Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
Дарснинг мавзуси: Ўзбек ҳалқ амалий санъати.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларга ўзбек халқ амалий санъати ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунча бериш, амалий санъат асарларини идрок этишга ўрганиш. Болаларда бадиий-эстетик дидини ўстириш ва уларнинг бадиий фикр доирасини кенгайтириш. Болаларда миллий ғурурни шакллантиришга ёрдам бериш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш. Халқ амалий санъати ўқувчиларда бадиий дидни ўстириш билан бир қаторда уларда борлиқни идрок этиш маданиятини ва уларга нисбатан эстетик муносабатни шакллантиришга хизмат қилади. У ўқувчиларнинг бадиий майлларини амалий жиҳатдан тўғри йўналтириш, кейинчалик уй жиҳозлари, кийим-кечакларга тўғри муносабатда бўлишга, қадимги ва хозирги замон амалий-безак санъат асарларининг эстетик моҳиятини тушуниб етишга кўмаклашади. Ўқувчиларни халқ усталари ижодидаги образлилик билан таништиради,борлиққа эстетик муносабатни ўстиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу машғулотларда болаларнинг қуйидаги тушунча ва маълумотларга эга бўлишлари талаб этилади: -Қадимги ва хозирги замон халқ амалий санъати усталари, уларнинг номлари ва фамилияларини билиш; -юқори бадиий савияда ишланган амалий санъат намуналари, шунингдек чет элларда сақланаётганлиги ҳақида маълумотга эга бўлиш; -халқ амалий санъати билан боғлиқ бўлган йирик музейларнинг номи ва жойлашган шаҳарларини билиш; -Ўзбекистонда мавжуд бўлган аввалги ва кейинги даврлардаги халқ амалий санъати билан боғлиқ йирик тарихий ва маданий ёдгорликларни билиш; -Республикамизда халқ ҳунармандчилиги ривож топган шаҳар ва қишлоқларни билиш; -халқ амалий санъатининг турлари, унда ишлатиладиган асбоб ва материалларни билиш; Халқ амалий санъатини ўрганиш ўқувчиларнинг бидиий дидини ўстириш, борлиққа эстетик муносабатни шакллантириш ва бидиий фикр доирасини кенгайтириш борасида муҳим аҳамият касб этибгина қолмай, балки у болаларнинг тасвирий ижодий фаолиятида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ўқувчилар қадимги халқ ҳаёти билан боғлиқ бўлган расм ишлар эканлар, улар бевосита уй жиҳозлари (сўзана, гилам, патнис, лаган, товоқ, чойнак, пиёла, қути, офтоба, лаъли, қумғон, хум, сандиқ, чойидиш, хонтахта, панжара, ва х.к.), ёғоч ва ганч ўймакорлиги буюмларини тасвирлашларига тўғри келади. Бунда уларга халқ амалий санъатидан олган ва тушунчалари қўл келади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling