Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet15/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси: Қўчқор қўй хайкалини ишлаш.
Дарснинг мақсади. Турли хайвонларнинг тузилиши, шакли, характерли томонларини кўра билиш ва тасвирлашга ўргатиш. Ўқувчиларнинг лой ва пластилин билан ишлаш малакаларини ривожлантиришш.
Дарснинг жиҳозланиши. Турли зотли қўйларнинг, шунингдек, шохли қўчқорнинг расмлари ва хайкалчалари.
Дарснинг мазмуни. Дарс ўқитувчининг қўйчилик хақидаги қисқача сухбати билан бошланади. Бунда қўйларларнинг асакания, тожик зоти, меринос, романов зоти, прекос, қоркўл, цигай, хисори каби зотлари бўлиб, Ўзбекистонда эса асосан қўйларнинг хисор ва қоракўл зотлари кенг тарқалганлиги қайд қилинади. Ўқитувчи турли зотдаги қўйларнинг расмларини намойиш қилиб, улар қайси жихатлари билан бир-биридан фарқ қилишларини, уларнинг характерли белгиларини айтиб беришни сўрайди. ,,,,, расм.
Дарсда болалар оддий қўйларни қўчқор қўйларига нисбатан кичикроқ ва шохсиз бўлиши, қўчқор қўйлар эса бақувват ва шохли бўлиб, доимо бир-бирлари билан шохлашиб, уришиб туришлари, уларнинг таналари чиройли, улуғвор бўлиши ва шохлари буралиб-буралиб ўсиши хақида фикр юритадилар. Навбатдаги иш ўқувчиларга қўчқорнинг хайкалини амалий тарзда ишлаб кўрсатишдир. Қўйнинг хайкалини ҳам алоҳида лой бўлакларидан ишланади. Бунда қўйнинг танаси, боши, шохи, оёқлари учун лой бўлаклари танлаб олинади ва уларга керакли кўриниш берилгач, уларнинг барча аъзолари бирлаштирилади. Қўйнинг шохи узун қимлиб тайёрланган лой бўлагини бурб ўраш орқали хосил қилинади Сўнгра қўчқорнинг танасидаги юнглари ва шохларидаги бўртмалари жойлари ишлаб чиқилади. Шу каби тайёргарлик ишлари тугагач, қўйнинг танасига намланган бармоқда ёки хўл латта ёрдамида силлиқлаб ишлов берилади. ,,,,,,, расм.
Ўқувчилар мустақил ишга киришганларидан сўнг ўқитувчи хайкал ишлашда қийналаётганларга индивидуал ёрдам кўрсатади.
Дарс охирида барча ишлар намойиш тахтасига қйилди ва ўқувчилар билан биргаликда тахлил қилинади.
Эслатма. Ўқитувчи болаларнинг тайёрлаган ишларидан хайкаллари асосида "Яйловда қўйлар" мавзусида бир неча жамоавий композиция ишлатиши мумкин.
Композицион фаолият машғулотлари бошланғич синфларда рангтасвир композицияси, декоратив композиция ва хайкалторошлик композицияси каби қисмлардан ташкил топади.
Рангтасвир композицияси машғулотларда болалар кўпроқ йил фасллари, байрамлар, оммавий тамошалар, қишлоқ ва шаҳар меҳанткашларининг кундалик меҳнати, қуш ва ҳайвонлар ҳаёти кабиларга доир мавзуларда расм ишлайдилар. Бундай машғулотларда ўқитувчи ўзининг асосий эътиборини болалар расмларида акс этадиган ғоя, расм мазмуни, расм элементларини қоғоз юзасида компазицион жиҳатдан тўғри саводли қилиб тасвирлашга қаратиши лозим. Бошланғич синфларда тасвирланаётган объект ёки нарсаларнинг ҳажмини ёруғсоя ёрдамида тасвирлаш талаб этилмайди. Перспектива қоидаларига тўла риоя қилиш талаб этилмасада, бироқ, яқиндаги нарсаларни йирикроқ, узоқдагисини кичикроқ тасвирланиши дастурда назарда тутилган. Рангтасвир компазициясида тасвирланган ҳайвон, қуш, одамлар ўртасидаги боғлиқликни, алоқадорликни ҳам акс эттириш керак бўлади. Композициядаги барча элементлар ўзаро боғлиқликда тасвирланиши шарт. Болалар рангтасвир композициясининг характерли хусусиятларидан бири, уларнинг расмлардаги соддалик, примитивлик, дунёни ўзларича идрок этишлари ва тасвирлашлари хисобланади. Улардаги бу хусусиятларни болалар расмларида сақланиши лозим. Ўқитувчининг бу масаладаги асосий вазифаси болаларнинг ижодий фаоллигини оширишга, расмдаги ғояни тўлиқ ифодалай олишга, расмни эмоционал таъсирини кучайтиришга таъсир кўрсатишдан иборат.
Қуйида рангтасвир композициясини ишлаш мавзусига доир дарс ишланмаси берилган.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling