Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet18/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Кўчат хосияти
Бобомларни доно дерлар, Р. Ҳасанов
Боши тўла маъно дерлар,
Шунинг учун улар бизга,
Меваларни қувват дерлар.

Баҳор келса, куз келса,


Кўчат излаб қоламан,
Уларга жой қидириб,
Бошим ушлаб қоламан.

Ёнғоқ пишса боғимизда,


Уларни мен қоқаман,
Кўп еб қўйсам шафтолини,
Қорним силаб ётаман.
Шундан сўнг слайда, диапозитив, фотолар, санъат асарларининг репродукцияларини намойиш этади. Улардан ўқувчилар ўзларининг ижодий ишларидан фойдаланадилар.
Навбатдаги вазифа болаларга топшириқ бериш ва уни тушунтиришдан иборат. Топшириқ кўчат ҳақида бўлиб, композиция учун мактаб боғи, мевазорлар, шахсий хўжалик, жамоа хўжалиги боғи, кўча-куйлар объект қилиб олинади. Тасвир учун воқеа қаерда бўлаётганлигини ҳисобга олиб, ота-боболар, дарахлар, болалар, ҳайвонлар, қушлар, дарёлар, кўллар, тоғлар тасвирланиши мумкин.
Шундан сўнг ўқитувчи расм композицияси ҳақида гапириб, унинг бир нечта вариантлари тўғрисида тўхталади .. расм. Уни ўқитувчи хомаки тарзда қаламтасвирда уйда тайёрлаб келган бўлади. Расмларнинг учала вариантида ҳам бир хил воқеа ва бир хил расм элементлар мавжуд бўлади. Уларнинг бир-биридан фарқлари фақат расм элементларнинг композицион жиҳатдан жойлашувларидир. Композиция билан бир қаторда ўқитувчи расмнинг қандай ранглар билан бўялиши ҳақида ҳам фикр юритади. Бунда расм рангларида баҳор нафаси анқиб туриши, илиқ рангларни кўпроқ ишлатилиши ҳақида алоҳида тўхталади. Расмни бўяш ҳақида гап борганда унинг қоидаларига риоя қилиш лозимлигини ҳам ўқтирилади. Хусусан, аввало катта юзалар, оч рангли жойлар, кейинчалик тўқроқ ва кичик юзалар босқичма-босқич бўялиши қайд қилинади.
Болаларнинг мустақил ишларида ёрдамчи материал вазифасини бажарувчи расм элементлари намойиш тахтасида дарснинг охиригача қолдирилади.
Болалар мустақил ишга киришганларидан сўнг ўқитувчи болаларга индивидуал, керак бўлган тақдирда умумий ёрдам кўрсатади. Индивидуал ёрдам кўпроқ бўш ўзлаштирувчи болаларга кўрсатиалади.
Дарс икки соатга мўлжаллаган бўлиб, унинг биринчи қисмида болалар расмни қаламда, иккинчи қисмида бўёқлар билан тасвирлайдилар.
Иккала дарснинг охирида ўқувчиларнинг синфда бажарган ишларига якун ясалади. Бунда болалар ишлаган турли даражадаги расмлардан намуналар ажратиб, олиниб, улар бутун синф болалари иштирокида таҳлил қилинади.
Уйга вазифа қилиниб, ҳар иккала дарс охирида уйга синфда бажарилган ишларни давом эттириш топширилади.
Бошланғич синфларда декоратив композиция машғулотлари нақш ишлаш эртак ва ҳикоялар асосида иллюстрациялар ишлаш кабиларни назарда тутади. Бу борада нақш ишлаш машғулотлари катта ўринни эгаллайди. Айниқса, йўлсимон, квадрат, тўртбурчак, айлана шаклидаги нақш намуналаридан кўчириб ўрганишга, ўзбек халқ амалий санъати намуналарини ўзлаштиришга алоҳида эътибор берилади. ,,,, расм. Бунда кўпроқ нақш композицияси, ранг, элементларини тўғри тасвирлаш, уларни ижодий ҳарактерда бўлишлигига, нақш фони билан унинг элементларининг ранглари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масалалари ўқитувчининг диққат марказида бўлишлиги ҳисобланади. Айтайлик, дастлабки машғулотларда болалар йўлсимон нақш намуналаридан кўчирсалар кейингисида нақш схемалари ва элементлари асосида, охирида бутунлай мустақил нақш чизадилар. Бундай тартибга квадрат, тўртбурчак, доира шаклида нақш ишлаш машғулотларида ҳам риоя қилинади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling