Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
- Дарснинг мазмуни
Дарснинг мавзуси: “Сусамбил” номли эртак асосида расм ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятлари ва бадиий дидларини ўстириш. Қалам ва мўйқаламда ишлаш малакаларини ривожлантириш. Расмда эртак мазмунини ифодалашга ўргатиш. Дарснинг жиҳозланиши: Р.Левицкийнинг “Сусамбил” номли ўзбек халқ эртагига ишланган иллюстрациясининг репродукцияси, шу эртак асосида бошқа синф болаларни ишлаган расмлардан намуналар, хомаки расмлар. Уй ва ёввойи ҳайвонлар тасвирланган расмлар. Бўри, эшак, хўроз, хўкиз, каламуш, ари кабиларнинг расмлари. Қоғоздан ишланган ўйинчоқлар ёки пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ нусҳалари, ҳайвонот дунёсига бағишланган диафильм, кинофильм, слайдлар. Дарснинг мазмуни: Ўқитувчи аввало “Сусамбил” номли эртакни сўзлаб беради. Сўнгра эртакдаги энг қизиқарли воқеаларни болалардан сўрайди. Маълум бўлишича, эртакнинг қизиқарли жойлари қуйидагилар ҳисобланади: эшак, хўкиз ва хўрозни ўз уйларини ташлаб чиқиб кетишлари, бу ҳайвонларни йўлда каламуш, ари билан дўстлашуви, бўрилар подшосини ҳайвонларни тутиб келтириш ҳақидаги буйруқ бераётгани, бўрилар билан ҳайвонларнинг жанги, бўрилар қочиб ўз подшосига бўлган воқеани гапириб бераётгани ва бошқалар. Ўқитувчи сўзида давом этиб, рассом Р.Левицкийнинг “Сусамбил” эртагига ишланган расми юзасидан суҳбат ўтказади. ,,,, расм. Расмда “Сусамбил” эртагидаги бўрилар подшоси бўриларга эшак билан ҳўкизни тутиб келтириш ҳақида буйруғи тасвирланганлигини гапириб беради. Расмда рассом бўрининг “шохоншох, албатта буйруғингиз бажарилади” деб подшони ишонтираётгани унинг хукмдор эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилган. Рассом расмда бўрилардан ташқари дарахт, тоғ, дарё, майсаларни тасвирлаш орқали Сусамбилнинг ниҳоятда чиройли жой эканлигини кўрсатиб берган. Ўқитувчи иллюстрациялар билан бир қаторда болалар ёки ўзининг шу эртакка ишланган расмларини кўрсатиши ва таҳлил қилиши болаларнинг эртак ҳақидаги тасаввурини бойитади, бадиий ва ижодини фаоллаштиради. Ўқитувчининг бу дарсда композиция юзасидан берадиган маслаҳатлари ниҳоятда муҳимдир. Бунда ўқитувчи болаларга расмда эртакдаги қайси воқеани, қандай ҳайвонларни, қандай манзарани (тоғ, дарё, дарах ва ҳакозо) тасвирламоқчи эканлигини ўйлаб олишлари ҳақида маслаҳат беради. Сўнгра чизиладиган ҳайвонлар, дарахт, тоғ, дарё, кўллар қоғоз юзасининг пастки қисмига жойлаштирилиши, биринчи планда нима, иккинчи ва учинчи планда нималар ва қандай тасвирланиши ҳақида тўхталади. Болалар фаолиятини тўғри йўналтириш, ишланадиган композицияларни бадиий жиҳатдан юксак ва мазмундор бўлиши учун эртакдаги бирор воқеага ишланган композиция вариантларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир... расм. Маслан, бўрилар базмини уч хил вариантдаги компазицияси кўрсатиладиган бўлса, бир расмда иштирок этадиган образ ва деталлар қолган иккала вариантда ҳам тасвирланади. Бироқ улар ҳар бир расмда бошқача комбинацияланган бўлади. Бу расмларни кўрсатиш орқали ўқитувчи эртакдаги биргина моментга жуда кўп хил композициялар ишлаш мумкинлигини кўргазмали равишда намойиш этади. Сўзининг охирида ўқитувчи расмни бўяшни табиат манзарасидан бошлаш, сўнгра ҳайвонларнинг расмларига ўтиши ва қандай ранглар билан бўялишини маслаҳат беради. Боларар мустақил ишлар жараёнида ўқитувчи тайёрлаган катта ўлчовдаги кўргазмали қуролдан (ҳайвонлар тасвиридан) фойдаланадилар. Амалий иш жараёнида ўқитувчи болаларга ёрдам кўрсатади. Дарс энг ҳарактерли расмларни ажратиб олиш ва уларни ўқитувчилар билан биргаликда таҳлил қилиш билан якунланади. Синф ишини бўяб тугаллаш уйга вазифа қилиб топширилади. Ҳайкалторошлик композицияси машғулотларига бошланғич синф дастурларида алоҳида ўрин ажартилган. Уларда ҳаётий мавзуларда, шунингдек, эртак, ҳикоя, масал мавзулари асос қилиб олинади. Шунингдек, ҳайкалторошлик композицияси машғулотлари учун лойдан ясалган ўзбек халқ ўйинчоқлари анъаналари асосида мазмунли ҳайкалчалар ишлаш мавзулари ҳам берилади. Бундай мавзулар қаторига "Туя ва бўталоқ", "Икки эчки", "Пойга" кабиларни киритиш мумкин. Мазмунли ҳайкалчалар болалар учун қийинлик қилганлиги учун машғулотларни жамоа бўлиб бажарилади, бунда топшириқни қанчалик оддий ёки мураккаблигига қараб ижодий гуруҳлар сони ва ҳар бир ўқувчининг вазифаси белгиланади. Масалан, "Туялар карвони" мавзусида ҳайкалторошликдан композиция ишланадиган бўлса, мавзуга доир карвонбоши, 5-6 туя (юклари билан) бир ит, бир эшак ҳайкалчаларини ишлаш керак бўлади. Уларнинг ҳар бирини биттадан ўқувчига топширилади. Ишлар тайёр бўлгач, аввалдан келишиб олинган композиция лойихаси бўйича ҳайкалчаларни жой-жойига қўйилади. Бунда карвонни энг олдида ит, кейин эшак миниб олган карвон боши, охирида юкланган 5-6 туя кетма-кет қўйилади ва композиция тайёр бўлади. Ҳайкалторошлик компазицияси машғулотларида ўз эътиборини қуйидаги жиҳатларга қаратиш лозим: болалар кучи ва қизиқишига мос мазмун (ёки онни) ва композицияни топиш, композицияда иштирок этувчи деталларни аниқлаш, композициядаги деталлар ўртасидаги алоқаладорликка болалар эътиборини қаратиш, композиция деталларини тўғри чизиш в.б. Вазифани талаблар даражасида бажарилиши учун ўқитувчи мавзуга доир иллюстратив материаллларни намойиш ва таҳлил этиши муҳим. Шу билан бирга вазифани бажаришга қийналаётган ўқувчилар ёки гуруҳларга амалий ёрдам кўрсатилади. Қуйидаги хайкалтарошлик композициясига доир дарс ишланмалари берилган. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling