Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меъморчилик санъати юзасидан
Натурага қараб тасвирлаш
Натурадан расм ёки ҳайкал ишлаганда иш қуролларидан фойдалана билиш. Натура расмини қоғоз юзасидан композицияси ва ўлчови жиҳатдан тўғри жойлаштира билиш. Расм форматини, унинг мазмуни ва композициясини эътиборга олган ҳолда танлай олиш. Расм ва ҳайкал ишланганда уларнинг асосий ва характерли хусусиятларини тасвирий олиш. Тўғри, тик, оғма ва эгри чизиқлар чиза олиш, маълум ўлчовдаги чизиқни тегишли тенг ва тенг бўлмаган бўлакларга бўла олиш. Доира, тўлқинсимон чизиқларни бемалол чизиш малакаларининг шаклланган бўлишлиги. Берилган юзани бўёқлар билан бир меъёрда бўяй олиш. Натурага қараб ҳайкал ишланганда нарсаларнинг ҳажми, шакли, тузилишини ифодали қилиб тасвирлай олиш. Қисқа вақт ичида қоралама ва рангламалар ишлай олиш. Лой, пластилин каби материаллар билан ишлаганда иш жойини тоза ва тартибли тута билиш. КомпозицияРангтасвир композицияси. Берилган мавзуда композиция қонунларига (композициянинг хамма элементларининг ўзаро боғлиқлиги, воқеани харак атда тасвирлаш, расмда янгиликнинг бўлиши, контрастлар қонуни) риоя қилинган ҳолда рангтасвир ишлаш. Шунингдек, расм ишлаганда уни композициянинг асосий қоидаларига (ритм, мазмунли композицион марказнинг бўлишлиги, симметрия, асимметрия, композицияда параллеллик, композицияда асосни иккинчи планда жойлашуви), риоя қилган ҳолда тасвирлай олиш. Теварак-атрофда кузатилган объектни хотирлаб расмга тушира олиш. Рангтасвирли аппликация, коллаж, миниатюра, реализм, услубларида тасвирлай олиш. Расм ишланганда уни аввалдан тайёргарлик асосида (эскиз ишлаш, қоралама, ранглама, хомаки ишларни бажариш в.б.) тасвирлай олиш. Декоратив композиция. Декоратив композиция ишлаганда уларнинг асосан қонун ва қоидаларига, нарсаларда функция ва шакл бирлиги, декоративлик, ритм, симметрия, рангларнинг мутаассиблигига риоя қилган ҳолда ишлаш. Турли нақлар ишлаганда (йўлсимон, квадрат, тўртбурчак доира) уларни буюмларнинг шакли ва вазифасини ҳисобга олиб тасвирлашни билиш. ( Китобларнинг эртак, хикоя, достон, масал в.б.) ички ва ташқи безагини бажарганда уларни асар мазмунига мос бўлишлигини таъминлаш. Либос эскизларини ишлаганда уларни кишиларнинг жинси, ёши, яшаш жойи (шаҳар, қишлоқ), миллати кабиларни ҳисобга олиб тасвирлаш. Декоратив ишларга янгилик (композиция, ранг) элементларини киритган ҳолда ижодий ишларни мустақил равишда бажариш. Декоратив безак ишларини, ўзбек халқ амалий санъатнинг миллий бадиий анъаналаридан фойдаланган холда бажариш. Декоратив ишларда шрифтлардан фойдаланиш. Табиий материалларни (гуллар, қушлар, хайвонлар в.б.) стиллизациялаб декоратив ишларни амалга ошириш. Бўёқ ва ранглар, асосий ва ҳосила ранглар, хроматик ва ахроматик ранглар, илиқ ва совуқ ранглар, жарангдор ва жарангсиз ранглар, оғир ва енгил ранглар, маъюс ва қувончли ранглар, ранглар доираси, рангларнинг кишилар кайфиятига таъсири, ранг (ҳаво) перспективаси кабиларни билиш хамда амалий ишларда улардан фойдалана олиш. Асосий ва бошқа рангларни қўшиб янгисини олабилаш. Хайкалтарошлик композицияси. Ҳайкалларни мухит билан боғли-лиги, уни маълум мақсадга йўналтирилганлигини билиш. Сюжетли ҳайкаллар ишланганда композициядаги элементларни харакатда бўлишлиги, тасвирда янгиликни бўлиши, тасвир элементларининг ўзаро боғлиқлиги ва бош ғояга бўйсунниши, ҳайкалда ритм, симметрия, ассиметрия ва бошқаларга риоя қилган ҳолда ишлаш. Композицияда монументаллик ҳиссини тасвирлаш, уни ифодалилигини оширишда чизиқ, шакллардан фойдалана билиш. Релефли ва юмалоқ ҳайкаллар ишлай олиш. Берилган мавзу асосида ҳайкал ишлаганда уларнинг характерли жиҳатларини тасвирлай олиш. Реал ва декоратив ҳайкаллар ишлай олиш. Ҳалқ ўйинчоқларини ишлаганда ўзбек усталарининг анъанларидан фойдалана билиш. Бошланғич синфни битирувчи ўқувчиларнинг тасвирий санъатдан билим ва малакаларига бўлган минимал талаблар. Бошланғич мактабларнинг тўртинчи синфини битирувчи ўқувчилар эса бевосита қуйидагиларни билишлари лозим: Тасвирий санъат дарсларида ишлатиладиган иш қуроллари ва материалларни-альбом, қалам, мўйқалам, стек, бўёқ, политра, гуашь, акварел; -ранг номларини - оқ, қора, қизил, сариқ, мовий, яшил, зарғалдоқ, бинафша, зангори, жигарранг, кулранг, оч қизил, тўқ қизил, мошранг, сабза, пушти, қирмизи, пистоқи, ложувард лолар рўй;; тасвирий санъат дарсларида ишлатиладиган ўқув қуроллари билан тўғри муносабатда бўлиш қоидаларини; 15 та атрофида ижод қилувчи рассом ва ҳайкалтарошларнинг исми ва фамилиясини ҳамда уларнинг асарларининг номларини: 5-6 та лойдан халқ ўйинчоқлари ва кулолчилик буюмларни яратувчи кулолларнинг исми ва фамилиясини: асосий ва хосила рангларни, хроматик ва ахроматик рангларни, илиқ ва совуқ рангларни; нақш турларини-йўлсимон нақш, тўртбурчак нақш, квадрат нақш, доира нақш; амалий санъатда ишлатиладигиган гул номларини - барг, дубарг, себарг, ойгул, бодом, шобарг, пахтагул. амалий санъатда ишлатиладиган атамаларни - рассом, ранг, расм, шакл, аппликация, ритм, симметрия, асиметрия, суврат, формат; бадиий қуриш-ясаш ишларида ишлатиладиган - бадиий, табиий ва ташландиқ материалларни; Бошланғич мактабларнинг тўртинчи синфларни битирувчи ўқувчилар қуйидаги малака ва кўникмаларни ўзлаштиришлари лозим: Оддий қалам, мўйқалам, стек, қайчи билан ишлай олиш, тўғри, оғма ва эгри чизиқлар чизиш; оддий нарсаларнинг шаклини қалам, мўйқалам стеклар билан тасвирлай олиш; маълум ўлчовдаги чизиқни бир нечта тенг бўлакларга бўлиш, акварель ва гуашь бўёғидан тўғри фойдалана билиш - бўёқни эритиш, аралаштириш; асосий рангларни аралаштириш орқали хосила рангларни олиш; энг содда нақшлар чиза олиш; расм, суврат ва иллюсрацияларда ифодаланган табиат ходисалари (йил фасллари, об-хаво), қуш хайвон ва одамларнинг характерли ва харакатли холатда тасвирлай олиш; манзара ва турмуш жанридаги суратлар хакида элементар фикр юритиш (менга ёқади, ҳаммасидан ҳам ёқди, ёқмади кабилар) лой ва пластилин билан қийналмасдан ишлаш, табиий, бадиий ва ташландиқ материаллар билан ишлай олиш; белгиланган қоғоз юзасини теис бўяш; табиат манзараларидаги гўзалликни идрок этиш ва ундан завқланиш; хайкал ишлаганда улардаги образ ва нарсаларни ўзаро боғлиқ холда тасвирлаш; лойдан ишланган ўйинчоқларни гуашь бўёғи билан бўяй олиш; расм ишлаганда қоғоз ўлчови ва форматини тўғри олиш; теварак-атрофдаги табиат манзаралари ва мехнат жараёнларидаги гўзалликларни кўра олиш ва улардан завқланиш; тавсия этилган эртак ва хикоялар мазмуни асосида расм ва ҳайкал ишлаш: нарсаларни расмини чизмасдан туриб уларни шаклини мўйқалам билан тегизиб олиш йўли билан хосил қилиш; Ижодий тарзда йўлсимон, квадрат, тўртбурчак, доира нақшлар ишлай олиш; нақшлар ишлашда геометрик ва ўсимликсимон унсурлардан бемалол фойдалана олиш; нарса ва ходисаларнинг фазовий холатини расмда тасвирлай олиш; бола ўзи ясаган ҳайкалга безак унсурларини стек ёки қўл билан хосил қила олиш; мавзу асосида расм ишлаганда улардаги асосий ва қизиқарли унсурларни композицияда жой, ўлочов ва ранг жихатдан ажратиб тасвирлаш. Умумий ўрта таълим мактабларининг еттинчи синфларини битирувчи ўқувчиларнинг тасвирий санъат бўйича билим ва малакаларига бўлган минимал талаблар. Еттинчи синфни битирувчи-ўқувчилар қуйидагиларни билишлари лозим: Тасвирий санъат юзасидан; рассомларнинг асоий иш қуроллари ва ишлатадиган материалларини; молберт, этюдник, холост, мўйқалам, мастехин, бўёқлар, (ёғли, акварель, гуашь, в.б.) пстел, соус, угол, сангина в.б.; ҳайкалтарошларнинг асоий иш қуролари ва ишлатадиган материалларини - дастгоҳ, болға, стек, лой, тош, ёғоч, в.б.; графикачи рассомларнинг иш қуроллари ва ишлатадиган материалларини; рангтасвирда ишлатадиган атамаларни (натура, фон, перспектива, чизиқли перспектива, ранг перспективаси, хаво перспективаси, уфқ чизиғи) эскиз, ёруғ, соя, блик, рефлеск, шахсий соя, тушувчи соя, жанр, композиция, репродукция, автопортрет, фреска, мозаика, витраж, дастгохли рангтасвир, миниатюра рангтасвири, монументал рангтасвир, декоратив рангтасвир қоралама, ранглама, этюд, оригинал, слайд, колорит, гамма, мумтоз санъат; хайкалтарошликда ишлатиладиган айрим атамаларни-дастгохли ҳайкалтарошлик, монументал ҳайкалтарошлик, пластик ҳайкалтарошлик, истрохат-боғ ҳайкалтарошлиги, реал ҳайкалтарошлик, декоратив ҳайкалтарошлик, рельеф, горельеф, барельеф; графикада ишлатиладиган асосий атамаларни-гравюра, линограюра, литография, ксилография, эстамп, газета журнал графикаси, карикатура, плакат, зархал харф, бошбезак, якуний безак, зарварақ, иллюстрация, этикетка, упаковка; Ўзбекистон худудидан топилган энг қадимги рангтасвир ва ҳайкалтарошлик намуналарини; Ўзбекистоннинг хозирги замон тасвирий санъатини; тасвирий санъатнинг жанрларини - манзара, турмуш, нотюрморт, тарихий, батал, портрет, афсонавий, марина; ранг номларини - барикарам, гулнор, нилгун, сийбоб, малла, садаф, ложувард, шингоб, новвоти, ахмар, тўтиё, фируза, новшадил, тўтигий, нилоби, тилла хал, кумуш хил; Ўзбекистон ва жахоннинг дунёга машхур 5-6 рассомнинг ҳаёти ва ижодини; рангтасвир, ҳайкалтарошликда, графикада ижод қилувчи 50-60 рассом, ҳайкалтарошлик, гарафикачиларнинг исми ва фамилияси хамда уларнинг асарларини; тасвирий санъатдан асосий оқимларни; Шарқ миниатюра рангтасвири мактабларини; Моварауннахр минатюра рангтасвири мактабларини; Ўзбекистон тасвирий санъат музейларини. Амалий безак санъати юзасидан. амалий безак санъати усталарининг асосий иш қуроллари ва уларнинг ишлатадиган материалларни; амалий безак санъатида ишлатадиган айрим атамаларни-наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, каштачилик, сополдўзлик, зардўзлик, кўпбарг, чиннигул, гуллола, бодомгул, марғула, гулсафсар, қўшбанд, стилизация, ислимий, гирих, мураккаб, номоён, очиқ нақшлар, чексиз нақшлар: амалий безак санъатида ижод қилувчи машҳур 10-15 усталарнинг; фамилиялари ва исимларини; Жахондаги машҳур 3-4 амалий санъат устасининг ҳаёти ва ижодини; - Ўзбекистонда халқ амалий безак санъати ривож топган марказларни; Тошкентдаги Ўзбекистон халқ амалий санъати музейини; Меъморчилик санъати юзасидан меъморчиликда ишлатиладиган асосий иш қуроллари ва материалларни; меъморчиликда ишлатилидагн айрим атамаларни - меъмор, жоме, минора, ровоқ, мезана, арк, гумбаз, макет, муқарнас, наво, кошин, мақбара, мехроб, пештоқ, пойдевор, васса, (тоқи), пойустун, эхром, ордер, готика, романтизм, баракко, классицизм, реннесанс, регистон, интеръер, экстеръер; Ўзбекистон худудидан топилган энг қадимги меъморчилик обидаларини - Афроссиоб, Варахша, Болалик тепа, Тупроқ қалъа в.б. Ўзбекистоннинг хозирги замон машҳур меъморчилигини; Жаҳоннинг қадимги ва хозирги замон машҳур меъморчилигини; меъморчиликда ижод қилувчи 10-15 меъморларнинг исми ва фамилиясини; Жахондаги машҳур 2-3 меъморнинг хаёти ва ижодини; Еттинчи синфни битирувчи ўқувчилар қуйидаги малакаларни ўзлаштирган бўлишлари лозим: - теварак-атрофни ранг-баранг шаклларга нихоятда бой ва гўзал эканлигини хис этиш: тасвирланган предметларнинг шакли, тузилиши ранги, ўлчовлари, фазовий холатини мустақил тахлил қила олиш; тасвирий санъат асарларини идрок этиш ва уларни оддий тарзда тахлил қилиш (мазмуни, ғояси, ифода воситалари); ҳар бир тасвирий санъат асарини унинг қайси тур ва жанрига хос эканлигини мустақил аниқлай олиш; 2-3 нарсадан ташкил топган натюрмортнинг ўзига қараб расмини ишлаш; ёруғсоя, рангшунослик, перспектива қонунлари асосида тасвирлай олиш; мазу асосида расм ишлаш учун қизиқарли мазмун танлай олиш; адабий асарлар учун Шарқ мўъжаз рангтасвири услубида расм чиза олиш; ҳайкалтарошликда одам, хайвон ва нарсаларнинг тузилиши, шакли ва уларнинг характерли хусусиятлари, ўлчовлари ва ўлчов нисбатларини кўра олиш; хайкаллар ишлашда хайвон ва одам шаклларининг характерли хусусиятларини тасвирлай олиш; лой ёки пластилин билан одам ва хайвонларни шакл, ўлчов ва ўлчов нисбатларини хисобга олган холда хайкал ишлаш; одам ва хайвон хайкалларини харакатда тасвирлий олиш. - амалий санъат асарларини мустақил тахлил қила олиш; амалий санъат буюмларини кузатганда уларнинг турини аниқлай олиш; амалий санъат буюмлари эскизини ишлаганда уларнинг фунцияси, шакли, безак бирлигини хисобга олиб тасвирлаш; амалий безак ишларида тегишли шаклларни стилизациялаш; илиқ ва совуқ колоритди бадиий безак ишларини бажариш; бир неча бўёқларни аралаштириб мураккаб ранг бирикмаларини хосил қилиш; меъморчилик бинолари учун лойиха эскизини ишлаш; мавзули расмларни ранг ва хаво преспектизаси асосида тасвирлаш; қалам-тасвирда насрларнинг шаклига мос холда уларни штрихлар ёрдамида тасвирлаш; бўёқлар билан ранглама, қалам билан қораланмалар ишлаш. 3.2. Тасвирий санъат машғулотларининг мазмуни Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling