Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet37/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Муҳокама учун саволлар:

  1. Илмий тадқиқот дастури қандай тузилади?

  2. Социологик тадқиқотлар инструментарийси нима?

  3. Илмий тадқиқот ўтказишда жой танлашдаги муаммолар нималардан иборат?

  4. Муваққат ва табиий тадқиқот усулига қандай талабалар қўйилган?

2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Кузатишда ташқи дунё воқеалиги, ички олам ҳақиқати, муайян муҳит, феъл атвор, психология, фалсафа, педагогика, маданий-маърифий, суҳбат, тест, эксперимент, бевосита кузатиш, педагогика жараёнини бошқарув, ўз ўзини, узлуксиз билвосита дискрет, очиқ ойдин, яширин, монографик, муайян объектив, суратда оғзаки, ёзма, стационар сиртқи, телефон, комбинат, почта, оммавий экспортлар, сайланма, ялпи референдум, квартал маҳалла кўча, социологик усуллар орқали билиб олиш имкониятини пайдо бўлиши мумкин.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Ташқи ва ички дунё воқелигига мунособат моҳиятини, ўзгараётган, ривожланаётган жамиятдан орқада қолмасликни тушунтириб беради.

  2. Миллий онг, ғоялар билан суғориш, эркин фикрлашни анализ қилиб, социолог билан респондент ўртасидаги миллий ғоя ва фикрларни тушунтиради.

  3. Анкета атамаси ва усулининг шакллари мохиятини сўзлаб беради.

  4. Интервью усулининг хусусиятилари, қандай усул эканлиги ва ўтказиш тартибни тушунтиради.

  5. Интервьюнинг уч шакли эркин, стантдарт ярим стандарт ўтказишдан кўзланган мақсадини ниимадалигини аниқлайди.

  6. Дастлабки маълумот тўплашда сўраш усулининг мунособатини, сўраш усули турларини, тадқиқот шакли эканлигини, қандай маълумотлар олишни изохлаб беради.

2-савол баёни:
Биз юқоридаги мавзуларни социологик тадқиқотлар ўтказиш учун аввало, илмли, изланувчи кўзатувчанлик хусусиятларига эга бўлишимиз, фан соҳасини чуқурроқ билишимиз ўз устимизда ишлай билишмиз кераклигини дунёқараши кенг инсонлар бўлишимиз талаб этади. Социологик тадқиқотларда энг мухим ва хаёт тажрибасига бой бўлган кузатиш усули ҳисобланади. Кузатиш у ташқи дунё воқелиги ҳамда ички олам ҳақиқатини билишнинг кенг тарқалган ва энг қадиимй усулларидан бири ҳисобланади. Кузатишнинг энг оддий изоҳи инсон ташқи олам билан доимий алоқада бўлиши билан ўзини ўша муҳитга мослаб боради. Ўзгараётган шарт шароитларга ўзини феъл атворини мослаб беради.
Қуйидаги фанлар психология, педагогика, фалсафа, маданий маърифий соҳаларда кузатиш усули социологик тадқиқотларнниг сухбат, тест, эксперимент сингари усуллари билан уйғунлашиб боради. Кузатиш хаёт тажрибаси билим кўникмалари, сезги аъзолари орқали кузатиш, кўриш, эшитиш, ҳис этиш орқали тафаккур билан боғлиқ бўлиб идрок этиш формасидир. Кузатишда фикрлай туриб кўра билишдир. Терговчи ёки жаноят қидирувчи ҳодимлари бир кўришда кишини эслаб қола оладилар. Узоқ вақт ўтган бўлса ҳам. Кузатиш қобиляти ёшига, жинсига темпераменти тузилишига билимлар жамғармасига ҳам боғлиқ. Бу кузатиш фақат воқеаларни хотирада қайта тиклаш билан чекланиб қолмайди. Кузатиш нутқ билан ҳам боғлиқ.
Нутқ кўрилган воқеа ва ҳодисалар фактларни аниқ, тўла, ёрқин, мантиқан изчил, ўзвий ва объектив тасвирлаш, баён этиб бериш воситаси сифатида намоён бўлиши билан муҳимдир. Кузатиш усули қулай ва бенуқсон восита, у орқали фактларни кайд этиб , ундан маъулмот йиғиш воситаси сифатида фойдаланиш ва уни комплекс тарбиявий жараёнда фаол иштирок эттириб тарбиявий жараён ажралмас бир қисми сифатида кенг қўллаш мумкин. Шундай қилиб кузатиш усули муайян тарбиявий маърифий жараённи ўрганши ва унга эмоционал интиликтуал таъсир ўтказиш усулидир.
Кузатишни тарбиявий маърифий жараёнларини ҳозирги замон бугунги воқеаларига боғласак: хавфсизлика таҳдид, ўз уйингни ўзинг асра, каби мурожоатлар бугунги кун учун энг муҳим ва зарурдир. Кузатиш усули бир неча кўринишга эга. Бу усул вақт ва масофа бўлиб, шартли равишда ўзлуксиз ва дискерт монографик ва махсус кўринишларини қайд этиш мумкин. Бевосита кузатиш тадқиқотчи билан объект ўртасида тўғридан тўғри мунособати тушунилади. Билвосита кузатишда тадқиқот раҳбари ўз тадқиқотини аниқ режаси қилинадиган кузатиш ишларини тўлиқ билган ва чуқур тушунган бўлиши керак. Кузатиш 10 синф ўқувчиларига 1 ва 3 синф ўқувчиларини дарс ва дарсдан ташқи жараёнидаги ҳаракатлари режаларини тўлиқ кузатиш натижалари тадқиқот раҳбари мақсадини тўлиқ тушунган ҳолда бажарсалар мақсадга мувофиқ бўлади ва объектив ўтади.
Ўз-ўзини кузатиш шакли кундалик иш, бўш вақт, ҳордиқ, муносабатлардаги барча ҳатти-ҳаракатлари кетма-кет ва ўзлуксиз қайд эта боради. Бу усул орқали шахс тадқиқот объектининг субъектига айланади ва фаолиятига ўзгариш киритади. У қуйидагиларни диққатлар марказига сақлаш керак :
- маърифий-тарбиявий кузатиш жараёнида ўқувчи талаб, аспирантлар кузатиш объекти бўлиши мумкин.
- Педагог ўз-ўзини кузатиш текширувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини қайд этиш.
- Кузатишга жалб этилган ёшлар малакага эга бўлишлари лозим.
Олинган маълумотларни жамлаганда кўзатувчилардан ёши, маълумоти, билим даражаси, ҳаётий тажрибасини хулосасини ҳисобга олиш керак.
Юқоридаги кузатишларни педагогик жараёнлар конкрет шароитларда юз беришини кўзатдик. Бу кузатишлар педагогик фаолиятдир. Табиий шароитда кечувчи кузатиш усули бу очиқ ойдин кузатиш усулидир. Очиқ ойдин кузатишда кўпчиликнниг концентлашган эътибори остида турадиган нарса муайян маросим ҳатти-ҳаракатлари ,унинг шартларини зиммага тушган масъулиятини бекаму кўст бажаришдир.
Масалан : келин-куёвларнинг тўй маросимидаги ҳолати, вафот этганда қариндошларнинг ғамгин ҳолати. Гап тантанали лента қирқиш эпизодлари. Ҳаётий лавҳаларни мисол келтириш мумкин. Айниқса бу кузатиш педагогик жараёнда бир мунча қийинчиликларга эга. Бу усул табиий ҳатти- ҳаракатлар ўрнига атрофдаги кишилар хоҳишига мос ҳаракатлар қилишга мос келади. Очиқ ойдин кузатиш билан кўп маълумотлар олиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун текширилувчи устидан яширин кузатиш ишлари олиб борилади. Бу кузатиш ишлари одобсизлик бўлса-да, яхши натижалар беради. Бу социологик касб этади. Шу ўринда бировни сир-асрорларини билиш, хуфёна иш тутиш, умуман, бировларнниг ҳатти- ҳаракатларини ёмон ниятларда кузатиш сингари тасаввурларни илмий кузатиш шаклларидан кескин ажратиш лозим.
Яширин кузатиш - шаклсиз медицина ,биология, педагогика психология ва бошқа кўплаб фанларни реал ривожлантириш имконяитларидан мутлақо маҳрум бўлиш мумкин. Бу кузатиш кундалик ҳаётимизда учраб туради. Ўзлуксиз кузатиш бу бошдан охиригача назорат қилиб туриш зарурати туғилгандан кейин кўлланилади. Масалан : 45 минут дарсни Наврўзни 3 кун бунда 5-6 кишидан иборат гуруҳ тузилиб ҳар бирига алоҳида вазифа белгилаб берилади.
Дискрет кузатиш шакли бу умумий кузатиш жараёнининг конкрет бир кўринишини ўрганиш. Масалан : пахта терими давридаги болаларнинг даладаги фаолияти, олган пахтасини этакка солишини мисол қила олиш мумкин. Кузатиш усулининг монографик, тор ихтисослиги ва изланиш қидирув кузатиш шакллари хусусида умумий тушунча бериб ўтамиз. Монографик кузатишда муайян соҳадаги ўзаро ҳар ҳил даражада боғланган турли воқеа ва ҳодисаларни комплекс кузатиш эътиборга олинади. Монография кузатишга мисол килиб орол денгизини қуриб бораётганлигини фактини ўрганишга бағишланган экспедиция фаолиятини комплекс ўрганиш.
Сўраш усули социологияда кенг ёйилган усул бўлиб, бунда кишиларга савол билан мурожаат қилиб дастлабки бирламчи маълумот тўпланади. Сўраш усули орқали ҳамма маълумотлар, мунособатлар, фикрлар ахборотлар олиш мумкин. Сўраш усулининг ёзма оғзаки турлари мавжуд. Бундан ташкари стационар ва сиртқи телефон, матбуот орқали почта оммавий ва эксперт (ун, сайланма ва ялпи шакллар) да амалга оширилади.
Сўраш усули махаллада, иш жойида магазин, почта, транспортларда кенг қўлланилади. Кейинги йилларда бу усулга психологлар тест, рейтинг усулларини киритган. Х1Х аср охирида Англия, Германия, Франция, Россияда сўроқ қоғозлари, жамоатчилик фикрини ифодаловчи саволларга берилган саволлар расмий ва норасмий шаклда тарқатилди. Бу усул 30 йилларда инқирозга учрай бошлади. Хозир МДҲ давлатларида яна бу усул жойлашган, ўрин олган Социология фани орқали ўрганилмокда, унинг алоҳида кўриншларини кейинги мавзулар орқали анкета интервью эксперимент усуллари орқали билиб оламиз.
Анкета сўзи французча атама бўлиб, тадқиқ этиш, таниш, сўраш деган маъноларда қўлланилади. Анкета усули оммавий фактлар ( воқеа - ходисалар ) келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, мазкур фактларнинг турли қирралари, умумий тенденцияларини , жамоатчилик фикрининг бу ходисаларга нисбатан мунсоботи масалаларини ўрганади. Одатда, анкета деганда, муайян мавзу теварагидаги саволлар тўплами тушунилиб, бу саволларга тақиқ қилувчи кишилар гуруҳи жавоб бериши назарда тутилади.
Анкета ўтказишдан мақсад социологик тадқиқотлар нуқтаи назаридан дастлабки ,аксарият ҳолларда муайян мўлжал олинувчи маълумотлар тўплашдан иборатдир. Анкета баъзи хусусиятларга кўра интервью жанрига чикип туради, аммо бериладиган саволлар алохида олинган респондента эмас, балки кўпгина кишилар гурухига қаратилган бўлади. Айни вақтда тузилган саволлар оғзаки тарзда эмас, ёзма шаклда берилади. Анкета сўрови шаклининг асосий компонентлари социолог, респондент ва анкетадан иборатдир. Анкета саволлари респондент томонидан тўлдирилади. Шу боисдан ҳам анкета билан ишлаш усулида саволлар респондент учун жуда равшан ва аник бўлиши зарур.
Почта орқали ўтказиладиган анкеталар аввалдан танланган фамилялар ёки муассасалар рўйхати асосида тарқатилади. Бу усулдаги камчилик шундан иборатки, кўпгина анкеталар қайтариб юборилмайди. Социолог кўпрок анкета қайтиб келиши учун конвертга анкета билан биргаликда махсус илтимоснома хам қўшиб жўнатилиш маъқулдир.
Матбуот оркали ўтказиладиган анкеталар газеталарнниг сўнги сахифаларида эълон қилинади. Бунда газетадги саволлар ёзилган қисмини йиртиб олиб, редакцияга қайтариб юбориш илтимос қилинади. Тажрибадан маълумки, газета орқали ўтказиладиган анкеталарнинг атиги 5 фоизи респондентлар томонидан қайтарилади, холос. Анкета усули қулайлик ва оддийлик билан социологиянинг кенг тарқалган усулига айланиб колди.
Асосий сўраш усуллари оғзаки ва ёзма бўлиб, бу асосий ёзмага асосланган анкета бўлса, интервью оғзаки социолог билан респондент ўртасида ташкил эталидаган социологик тадқиқот усули эканлиги исботланди.
Интервью жанри социология фанида турлича характерланиб колади. Фундаментал социологик асарларнинг бирида интервью аник социологик тадқиқотларда эмперик материални йиғиш усули бўлиб, унниг мохияти илгаридан белгиланган режа бўйича мўлжалланган қимсага савол берилада ва олинган жавоблар қайд этилади. Назаримда бундай талқин тор ва бир ёқлама бўлиб, интервьюнинг эркин ва тўла стандарт шаклларини ўзига қамраб олмайди. Шу боисдан ҳам интервью усулига тадқиқотчи В.А.Ядов томонидан берилган қуйидаги таърифни нисбатан тўлиқ деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир. Интервью муайян режа асосида ўтказилувчи суҳбат бўлиб, бу респондент билан социолог ўртасидаги бевосита алоқадор. Ўртасидаги сухбат қоғоз ёки магнит тасмасига кайд этиб бурилади. Бу қоида юқоридаги қоидага нисбатан мазмунан жихатдан кенгрок ва умумйироқлиги билан ажралиб туради. Шунга қарамасдан юқоридаги қоидаларда интервью жанр жиҳатидан суҳбатга уйғунлаштириб юборганлигини кўрамиз.
Интервью жанрида тадқиқот ўтказиладиган бўлса, икки алоқа ўрнатувчидан бири тадқиқотни, иккинчиси эса ўрганилувчи объект эканлигини доимий хис этиб туради. Сухбатда эса тадқиқот этувчи ва тадқиқ этилувчи бир ҳил мақомда бўлиб, тенг хуқуқли суҳбатдан ҳисобланишади.
Интервью усулининг қўлланиши доираси ғоятда кенг бўлиб, у социология, психология, журналистика, этнография, статистика, педагогика ва бошқа фанларда кенг фойдаланилади. Барча фанларда интервью икки асосий мақсадда фойдаланилади: А) воқеа ва фактлар, шахсларга оид керакли информацияга эга бўлиши учун: Б) тақиқ этилувчи объектга муайян изохга талаб бўлмаса, иккиниси алоҳида шарҳга муҳтождир. Бунда интервью индивид фикр- қарашлари, нуқтаи назари мазмуни ва тузилишига лозим. Ўзгартиришлар киритишини алоҳида вазифа қилиб қўяди. Маслан: медицинада студент билан, раҳбарнинг қўл остидаги ҳодим билан ўтказадиган суҳбати бунинг типик кўринишларидандир.
Интервьюни ўзаро уч шаклга ажратиб ўрганишимиз мумкин. Ўтказиш тажрибасига кўра интервьюни эркин, стандарт ва ярим стандарт кўринишларига ажратиб ўрганиш мумкин. Эркин интервью илгаридан тайёрланган саволлар асосида эмас, балки сухбат мазмунидан келиб чиқувчи саволлар асосида кўрилиб, муайян дастур йўналишида бир неча соат давом этилиш ва тадқиқот вазифасини бажариш мақсадларида фойдаланилади. Формал ёки стандарт интервью бўлажак тадқиқот жараёнини бутун икир чикирлари билан ҳисобга олишни талаб этувчи жанри ҳисобланади.
Стандарт интервью жанр хусусиятидан келиб чиқган ҳолда қисқа муддатли ва узоқ муддатли интервьюларга бўлинади. Узоқ муддатли интервьюда социолог суҳбатидаги ички дунёси, ўй-фикрлари, дунёқарашига оид ахборотларини бутун тўлалигича илғаб олиб, атрофлича маълумотга эга бўлиши мақсадини илгари суради. Қисқа муддатли интервьюда эса, аниқ ва муайян мавзу юзасидан суҳбат воситасида маълумот олишни кўзда тутади. Эркин ва стандарт интервьюларнинг умумлашма кўриниши сифатида ярим стандарт интервьюлар ҳозирги вақтда социологияда кенг қўлланилмокда. Ярим стандарт интервью жанри ўз навбатида бир неча кўринишларга бўлинади. Уларни социология фанида группавий панель (қайта - қайта интервью ўтказиш усули) клипик ва фокуслаштирилган ҳилларига ажратиш мумкин. Панель ҳилидаги интервьюда айни бир ҳил кишилар маълум вақт ўтганидан сўнг дастлабки инревьюда кўтарилган мавзу юзасидан яна сухбатга жалб этилади. Бу ўринда шу фикрни айтиб ўтиш керакки, кутубхоналар фонди ташкил қилинганлиги, гарчи маълум қулайликлар яратган бўлсада, умуман олганда кутубхоналар ишини жиддий яхшилаб олмади. Негаки, бутун тарихий жараён маданий масканларга интилиб яшаганлар, маданий масканларни олганда кундалик эхтиёж сифатида одамларнинг ёнгинасига келтириб қўйилмаган.
Интервью олаётганда қуйидагиларни ҳисобга олиши керак.
- муайян воқеани келиб чиқиши сабларини атрофлича ўрганиш.
- Респондентнинг рухий хиссий ҳолатини доимий назорат қилиш мумкин.
- Мўлжалланг саволларга респондент томонидан тўлиқ жавоб олинишига эришиш.
- Бевосита мулоқот сухбатдошни саволларига ва жиддийлик, маъсулият билан ёндошиш.
- Интервью берувчи шахсларни қандай танланади. Ҳаётий тажрибаси, маънавий принципларига эга, ақлий ва маънавий баркамол.
- Интервью олувчи шахсларни гапга чечан, интизомли халол, аввало мақсадни чуқур ўрганган, сухбатлашиш малакасига эга, соғлом, чидамли бўлиши чунки сухбат 4-5 соатга чўзилиши мумкин. Бу соха мухим соцологик босқич ҳисобланади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling