Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
- Дарснинг мазмуни
Дарснинг мавзуси: "Варрак учириш" мавзусида расм ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларнинг расм ишлаш малакаларини ривожлантириш. Бадиий билим доирасини кенгайтириш. Кўриш хотираси ва ижодий қобилиятларини ўстириш. Дарснинг жиҳозланиши: Болаларнинг турлича ҳаракатдаги ҳолатда турган схематик расмлари: рассомларнинг варрак учириш мавзусида ишланган асарларининг репродукциялари. Масалан, М.Кагаровнинг "Болалар ўйинлари" сериясида "Варрак учираётган бола" асари, Ч.Ахмаровнинг "Варрак учириши" номли асарининг репродукциялари ўқитувчи томонидан ишланган "Варрак учириш" мавзусидаги композиция вариантлари; Варракнинг асл нусҳаси ва бошқалар. Дарснинг мазмуни: Янги мавзунинг баёни суҳбат билан бошланар экан, ўқитувчи уни ўқувчиларнинг баҳор ва баҳорги ўйинлар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга харакат қилади. Бунда у ўқувчиларга баҳор фаслида ўт-ўланларнинг ям-яшил тусга кириши, бойчечак, гунафша, лола каби гулларнинг очилиши, дарахтларнинг куртак чиқариши, лайлак, қалдирғоч каби қушларнинг учиб келиши, айниқса баҳорда болаларнинг варрак учиришлари ҳақида сўзлаб беради. М.Кагаров ва Ч.Аҳмаровларнинг варрак учириш мавзусидаги суратлари намойиш этилиб, таҳлил қилинади. .. расм. Сўнгра, ўқувчи варракларнинг турлари ва ясалиш тартиби ҳақида ўқувчиларга қисқача тушунча беради ва расмларни кўрсатади ... расм. Варракнинг учишида кўпроқ шамолнинг роли катта эканлиги ва унинг очиқ жойларда, қир-адирларда кучлироқ эсиши ҳақида сўзлаб беради. Компазиция учун қуйидаги мазмун асос қилиб олиниши мумкин: 1. Болалар варракни учириш учун тайёрламоқдалар. 2. Болалар варракни учириш ҳаракатидалар. 3. Болалар варракни учириш учун олиб келишмоқда. 4. Болалар варрак учирмоқдалар в.б. Бунда ўқитувчи варракнинг турлари билан бирга лайлак ҳақида ҳам маълумот беради. Расмни чиздиришда кўпроқ ўқувчиларнинг диққат-эътиборини ўқитувчи "Варрак учириш" мавзусига оид ўзи намуна учун ишлаган расм композиция вариантларига қаратади. ,,,, расм. Варракнинг осмондаги ҳолати ва унинг ипини тортаётган болаларнинг ҳолатлари кузатилади. Мавзу асосида расм ишлашдан аввал қоғозга композициянинг қаламтасвири чизиб олинади. Расм гуаш бўёғида ишланадиган бўлса, оч ҳаворанг қоғознинг пастки қисми яшил, юқориси эса ҳаворанг бўёқда бўялади. Варраклар баланд учадиган бўлганлиги сабабли қоғознинг осмон учун ажартилгна қисмига кўпроқ жой қолдиргани маъқул. Расмда дала ёки қир тасвирланаётган бўлса, уларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Сўнгра осмонда учаётган варрак ва унинг ипини тортаётган боланинг сурати ишланади. Баҳор фаслида об-ҳаво тез-тез ўзгариб туриши сабабли осмоннинг турли чеккаларида енгил булутлар учиб юрган бўлади. Уларни ҳам болалар ўз расмларида акс эттиришлари тасвирнинг яна ҳам ҳаётий бўлишлиги учун очилиб ётган қоқиўтлар, лолақизғалдоқлар, узоқ-узоқлардаги уйлар, осмондан учиб ўтаётган самолёт ва қушлар расмларини ҳам чизишлари мумкин. Расмда варрак учираётган биргина боланинг ўзини эмас, боларар гуруҳини ишласа ҳам бўлади. Варрак учириш мавзусида расм чизишни хоҳламаган қиз болалар ёки баъзи бир ўғил болалар варрак расмини ишлаб, уни безатишлари мумкин. Агар расм акварель бўёғида ишланадиган бўлса, дастлаб варрак, болалар расмлари, ернинг сатҳи қаламда чизиб оланади. Сўнгра қоғоз сирти хўлланади. Қоғоз қуригач, расмни акварел бўёғида ишлашга ўтилади. Дастлаб осмон учун қолдирилган жой ҳаворанг бўёқда ишланади. Ерни эса яшил рангга бўяш ва айрим жойларига жигаррангдан қўшиб юбориш лозим. Бунда яшил ва жигарранглар аралашиб кетиб, ер ва ўсиб ётган кўкатлар тасвирларини ҳосил қилади. Ерни қип-қизил рангга бўяб, қирларда очилиб ётган лолақизғалдоқларнинг тасвирини берса ҳам бўлади. Сўнгра варрак ва ипни тортаётган болаларнинг расмини бўёқ билан ишлашга ўтилади. Айрим характерли белгилар, масалан, варракнинг ипи, буталарнинг шохчалари ва ҳакозолар мўйқаламнинг учи билан тасвирланади. Ўқитувчи иш жараёнида вақти-вақти билан ўқувчиларнинг яхши ишлаган расмларидан намуналар кўрсатиб туради, улардаги ютуқ ва камчиликларни қисқача шархлаб беради. Дарс ниҳоясида расмлардан айримлари намойиш учун қўйилади ва улар ўқувчилар билан биргаликда тахлил қилинади. Уйга вазифа қилиб синфда ишланган ишни давом эттириш ва тугаллаш топширилади. Топшириқ икки дарсга мўлжалланган бўлиб, биринчисида ўқитувчи баҳор ва болаларнинг баҳорги ўйинлари ҳақида суҳбат ўтказади. Шунингдек, мавзуга доир санъат асарларининг репродукциялари, расмлар, ўқитувчи томонидан тайёрланган композиция намуналари ўрганилади ва тахлил қилинади. Топшириқ тушунтирилади, композиция ишлаш юзасидан йўл-йўриқлар берилади. Мавзуга доир ҳомаки ишлар бажарилади. Вақт бўлса болалар композиция устида иш бошлайдилар. Иккинчи дарда болалар томонидан аввалги дарсда бошланган синф иши давом эттирилади ва якунланади. Барча ишлар дарс охирида намойиш тахтасига қўйилади ва ўқувчилар билан биргаликда таҳлил қиланади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling