Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet46/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

8.Фан (модул) бўйича:


8.1.Ўтилган мавзулар бўйича якуний хулосалар.

Социология фанидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:


1.Социологияни жамият ҳақидаги фан деб ҳисоблаш мумкин. Жамиятни ўрганувчи ҳар бир фан унинг табиатига ва асосий қизиқишига яқин бўлган, ўзининг тадқиқот предметига эгадир. Жамият ҳақидаги ушбу фанлар тизимида социологияни ажратиб турган нарса шуки, биринчи навбатда жамият ижтимоий тизимининг турли босқичларида шахс, оила, маҳалла, мактаб, институт, корхона, ташкилот, туман, шаҳар, вилоят бутун мамлакат, ҳамда ялпи жамиятда шаклланадиган ижтимоий ўзаро муносабатлар ва инсоний муносабатлар ўрганади.
2. Социология мустақил ижтимоий фан сифатида ўз методологияси ва назариясига эгадир. Социология фани умуминсоний ва миллий қадриятлар мутаносиблигига таянувчи методология асосида иш юритади
3. Бегоналашув муаммоси социология фанининг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Замонавий жамият ҳаётида қуйидаги бегоналашув турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1)Иқтисодий. 2)Сиёсий. 3)Маданий. 4) Ижтимоий. 5) Психологик.
4.Девиант xулқ-атвор - жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти- ҳаракат, ижтимоий ҳодиса бўлиб, ёлғончилик, дангасалик, ўғирлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби холатлар ушбу хулқ-атвор хусусиятлари ҳисобланади.
5.Шахснинг жамиятдаги ўрни ва моҳияти социология фанининг муҳим ва баҳсталаб соҳаларидан бири бўлиб келди. Инсон моҳиятини дастлаб ўрганган олимлар Хитойдаги Конфуций ва унинг издошлари эди.
6.Инсоннинг муҳим хусусиятларидан бири–унинг ижтимоий мавжудод эканлигидир. Инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш мақсадларида ўзи каби инсонлар билан бирлашишга интилади. Инсоннинг ижтимоийлашуви сунъий характер касб этиб, у шахс сифатида бошқа инсонлар ўртасидагина шакллана олади. Агар у инсоний муносабатлардан ҳоли бўлса, ўзидаги ёвузлик ёки ҳайвоний табиатдан халос бўла олмайди.
7. Шу билан бирга инсон фикрловчи мавжудотдир. У кўрган ва эшитганларини ёдда сақлайди, ўз ҳаёлоти, тасаввурлаш қобиляти воситасида билимларни, маълумот ва ахборотларни тахлил қилади, умумлаштиради, уларни трансформациялайди, бошқаларга узатади, билим ва тажрибаларни такомиллаштиради, ўз мақсадлари, орзулари ва истакларини тасаввурлай олади. Ҳозирги давр социологиясида «инсон» деганда Ерда яшаётган мавжудод турларидан бири тушунилади.
8. Жамоатчилик фикри тушунчаси маъно-мазмун нуқтаи назаридан «жамоа», «жамоатчилик», «фикр» сўзларининг мантиқий мақсадли уйғунлашуви маҳсулидир. Жамоатчилик фикрини теран ва тўғри англамоқ учун юқоридаги таркиб ясовчи сўз-терминлар моҳиятини аввал бошдан англаб олмоқ муҳимдир.
9. Социологик тадқиқот, дастур, режа, илмий назарий жихатлари, муфассал илмий асослаш, тадқиқот материалларини тўплаш. Тадқиқ этилувчи ижтимоий муаммо мохиятини аниқлаш, объект ва предметини белгилаш, максад ва вазифаларини характерлаш, иш гипотезаси, маълумотларни тўплаш, тахлил қилиш, схемасини чизиш, методологик назария, методологик амалий назрий, методологик, мавзу танлаш, объектни характерлаш, мақсад ва вазифалар гипотеза ҳамда предмет, методик амалий - маълумот тўплаш, баён этиш, материални қайта ишлаш, тахлил қилиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, турмуш қарама қаршиликлари, хаёт зиддиятлари, ижтимоий муаммолар, илмий муаммо, конкрет амалий тавсияномалар ишлаб чиқиш, маданий маърифий ишлар, шахсий ташаббус, илмий тафаккур, социологик тадқиқот, социологик тадқиқот инструментарийси, методик ва техник усуллар, илмий гипотеза, умуминсоний фактлар, жамият ижтимоий-иқтисодий муаммоларини атрофлича ўрганади.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling