Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet36/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

1-савол баёни:
Социологик тадқиқотлар нимадан бошланади? Социологик тадқиқотлар бўлажак изланишларнинг илмий асосланган режа ва дастурини тайёрлашдан бошланади. Дастур қандай бўлиши керак? Дастур ҳаётий, ҳақиқат сўқмоқларидан ўтган илмий-назарий
жиҳатдан пухта ишланган бўлиши лозим. Чунки тадқиқот натижалари ана шу омилларга боғлиқ бўлади.
Дастур социологик томондан амалга оишириладиган бўлажак тадқиқот тартибини илмий асослаб тузиб чиқишдан иборат. Бу тартиб бўлажак тадқиқот материалларини тўплаш, қайта ишлаш ва маълумотларни таҳлил қилишни ўз ичига олади. Дастур тадқиқ этилувчи ижтимоий муаммо моҳиятини аниқлаш, предметини белгилаш, мақсад ва вазифаларни изоҳлаб характерлаб бориш, иш гипотезаси ( илмий тахмин ) белгилаш, режимини чизиб олиш, маълумотларни тўплаш усулларини аниқлаш, таҳлил этиш, схемасини чизиш, объектни таҳлил қилишдан иборат.
Демак дастур 2 бўлимдан иборат :
1. Методологик - назарий.
2. Методик - амалиёт.
Назарий методологик бўлим мавзу танлаш, тадқиқот объектни характерлаш, мақсад ва вазифалар, гипотеза ҳамда предметни аниқлаш каби қисмларни ўз ичига олади. Методик амалиёт бўлими маълумотларни тўплаш усулларини баён этиш, йиғилган материалларини тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш каби фаолиятни амалга оширади.
Социологик тадқиқотлар назарий асосларни ишлаб чиқиш ва фактларни йиғиш бир пайтда амалга оширилмайди, аммо улар муштарак бирликда умумий вазифаларга бўйсинган холда амалга оширилади. Дастурни ишлаб чиқиш жараёнида икки асосий талабга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Биринчидан, ишлаб чиқилган назарий умулашмаларнинг реал тадқиқот ўтказишга ўта билиш, бу фикрларни ишлаш, хулосаларга айлантира билиш.
Иккинчидан, олинган натижалар, фактлар, йиғилган эмперик материаллардан назарий умумлашмаларга, илмга кўникма ҳосил қилишдан иборат.
Юкоридаги бу икки талабга риоя қилиш бир томондан социологик тадқиқотлар ўтказишни йўлга қўйиш. Жамият ижтимоий муаммоларни тадқиқ этиш ишларни ўзлуксиз амалга ошира боришни таъминлаш, шунинг билан илм фан турли соҳаларни ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилади. Кундалик турмуш қарама-қаршиликлари, ҳаёт зиддиятлари ижтимоий муаммо вазиятини ҳал этмоқ учун социология соҳасидаги билимлар ва ихтиролар янада ривожланган бўлмоғи лозим.
Бу тадқиқотларда жамиятнинг муайян амалий ҳаракатларга бўлган эҳтиёжларни билиш, хатти-ҳарактларни амалга ошириш йўл йўриқларни билмаслик ўз ифодасини топиши лозим. Илмий муаммодан кўйилиши керакли бўлган билимлар доирасидан ишга чиқиш бу билмлар чегарасини кенгайтириш демакдир.
Кўпинча социологик тадқиқотлар нафақат назарий умулашмалар ишлаб чиқади, балки ижтимоий муаммо вазиятини ҳал этишдан конкрет амалий тавсияномаларини ҳам ишлаб чиқади. Масалан: маданий-маърифий ишлар, кадрлар қўнимсизлиги масаласига бағишланган социолгик тадқиқотда ҳам назарий ва амалий умумлашмалар ўртага ташланиб, ҳал қилинмокда.
Бугунги кунда МДҲ давлатларида атиги 18 % маданий-маърифий соҳа бўйича олий маълумотли мутахассилар ишлаётган бўлса, шундан 10-12 % Ўзбекистонда ишламоқда. Ҳал этилмаган ижтимоий муаммо илм ва тадқиқот ўтказишга мурожоат қилади, бу мурожат илмда ижтимоий буюртма дейилади.
Социологик тадқиқотларда илмий атамалар, тушунчалар қаторида объект ва предмет тушунчалари ҳам бор. Объект деган сўзларни кўз ўнгингизда мавҳум одам эмас, балки одамларнинг хатти-ҳаракати, фаолияти турмуш тарзи, хулқ-атвори гавдаланиши керак.
Предмет деганда тадқиқотчи томони муайян шаклга солиб ўрганиладиган объект предметнинг маъно жиҳатидан анча кенг. Предмет объектнинг ҳосиласи. Айрим муаллифлар объект деганда одамни, одамлар гуруҳини тушунадилар. Лекин бу фикр нотўғри. Объект деганда мавҳум тарзда одамлар эмас, балки уларнинг хатти-ҳаракатлари, фаолияти, турмуш тарзи, хулқ - атвори гавдаланмоғи лозим.
Предметни илмий жиҳатдан тўғри ажратиб олишда абстрактлаштириш усулининг аҳамияти катта. Абстрактлаштириш деганда муайян предметларнинг у ёки бу хусусиятларнинг энг муҳимларини ажратиб тасаввур этишдир. Масалан: шиша кесиш керак бўлса, уни кесиш учун нима керак? Албатта, олмос. Масалан: илмий-назарий муаммоларнинг предметини олсак ёшлар орасида ҳуқуқий билимларни эгалламай туриб, ҳуқуқий маданиятни тасаввур қила олмайди. Ҳуқуқий билим ва маданиятни шакллантириш учун ёшлар клуби, ҳуқуқ тартибот ходимлари, мактаб ўқитувчилари, ота- оналарнинг ўзаро ҳамкорлигидаги фаолияти натижасида ҳуқуқий билим ва маданиятни ошириш мумкин.
Социологик тадқиқотлар инструментарийси деб - социологик тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган методик ва техник усуллар йиғиндисига айтилади. Бу йиғин ва умумлашма, аввало, маълумотларни тўплаш, кузатиш усулини амалга ошириш, ҳужжатларни таҳлил қилиш, сўроқ қоғозларини тартибга солиш, ёзма манбаларни қўлга ёзиш ва машинкада санаш, таҳлил этиш, йиғиш умулаштириш, тадқиқот ўтказадиган илмий техник ходимларни тайёргарликдан ўтказиш киради. Аввало ўрганилаётган объект маълум система сифатида ўрганилаётганда бу объектнинг аниқ ойдин система яратувчи элементларни белгилаб олишда кишиларнинг бир жойдан иккинчи жойга ишга ўтказиш муаммоси илмий муаммо элементи қуйидагича :
1. Иш жойида ҳақ тўлаш даражаси.
2. Иш жойидаги ахлоқий психологик муҳит.
3. Бошлиқ билан келишмовчилик.
4. Иш жойининг яшаш жойидан ўзоқ яқинлиги.
5. Меҳнат шароитини оғир енгиллиги.
6. Карьера истиқболлиги.
7. Фаолиятдан шахсга ва жамиятга зарур ва бефойда эканлиги.
8. Иш жойида дам олиш, ҳордиқ йўқлиги.
9. Саломатлик билан боғлиқ масалалар.
10. Оилавий масалалар.
Бу юқоридаги масалаларни илмий асосда тадқиқот этиш учун тадқиқотчи фаолиятни 3 йўналишда :
1. Тадқиқот предметни аниқлаб олиш.
2. Асосий тушунчаларни ажратиб олиш.
3. Уларга изох бериш ҳамда тадқиқот учун иш гипотезасини яратиш.
Социологик тадқиқотларнинг экспериментал режаси объект ҳақидаги маълумотлар асосида изоҳловчи гипотезани илгари суриш имконини беради. Илмий тадқиқот ишларида социологик ўзига хос бир неча йўналишда фаолият юритиш ҳам мумкин монографик тадқиқотлар усули илмий изланиш усулларидан бир бўлиб, муайян муаммо, ижтимоий жараёндан муҳим жиҳатлари, моҳияти мазмунини ифодалайди.
Социология фанида қиёслаш ва таққослаш усули 2 та ўзига хос шаклларда:
1. Муваққат.
2. Табиий.
Муваққат тадқиқот ўз навбатида бир неча кўринишда "панель", " тренд" "когорта" усуллари. Панель инглизча сўз бўлиб, устама, рўйхат сўзларидан иборат бўлиб, олдинги тадқиқотларни таққослаш асосида қайта текшириб кўришни англатади. Панель тадқиқотини ўтказишнинг максад, маълум муддат ичида ижтимоий ҳодисаларнинг тараққиёти таназуми ёки турғунлик жараёнининг ўзига хослигини аниқлашдан иборат. Масалан: аҳоли сонини ўзгартиришнинг ҳисобчисини битирувчи талабаларни касби бўйича ишлаши касбига бўлган маҳоратини текшириш учун 10 йилдан кейин учрашув ўтказиб ижтимоий рухий шарт шароитлар таҳлилини олиш мумкин.
Қиёсий таҳлилнинг икинчи кўриниши тренд - тадқиқотлар муайян ижтимоий ҳодиса жараёнларидаги табиий ўзгаришларни ўрганишга бағишланган. Бу тадқиқот замон руҳига қараб ижтимоий воқеликка зиёлиларнинг, маданият ҳодимларининг ижодлари қарашларини ўз ичига олади.
Муваққат тадқиқотларнинг учинчи ўзига хос кўриши когорта лотинча кўплик, бўлинганлик усули деб аталади. Когорта деб бир йил ва ойда таваллуд топган кишилар гуруҳи ҳам тушунилади. Тадқиқот жараёнига киришдан аввал мазкур тадқиқот амалиёти ва услубларини тажрибада синаб кўрилади. Кейин тадқиқотларга ўтилади. Шу боис ҳам социология фанида " пилотаж " ( тажриба ўтказиш учун мослама маъносини анлатади ) тадқиқот усули хам мавжуд. Бу усулни кўллаш учун тайёргарликлар қай аҳволда эканлигин тарқатилган анкета саволларни сифати, кузатиш усули қайдномалари, Ҳужжатлар тўплаш ва уларни таҳлили этиш каби масалалар синаб кўрилади. Шунингдек вақт жой масаласи ҳам ҳал этилади. Пилотаж тадқиқотлар усулини амалга ошириш учун 70-90 кишини фикрини ўрганиш кифоя.
Яна бир социологик тадқиқотлар усули табиий тадқиқот усули бўлиб, бу тадқиқот бирор бир шахснинг моддий - маънавий турмуш тарзи, кундалик ҳаёт фаолияти аниқ анкеталар ёрдамида билиб олади. У қуйидаги кўринишда:
- Изланишлар асосида назарий хулоса.
- Диагностик тадқиқотлар, янги ижтимоий муаммолар тизими.
- Табиий эксперимент асосидаги тадқиқотлар.
Сўров натижалари, турли тадқиқот усуллари жараёнида тўпланган маълумотларни мушоҳада этиш, қайта ишлаш тадқиқотнинг муҳим босқичлари ҳисобланади. Маълумотларни тахлил этиш учун аввало математик усулларни программалаштиришни, электрон хисоблаш машиналарда киритишни яхши билиши керак.
Социлогик тадқиқотларнинг якуний босқичида ҳисобот тайёрланади. Ҳисобот илмий изланишлар жараёнида тўпланган эмперик маълумотларни ўзида ифодалаб, дастурда белгиланган барча талабларни қай даражада бажарилганлигини баён этади. Ҳисобот алоҳида тугаллинган ҳужжат сифатида баҳоланиши ва матбуотда эълон қилиниши ҳам мумкин.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling