Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet29/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Асосий саволлар:

1. Шахс, жамият ва давлат социологияси.


2. Ижтимоий бошқарув, иқтисод ва меҳнат социологияси.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Ижтимоий муносабатлар, социологик бошқарув, шахс, жамият, давлат, ижтимоий бошқарув, иқтисод, меҳнат социологияси.
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Шахснинг жамиятдаги ўрни ва моҳияти, замонавий жамиятнинг пайдо бўлиши, давлат, фуқаролик жамияти, инсоннинг ижтимоий ва сиёсий муносабатлардаги ўрнини тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.Шахснинг жамиятдаги ўрни ва моҳиятини кўрсатиб беради.
2.Жамият ва давлат хақида батафсил тушунча беради.
3.Фуқаролик жамияти ғояси олий мақсад сифатида эканлигини тушунтиради
4.Инсоннинг ижтимоий ва сиёсий муносабатлардаги ўрнини тушунтириш.
1-савол баёни:
Шахснинг жамиятдаги ўрни ва моҳияти социология фанининг муҳим ва баҳсталаб соҳаларидан бири бўлиб келди. Инсон моҳиятини дастлаб ўрганган олимлар Хитойдаги Конфуций ва унинг издошлари эди. Миллоддан аввалги 298-238 йилларда яшаган олим Сень-Цзи шундай деб ёзган эди: «Туғма хусусиятлар – бу самовий муносабатлар ҳосили бўлиб, уларга таълим ёки уларни одамнинг ўзи яратиши воситасида эришиб бўлмайди. Инсон- ёвуз табиатга эга. Инсондаги эзгулик манфаатлари учун орттирилган фазилатдир. Ҳозирги инсон туғилишидан бошлаб фойда олишга интилади. Бу шунга олиб келадики, кишилар ўзаро рақобатлашадилар ва бир-бирларига ён бермайдилар. Шунинг учун ҳам тарбия йўли билан инсон табиатини ўзгартириб, яратилган қоидалар асосида таълим бериб, уларни адолатлиликка ва масъулиятлиликка ўргатиш лозим». Инсоннинг муҳим хусусиятларидан бири–унинг ижтимоий мавжудод эканлигидир. Инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш мақсадларида ўзи каби инсонлар билан бирлашишга интилади. Инсоннинг ижтимоийлашуви сунъий характер касб этиб, у шахс сифатида бошқа инсонлар ўртасидагина шакллана олади. Агар у инсоний муносабатлардан холи бўлса, ўзидаги ёвўзлик ёки ҳайвоний табиатдан халос бўла олмайди.
Шу билан бирга инсон фикрловчи мавжудотдир. У кўрган ва эшитганларини ёдда сақлайди, ўз хаёлоти, тасаввурлаш қобилияти воситасида билимларни, маълумот ва ахборотларни таҳлил қилади, умумлаштиради, уларни трансформациялайди, бошқаларга ўзатади, билим ва тажрибаларни такомиллаштиради, ўз мақсадлари, орзулари ва истакларини тасаввурлай олади. Ҳозирги давр социологиясида «инсон» деганда Ерда яшаётган мавжудод турларидан бири тушунилади.
Анъанавий жамиятларда инсоннинг яратувчилик ижодий қобилияти анча чегараланган эди. Чунки анъанавий жамиятда меҳнатнинг табиий тақсимоти ва ихтисослашуви, шахслараро муносабатларнинг ўта табақалашуви, ўзаро ҳаракатлар ва муносабатларни норасмий мувофиқлаштириш, жамият аъзоларининг бир-бирига тобелик, уруғчилик ва қон-қариндошлик муносабатлари билан боғлиқлиги, бошқарувдаги примитив тизимлар имтиёзсиз жамият аъзоларининг фаоллигини чеклаб қўйган бўлиб, бу ҳолат шахснинг ижодий фаолият кўрсатиш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга йўл бермас, ўзаро муносабатларнинг эса биқиқ бўлишини тақозо этар эди.
Замонавий жамиятнинг пайдо бўлиши билан инсоннинг ижтимоий ва сиёсий муносабатлардаги ўрни юксалиб борди. Бу жамиятларда ўзаро муносабатларнинг бир-бирига таъсир этиш даражаси ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви– унинг секинлик билан юксак таълим ва тажрибага, шунингдек, юқори касбий малакага асосланиши, ижтимоий институтларнинг кўпайиши ва ривожланиши каби омиллар натижасида инсонлараро муносабатлар юксалиб, сиёсий институтларни назорат этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этиш, жамиятда тенглик ўрнатиш имкониятлари пайдо бўлди. XX асрга келиб энг такомиллашган ва замонавий кишилик бирликлари фуқаролик жамияти, деб атала бошлади.
Фуқаролик жамияти ғояси олий мақсад сифатида бир неча асрлардан бери яшаб келмоқда. Фуқаролик жамияти шундай жамиятки, унда аҳолининг бирон-бир гуруҳи бошқа бир гуруҳни ўзига бўйсундира олмайди, шунингдек, эркаклар билан аёлларни бир-бири билан боғлаб турувчи кўплаб ижтимоий, фуқаровий, диний, иқтисодий, маданий алоқа ва муносабатлар янада ривожланади. Фуқаролик жамияти шахс учун кенг имкониятлар яратиб, унда ҳар бир шахс бошқалар билан бирлашиши ёки бошқалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсата олиши мумкин. Фуқаролик жаимяти шу тарзда инсон улуғворлигини юксакликка кўтаради.
Хозирги замон ривожланган мамлакатларида барпо этилган фукоролик жамиятлари тўғрисидаги тасаввурлардан келиб чиқадиган бўлсак, у ҳолда фуқаролик жамияти бу:
биринчидан, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида ихтиёрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат тизимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир;
иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, маънавий, ахлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат мунасабатлар мажмуасидир;
учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқораларнинг турли давлат органлари тазйиқлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамият бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар.
Шунингдек, фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таъминловчи шарт-шароитлар ҳам борки, уларсиз бу жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий структуралар мавжуд бўлишини лозимлиги киради. Қолаверса, жамият аъзоларининг тўла мустақиллик билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадаги ижтимоий, интеллектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилади. Фуқаролик жамиятининг белгилари, мезонлари ва институтларини тасаввур қила олган ҳар бир кишига, кўриниб турибдики, бундай демократик жамиятнинг асосини ўз-ўзини бошқариш ва жамият ташкилотлари ўзаро муносабатларининг мажмуаси ташкил қилар экан.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling