Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет
Download 0.89 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- 1-савол баёни.
Асосий саволлар:
1.Махалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари. 2. Жамоатчилик фикри социологияси. Мавзуга оид асосий тушунча ва иборалар: Жамоат ташкилотлари, махалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари. Жамоатчилик фикри социологиясининг асосланиши. 1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Фанда ташкилотнинг таърифини, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари, фуқаролар йиғинлари, маҳаллалар ва жамоатчилик фикри. ҳақида тушунча бериш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.Ташкилот хақида тушунча беради. 2.Ўзбекистон ҳудудида маҳалланинг бугунги кундаги ижтимоий ҳолати. 3.Ўзини -ўзи бошқарув тизимининг миллий ифодасини тушунтириш. 4.Жамоатчилик фикри тушунчасини ифодалаш. 1-савол баёни. «Ташкилот» атамаси ижтимоий бирлашувнинг шакли сифатида қўлланилади. Инсон табиатан ижтимоий ҳодиса бўлганлиги сабабли хам турли жамоа ҳамда уюшмаларда бирлашади. Инсоннинг ҳамма фаолияти ташкилий уюшган ҳолда кечади, шунинг учун ҳам шахсларнинг жамоавий фаолият кўрсатишлари ва уларнинг ташкилий шаклларида нечоғли уюшганлигини ўрганиш муҳимдир. Фанда ташкилотнинг жуда кўп таърифи мавжуд. Бу таърифларда ташкилот кўпинча рационал тизим ёки мақсадга эришишга йўналтирилган тизим сифатида намоён бўлади. Ташкилотга қуйдагича таъриф беришимиз мумкин: ташкилот, энг авало, ўзаро боғланган ва ўзига хос мақсадларга эришишга йўналтирилган ижтимоий гуруҳдир. Ташкилот ўз азоларининг хатти-ҳаракатини маълум маънода умумий натижага эришиш учун уйғунлаштира олса, бундай ташкилот мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Масалан: корхона маълум турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун, сиёсий партия сиёсий дастурни амалга ошириш учун, шифохона эса беморларни даволаш учун мавжуд бўлади. Бундан ташқари, ташкилотлар-юқори даражада расмийлаштирилган гуруҳлардир. Уларнинг ички структураси шу маънода юқори даражада расмийлашганки, бунда ташкилот доирасидаги қонун-қоидалар, иш тартиблари амалда унинг ҳамма аъзоларининг фаолиятини қамраб олади. Улар аниқ ва равшан тўзилган ҳамма ролларни ва алоқаларни ўз ичига олади. Ташкилот структураси у ёки бу мавқеларни бажараётган индивидларни шахсий сифатлардан қатъи назар, уларга ролли ҳаракатлар мажмуи юклатилган бўлади. Раҳбар, унинг муовинлари ёки ижро этувчилар шаҳсий сифатларидан қатъий назар ўзларининг мажбурятларини белгилаб берадиган қонун-қоидаларга бўйсуниб бажарадилар. Ижтимоий ташкилотларга қуйидаги хусусиятлар хос: Ҳар қандай ташкилот ўз мақсадига эга, чунки у аниқ мақсадларни амалга ошириш учун тўзилади ва унинг фаолияти мақсадга эришганлик даражаси билан баҳоланади. Мақсадга эришиш учун ташкилот аъзолари ўзига хос роль ва статус (мавқе) лар бўйича тақсимланишга мажбурдирлар. Ташкилот меҳнат тақсимоти ва уни ихтисослаштириш асосида вужудга келади. Бошқарув тизими ташкилот фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш учун ўзига хос воситаларга эга. Юқоридаги тўрт омил асосида муайян бир ташкилот ўзаро алоқа ва ҳаракат муносабатларини тартибга соладиган мақсад, алоқа ва меъёрлар тизими сифатида пайдо бўлади. Ташкилотнинг ўзига хос белгиларини фарқлаш билан бирга социологлар ташкилотларни маълум турларга ажратишади. Энг авало, ижтимоий ташкилотлар расмий ва норасмий ташкилотларга бўлинади. Ҳар қандай расмий ташкилот бошқарув тизимига эга. Ташкилотнинг бошқарув шакллари: озчилик ҳокимияти-олигархия; бир киши ҳукмронлиги–автократия; халқ ҳокимияти-демократия сингари юнонларнинг бошқарув усулларидан келиб чиқиб қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари бошқарув тизими мунтазам шакллантириб ва такомиллаштириб боришни ўзининг миллий қадриятларига ва давлатчилиги тарихида шаклланган анъаналарига таяниб, иш кўришни тақозо этмоқда. Зеро, ўтиш давридаги вазиятни тўғри баҳолаган мамлакатимиз раҳбарияти, замон руҳига маслашуви, илғор мамлакатларнинг ютуқлари билан тарихий меросимизни уйғунлаштириш асносида миллий бошқарув тизимлари пойдеворини мустаҳкамлаб бормоқда. Бу аснода ўзини -ўзи бошқарув тизимининг миллий ифодаси ва Ўзбекистондаги ижтимоий ҳаёт тарзининг регионал кўринишдаги шакли маҳалланинг ҳам ўрни ҳам беқиёсдир. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида фикр юритар эканмиз, Ўзбекистон шароитида бугунги кунда ушбу тизим фаолиятининг ҳар томонлама ўзида жамлаган «маҳалла»га мурожат қилмоқда. Агар маҳалланинг бошқарув функциясини белгиловчи ҳолатларга эътиборни қаратадиган бўлсак, биринчидан, у жамиятда маълум бўлган гуруҳлар ва индивидларга эркинлик яратиб беришда катта роль ўйнайди. Иккинчидан, жамоадаги ҳар бир гаруҳ ва индивидлар учун ўзаро тенглик ҳиссини кафолатлайди, яъни бунда маҳалланинг ҳар бир аъзоси ўзлари яқиндан таниган кишига овоз беради, камчилик ва ютуқларни батафсил гапира олади. Учинчидан, жамиятдаги аксарият ижтимоий институт ва ташкилотларга нисбатан маҳаллада сермаҳсул, сифатий ҳамда аниқ амалий ишлар намуналари ишлаб чиқилади, аъзолар томонидан ташаббускорлик, фаоллик кўрсатилади ва натижалар амалиётга татбиқ этилади. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари таркибини фуқаролар йиғинлари, хусусан, маҳаллалар ташкил этади. Жамиятда ўзини ўзи бошқарув тизимининг муҳим органи бўлган маҳалла- бу ҳудудий , касбий, турли ёшга оид ва бошқа шу каби ҳар ҳил ижтимоий гуруҳлардан ташкил топган ижтимоий тизимдир. У мана шу ижтимоий гуруҳларнинг қизиқиши ва иродасини ўзида мужассамлаштириб, уларни ижтимоий ҳаётга жорий қилувчи умумий ҳамда алоҳида номоён қилади. Кузатишлар ва олиб борилган тадқиқотлар асосида Ўзбекистон ҳудудида маҳаллаларни қуйидаги тўртта асосий қисмга ажратиш мумкин: 1). Шаҳарлардаги аньанавий маҳаллалар . 2). Шаҳарлардаги квартал маҳаллалар . 3). Шаҳарчалардаги маҳаллалар . 4). Қишлоқ маҳаллалари. Маҳалланинг бугунги кундаги ижтимоий ҳолатига эьтибор қаратиладиган бўлса, унда қуйидагиларни кузатиш мумкин: биринчидан, оила муҳофазаси;, иккинчидан, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ва тозалик;, учинчидан, иштимоий ҳимояда фаол иштирок этиш;, тўртинчидан, маънавият ва ижтимоий ҳуқуқни шакллантириш; бешинчидан, сиёсий фаолликни ошириш ва ҳоказа. Маҳалла муайян ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсир ўтказа олиш имкониятига эгадир. Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Янги таҳриридаги қонуннинг 6-моддасида: «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ечишда мустақиллик, жамоатчилик асосида ўзаро ёрдам», деб белгиланган. Айтиш мумкинки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган маҳалла демократияси, унинг халқ ҳаётига яқинлиги аҳоли турмуш тарзи ва кундалик ҳаёти билан уйғунлиги миллий асосларда қарор топаётган бошқарув тизими сифатида ўз ифодасини топмоқда. Президент И.Каримов «Туркистон» газетаси муҳбирининг берган саволларига: «Маҳалла, таъбир жоиз бўлса, кишилик жамиятида алоҳида тарбиявий аҳамиятга молик бўлган ўзига хос маскандир, дейиш мумкин. Бу ноёб тажриба аҳолининг маҳалла бўлиб яшаш тарзи жаҳоннинг бошқа мамлакатларида кам учрайди. Шунинг учун ҳам инсонни жамият билан бирга яшашга ўргатадиган, шу руҳда тарбиялайдиган бирламчи ва беқиёс макон – бу маҳалладир», деб жавоб қайтариши ҳам ушбу тизимнинг фавқулодда муҳим ижтимоий масала эканлигининг намойишидир. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling