Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet26/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Муҳокама учун саволлар:

  1. Стратификация нима?

  2. Ижтимоий ўзгарувчанлик қандай турланади?

  3. Бугунги кунда Ўзбекистонда қайси стратификацион тизимларни ажратиш мумкин?

  4. Ижтимоий стратификация жараёнларини ўрганишда қайси методлар қўлланилади?

2-асосий савол бўйича дарс мақсади: Ёшлар социология тушунчаси, унинг таснифий белгиларини очиб бериш.


Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Ёшлар социологияси тушунчасини изоҳлайди.
2.2. Ёшлар социологияси таснифий белгиларини аниқлайди.
2-савол баёни:
Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Юртимизда истиқомат қиладиган жами аҳолининг 60 фоиздан зиёдини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ёшлар фақат юртимиз аҳолисининг сон жиҳатдан ўсишинигина кўрсатиб қолмай, у навқирон миллат сифатида катта интеллектуал имкониятларга эга эканини ҳам намоён этади. Давлатимиз жамиятнинг энг фаол қатлами бўлган ёшларга катта эътибор қаратмоқда. «Соғлом авлод учун» орденининг таъсис этилиши, «Камолот», «Умид», «Мирзо Улуғбек» жамғармаларининг тузилиши, ёшлар муаммолари институги фаолиятининг йўлга қўйилиши, Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонуни, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши ва ҳаётга жадал жорий этилаётганлиги, телевидение ва радиода махсус ёшлар каналининг ташкил этилиши каби фактлар бу сўзларнинг амалий исботидир.
Таълим тўғрисидаги қонун ҳамда кадрлар тайёрлаш миллий дастури ўқув-тарбия жараёнларини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, таълим, замонавий педагогика ва ахборот технологиялари билан бирга замонавий психология ва социология фани ютуқларини амалда қўллашни тақозо этади. Тарбиянинг бош мақсади жамиятда онгли ҳаёт кечириш юксак маданий-интеллектуал ҳамда фаровон муҳитни таркиб топтиришга мўлжаллангандир. Таълим тизимидаги янги миллий моделимиз жамиятдаги потенциал кучларни рўёбга чиқаришга мўлжалланган. Давлатнинг ёшлар сиёсати, кадрлар тайёрлаш миллий дастури самарасини ошириш учун ҳам жамиятимиздаги ёшларни ўзига хос қатлам сифатида чуқурроқ ўрганиш социологиянинг бугунги кундаги долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Ёшларнинг интеллектуал-руҳий камолоти уларнинг маънавий ўз-ўзини англаши жараёнлари билан бевосита боғлиқдир. Социология фани ёшларни жамиятдаги ижтимоий ва руҳий ўзига хос ҳолатга эга бўлган йирик ижтимоий гуруҳ сифатида ўрганади. Бу ижтимоий ва руҳий ҳолатда уларнинг нафақат ёшдаги тафовутлари, балки ижтимоий-иқтисодий, шунингдек, ижтимоий-сиёсий мавқеи ҳам ўз ифодасини топади. Ёшлар деганда, маънавий дунёси шаклланиш жараёнида бўлган, асосан 16-30 ёшлардаги инсонлар тушунилади.
Бу қатлам аъзолари маълум вақт ўтиши билан ўзга, янадa барқарорроқ ижтимоий қатлам (масалан, ишчи, зиёли) вакилига айланади.Аммо навқирон ватандошларимизнинг ёши ҳамда ижтимоий ўзига хослиги нуқтаи назаридан ўзоқ вақт ўзгармас қатламини ўрта-махсус ўқув юртлари ўқувчилари, талабалар ташкил этадики, улар ҳаёт тарзининг асосий қисми ўқиш ва келажак ҳаётга тайёргарликдан иборатдир.
Ёшлик бу ахлоқий идеални излаш, мақсадларни ва ҳаётий позицияни шакллантириш, касб танлаш, оилавий ҳаётга тайёргарлик палласидир. Ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар учун улар фаолияти ижтимоий фойдали бўлишигина эмас, балки бу фаолият ўз шахсий мақсадларига, интилишларига мувофиқлиги, ҳаёт режаларининг амалга ошишига мумкин қадар тўлароқ кўмаклашиши ҳам ғоят муҳимдир. Жамият ўз олдига мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш вазифасини қўймоқда. Бу ўз қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш деганидир.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling