Гулистон давлат университети


Бошланғич синфларда тасвирий санъатни ўқитишнинг


Download 1.04 Mb.
bet11/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

4.2. Бошланғич синфларда тасвирий санъатни ўқитишнинг
ўзига хос хусусиятлари


Мазмуни: 1.Бошланғич синфларда борлиқни идрок этиш машгулот
лари методикасининг ўзига хос хусусиятлари. 2.Бошлан
ғич синфлар бадиий-қуриш ясаш машғулотлари методи
касининг ўзига хос хусусиятлари. 3. Натурага қараб
расм ишлаш машғулотлари методикаси. 4. Бошланғич
синфларда ўзига қараб ҳайкал ишлаш методикаси.
5. Бошланғич синфларда рангтасвир композиция машғулот
лари методикаси. 6.Бошланғич синфларда декоратив
композиция машғулотлари методикаси. 7. Бошланғич
синфларда ҳайкалтарошлик композицияси машғулотлари
методикаси.

Бошланғич синфларда тасвирий санъатни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари аввало бу синфлардаги таълим мазмуни кичик, мактаб ёшидаги болаларнинг ёшлик хусусиятлари ва психологияси, қизиқиши, улардаги мавжуд билим ва қобилият ҳамда лаёқатларга қараб белгиланади.


Маълумки, болаларда тасвирий фаолиятга, хусусан расм чизишга иштиёқ ниҳоятда эрта бошланади. Уни 2-3 ёшлардан бошланиши педагогика фанидан маълум. Шуниси характерлики, болалар ўқиш ва ёзишдан кўра расм чизишни жуда ёқтирадилар. Бироқ улар чизадиган расмларнинг давомийлиги жуда қисқа бўлади, 1-2 минут, кўпи билан 4-5 минутда ҳар қандай расмни тугаллаб қўядилар. Болалар томонидан чизилган расмлар ҳам саводли бўлмасада, бироқ мазмунан бирон-бир кўринишни, воқеани ёки буюмни ўз иқтидорларига яраша, уларнинг характерли белгиларини тасвирлай оладилар. Бўёқлар билан ишлаш уларга маълум қийинчиликлар туғдириши сабабли улардан фойдаланишни айтарлик хуш кўрмайдилар. Лекин турли ёрқин ранглар билан бўялган буюмлар болаларда ниҳоятда ёқимли хиссиётларни, қизиқишни уйғотади. Расмлар яхши чиқмаган ҳолда ўз ишларидан ихлослари тез қайтади. Бундай шароитда ўқитувчининг болаларга тез ёрдам кўрсатиши ва кайфиятини кўтаришга харакат қилиши фойдалидир.
Бошланғич синф ўқувчиларининг тасвирий фаолиятининг ҳарактерли жиҳатларидан яна бири бу чизадиган расмларини соддалаштиришга бўлган харакатларидир. Улар айрим нарсаларнинг олди кўринишини (уй, одам, китоб, соат, портфел) айримларини ён томонидан (машина, ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, байроқча в.б.), яна бошқаларини устки томонидан (капалак, барг, ниначи, қўнғиз в.б.) тасвирлайдилар. Булар болаларга расм ишлашда маълум енгиллик ва қулайлик туғдиради.
Шунингдек, бу ёшдаги болалар нарсаларни ёруғсоя, перспектив қисқариши ва уларнинг қоидаларни тушуниб етмаганликлари сабабли уларни тасвирламайдилар.
Болалар ижодига хос яна бир жиҳат бор, у ҳам бўлса тасвирларни (буюмларни) бир-бирларини тўсиб турган (ёки қисман) ҳолда тасвирланмаслигидир. Чунки болалар нарсаларни доимо бутун ҳолда идрок этадилар.
Юқорида қайд қилинган тасвирий фаолиятларнинг бу ҳусусиятлари болалар тафаккурининг конкрет, образли ва эмоционал тарзда бўлишлиги билан боғланади.
Энди бошланғич синфларда тасвирий санъат дарсларини ўтказиш методикасининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталадиган бўлсак аввало унингқуйидаги тўрт тури қайд қилиниш лозим:

  1. Борлиқни идрок этиш.

  2. Бадиий қуриш-ясаш.

  3. Натурага қараб тасвирлаш (натурага қараб расм ишлаш, натурага қараб ҳайкал ишлаш).

  4. Композиция.

Борлиқни идрок этиш машғулотлари 1-4 синф дастурида акс этган бўлиб, унинг мақсади болаларни ўраб олган борлиқ ҳақида, улардаги нарса ва ходисаларнинг тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари, ўлчов нисбатлари ҳақида тасаввур ҳосил қилишдир. Чунки, болалар теварак-атрофни, яъни табиат, ҳайвонлар ва қушлар олами, ҳашоратлар ва болиқлар, одамлар, оби-ҳаво, предмет ва буюмлар, қурилиш ва транспонрт воситалари ҳақида яхши тасаввурга эга бўлганликлари тақдирдагина уларнинг расмларини реал тўғри тасвирлайдилар. Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, болалар ўзларининг тасвирий ишларида асосан теварак-атроф, ундаги нарса ва ҳодисаларни тасвирлайдилар.
Борлиқни идрок этиш машғулотларининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда амалиётда уларни ўрганишнинг қуйидаги йўллари қўлланилади:

  1. Буюмни, табиатни ўзига қараб кузатиш. Уларни кўргазмали қуроллар орқали кузатиш. Техника воситалари орқали кузатиш. (диопозитив, диафильм, видефильм в.б.). Ўқитувчининг чизган расми орқали кузатиш.

  2. Борлиқ хақида ўқитувчининг суҳбати орқали ўрганиш.

  3. Савол-жавоб орқали ўрганиш.

  4. Борлиқни расмини чизиш орқали ўрганиш.

  5. Ўқитувчининг педагогик расми орқали ўрганиш в.б.

Ўқитувчилар учун намойиш этиладиган нарсалар ва тасвирлар аввало машғулот мавзуси билан боғлиқ ҳолда бўлиб, улар ўз тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари билан содда, тушунарли болаларда ҳис-ҳаяжон уйғотадиган бўлишлиги мақсадга мувофиқдир. Энг муҳими, бундай материаллар ўқувчиларни ўйлашга мажбур этадиган, болаларни янги тушунчалар билан бойитадиган бўлишлиги муҳим.


Намойиш этиладиган нарсалар, уларнинг тасвирлари ҳақидаги маълумотларни болаларга оғзаки етказишда уларнинг таҳлили муҳим аҳамият касб этади. Бу таҳлил бевосита нарсаларнинг тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари, уларнинг моҳияти ҳақида савол-жавоб турзида ўтказилиши мақсадга муофиқдир. Қуйида борлиқни идрок этиш мавзусига доир машғулот ишламаси берилади.


Даснинг мавзуси: Кузги табиат манзарасини идрок этиш.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling