Гулистон давлат университети
Download 58.84 Kb.
|
portal.guldu.uz-Ishchi o`quv dastur
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ Хорижий тил ”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ“ФАКУЛЬТЕТЛАРАРО ЧЕТ ТИЛЛАР” КАФЕДРАСИ “ТАСДИҚЛАЙМАН” Гулистон давлат университети Ўқув ишлар проректори _______ Ф.Г.Шарипов “___” “август” 2018 йил “ Хорижий тил ”ишчи ўқув дастуриТаълим соҳаси: Бакалавриат Таълим йўналиши: Барча таълим йўналиши 1-босқич талабалари учун Умумий ўқув соати: 126 Шу жумладан: Маъруза ___ Амалий машғулотлари-78 Мустақил таълимсоатлари- 48 Гулистон-2018 Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди. Тузувчи: “Факультетлараро чет тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Ҳамдамов Тақризчи: Тожиев Х.- “Инглиз тили ваадабиёти“ кафедраси доценти, филология фанлари номзоди__________ Фаннинг ишчи ўқув дастури “Факултетлараро чет тиллар” кафедрасининг 2018 йил ____ август санасидаги 1-сонли қарори билан кўриб чиқилиб, Чет тиллар факультети илмий Кенгашига муҳокама қилиш учун тавсия қилинди. Кафедра мудири ____________ А.Позилов Фаннинг ишчи ўқув дастури Чет тиллар факультети илмий Кенгашининг ____________ 1-сонли қарори билан тасдиқланди. Факультет илмий Кенгаши раиси: Ф.Б.Ниязов “Инглиз тили” фанининг ишчи ўқув дастури ГулДУ ўқув методик кенгашининг ___________1-сонли мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди. Келишилди: Ўқув ишлари бўйича проректор Ф.Г.Шарипов I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартидаги “Чет тиллар бўйича таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар”га мувофиқ олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари битирувчилари чет тили бўйича В2 даражасини эгаллашлари белгилаб берилган. Хорижий тил фан дастури мазмун-моҳиятига кўра умумий илмий (академик) тил кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган, талабаларнинг бўлғуси касбий фаолиятларида фойдаланадиган тил компетенцияларини ривожлантиришга мослаштирилган. Мустақил таълим талабаларда тилдан эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини эгаллаш мотивациясини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Ушбу дастур “Хорижий тил” фанини ўқитиш даврида талабаларнинг умумий, академик ва касбга йўналтирилган тил кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган. Хорижий тилни ўрганишнинг мустақил мулоқот (В2) даражаси талабаларда кўпроқ академик ва касбга йўналтирилган тил кўникмаларини ривожлантиришни тақозо этади. Download 58.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling