кўринишлари:
1) мувофиқлаштирувчи (реляцион) институтлар (жинс, ёш, тартиб, касб тури, қобилиятларга оид мезонларини аниқлаб берувчи ижтимоий институтлар).
2) Бошқарув (идора этиш) институтлари.

  1. Бирлаштирувчи (интегратив, уйғунлаштирувчи) институтлар.

4) Анъаналар билан боғлиқ ижтимоий хулқни мувофиқлаштирувчи институтлар (одатлар, маросим, қариндош- уруғчилик муносабатларидан иборат фаолиятларни ташкилловчи)
5) Маданий ижтимоий институтлар (Дин, санъат, адабиётга доир фаолиятларни мувофиқлаштирувчи).

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling