Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Борлиқни идрок этиш
- Бадиий қуриш-ясаш
- Санъатшунослик асослари
Мазмуни: 1.Стандарт. 2.Стандартнинг мохияти.3.Тасвирий санъат
давлат таълим стандартининг тасдиқланиши. 4.Тасвирий санъатдан мажбурий минимал талаблар.5.Стандартни бажарилишини назорат қилиниши. 6. Стандартда тасвирий санъат предметининг мақсад ва вазифалари. 7. Стандартда тасвирий санъатдан фаолият турлари. 8. Стандарт материалларини талаблар даражасида бажарилиши. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 16 август қарорига кўра 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида барча фанлар қаори тасвирий санъат таълими бўйича ҳам давлат стандартлари жорий этилди. (,,,,,,,) Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқилиши аввало Ўзбекистоннинг мустақиллиги, унинг жаҳон ҳамжамиятига фаол кириб бораётганлиги билан боғланади. Хозирда ҳар бир фан бўйича, шу қатори бадиий-эстетик туркумдаги фанлардан давлат таълим стандартларининг яратилиши, ҳукумат томонидан тасдиқланиши в а уларни амалиётга жорий этиш юзасидаги тегишли чора ва тадбирлар кўрилаётганлиги катта илмий ва амалий ҳамиятга эга бўлган воқеадир. Мазкур стандартлар Ўзбекистон тарихида биринчи бор яратилиши бўлиб, у Республикамиз мактабларида таълимни юқори илмий-методик асосда ташкил этиш ҳамда уни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишга шароит яратади. Стандарт давлат томонидан қўйилган талабларни тўғри ва бенуқсон бажариш учун имкон бериши билан бир қаторда амалиётда қўлланиб келаётган дастур, дастур, дарслик ва методик қўлланмалардаги камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш ҳамда уни ўқитилишини талаблар даражасини ташкил этиш имконини ҳам беради. Шунингдек, у мактабларда таълим шларини назорат қилувчи ташкилотлар учун ҳам асосий ҳужжат вазифасини ўтайди. Давлат стандартига кўра тасвирий санъат таълими мазмуни бошланғич синфларда қўйидаги тўрт йўналишда баён этилган: 1.Борлиқни идрок этиш. 2.Бадиий қуриш-чсаш. 3.Натурага қараб тасвирлаш. 4.Композицион фаолият Бешинчи-еттинчи синфларда эса қўйидаги уч йўналишда ўз аксини топган: 1.Санъатшунослик асослари. 2.Натурага қараб тасвирлаш. 3.Композицион фаолият. Мазкур йўналишлар бўйича тасвирий санъат ўқув предметини ўқитишда ҳар бир ўқитувчи асосий эътиборни нималарга қаратилишини билиб олиши керак бўлади. Тасвирий санъатни ўқитишда ўқитувчининг эътибор бериши лозим бўлган асосий жиҳатлар қуйидагилардан иборат: 1.Ўқувчиларни борлиқдаги (теварак-атрофдаги) ва санъат асарларидаги нафосатни кўришга идрок этишга ва ундан завқланишга ҳамда қадрлашга ўргатиш. 2.Болаларни ижодий, абстракт, мантиқий фикрлашга, айниқса ижодий қобилиятлари ва фантазияларини ўстиришга йўналтириш. 3.Тасвирий, амалий, меъморчилик санъатлари юзасидан назарий, бироқ умумий, элементлар билимлар бериш, тасвирлаш малакаларини ҳосил қилиш. 4.Ўқувчиларда кузатувчанлик, кўз ҳотираси, чамалаш, фазовий тасаввур каби шахс учун муҳим бўлган сифатларни ўстириш. 5.Расм ва нақш, хайкал ишлаш юзасидан тасвирий малакаларни ўстириш. 6.Эстетик хис-хаяжон ва эстетик хис-туйғуларни тарбиялаш ва ривожлантириш. 7.Санъатга қизиқишни ўстириш ва мухаббатни тарбиялаш. Бу вазифалар мактабда тасвирий санъат дарсини олиб борувчи ҳар бир ўқитувчини мутаҳассис бўлишлигини талаб этади. Чунки стандарт мазмуни мутаҳассис ўқитувчилар учун мўлжаллаб тузилган. 1-4 синфларда тасвирий санъатдан мактабда мутаҳассис ўқитувчи бўлатуриб, уни бошланғич синф ўқитувчисига бериб қўйиш тақиқланади. (,,,,,,89) Мактабда маҳсус маълумотли ўқитувчи бўлмагани тақдирда уни малакани ошириш ва қайта тайёрлаш курсидан ўтганларга берилади. Давлат таълим стандарти талаб этадиган иккинчи масала бу ўқитувчиларни ўқув-методик материаллар билан таъминлаш хисобланади. Бундай материалларни икки тоифага бўлиш мумкин: - давлат ва матбуот органлари томонидан нашр этиладиган материаллар; - ўқитувчиларнинг ўзлари томонидан мустақил равишда тайёрланадиган материаллар. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, ўқитувчи тайёр ишланмалар ёки кўргазмаларни кутиб, таълимда ўзгариш ясаши, уни янги сифат даражасини олиб чиқиши мумкин эмас. Бу борада ўқитувчининг мустақил ижодий иши зарур. Қолаверса, кейинги талаб таълимининг давлат стандартлари, дастур ва дарсликлар асосида зарур билим ва малакаларини болаларга тез осон етказишга имкон берувчи моддий-техникавий асосни яратишдир. Юқорида қайд қилинганидек, яратилган таълим стандартлари янги ғоялар, янги мазмун, янги педагогик технологияларни жорий этишни талаб этади. Бу эса ўз ўрнида ҳар бир дарсни юқори илмий методик савияда ўтказиш учун, уларни замонавий техника воситалари, дидактик материаллар билан жихозлаш лозим бўлади. Албатта, бу ишларни маҳсус тасвирий санъат хонасини ташкил этмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Маҳсус хонанинг бўлишлиги яна шунинг учун ҳам муҳимки, бу ўқув предметининг мазмуни, асосан, амалий ва ижодий характерда эканлиги билан ҳам белгиланади. Тасвирий санъатдан таълим стандартларини амалиётга жорий этиш фақат ўқитувчининг фаолиятигагина боғлиқ эмас. Унда таълим тизимининг барча бўғинлари, ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ бўлган барча нодавлат ташкилот ва муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этишлари лозим. Улар ўқув-методик мажмуалар нашр этиш, таълим жараёни учун моддий-техникавий асосни яратиш, ўқитувчиларининг малакасини ошириш, уларга таълимнинг моддий-техникавий асосини яратиш борасида ҳайрия ёрдамларини кўрсатадилар. Тасвирий санъат таълими давлат стандарти санъатнинг уч тури-тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатлари мазмунини акс эттирган бўлиб, у аввало миллий ўзбек санъатини, унинг бадиий анъаналарини, айрим машҳур ўзбек тасвирий, амалий, меъморчилик санъатлари усталарининг ҳаёти ва ижодини, Ўзбекистонда санъатнинг бу турлари ривож топган марказларни, Ўзбекистондаги йирик санъат музейларини билиш тасвирий санъат ўқув предметини вазифаларидан бири эканлигини қайд қилади. Бундан мақсад миллий санъат воситасида ўқувчиларга бадиий таълим бериш билан бир қаторда уларда шахсни эстетик, аҳлоқий ва меҳнат тарбиясини амалга оширишдан иборатдир. Миллий ўзбек санъатини чет эл ва жаҳоннинг ҳозирги замон илғор санъатига қараганда кенгроқ ва чуқурроқ ўргатишдан мақсад ҳар бир ўзбек ўқувчиси ўз халқининг тарихини, адабиётини билиши шарт эканлиги каби, унинг санъатини ҳам нисбатан кенгроқ билишига эришишдир. Миллий санъат таълим мазмунида пойдевор бўлиши лозим. Уларни ўрганмасдан туриб, ёшларимиз бадиий маданиятли шахс бўла олмайди. Акс ҳолда миллий қобиққа ўралашиб қолиш оқибатида улар жаҳон стандартлари даражасига чиқа олмайдилар. Айниқса ёшларимиз қадимги Мирс, Юнонистон, Хиндистон меъморчилиги, Афғонистон, Ироқ, Туркия миниатюра рангтасвир асарлари, Европада Уйғониш даври тасвирий санъати, ривожланган /арб мамлакатларининг ҳозирги замон тасвирий ва меъморчилик санъати намуналарини ўрганмасдан ва билмасдан туриб маданийлашган шахс бўлиш мумкин эмас. Таълим давлат стандартларининг талабларини фақат ўқув режарида ажратилган вақт ҳажмида муваффақиятли бажариб бўлмайди. Чунки, юқорида қайд қилинганидек, таълим мазмунига доир ўқув-методик мажмуалар, моддий техникавий асос, юқори малакали ўқитувчиларнинг етишмаслиги, мавжуд муаммони бир мунча мураккаблаштиради. Бу эса ўқувчиларнинг дарсдан ва мактабдан ташқари мустақил ишларини ташкил этишни самарали шакллари ва йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни тақозо этади. Мазкур муаммо бевосита ўқувчиларнинг мустақил ишлари учун тешигли адабиётлар, хрестоматик материаллар, моддий-техникавий материаллар, ўқув ва методик йўл-йўриқларни ишлаб чиқиш билан боғланган. Хаттоки, бу масалада ота-оналарнинг вазифалари, иш мазмуни ҳақида ўйлаб кўриш, уларга маълум йўл-йўриқ ва тавсиялар бериш фойдадан ҳоли эмас. Масалага ана шундай ёндашув таълим стандартларида кўрсатилган билим ва малакаларнинг минимум даражасини ўқувчилар томонидан ўзлаштиришгагина таъсир кўрсатибгина қолмай, балки уни максимумга кўтариш имконини ҳам беради. Маълумки, болаларнинг таълим стандартлари асосида олган билим ва малакаларини қандай ўзлаштирганлик даражасини ҳам текшириб борилади. Бу эса стандартни синфлар бўйича ишалб чиқиш лозимлигини тақозо этади. У тасвирий, амалий, меъморчилик санъатлари бўйича атама ва иборалар, тушунча ва маълумотлар, ўзлаштирилиши лозим бўлган малакаларни ўз ичига олади. Бу материлларни болалар томонидан ўзлаштирилишини назорат қилиш эса уларнинг билимларини текширишга доир тест материлларини, болалар томонидан бажарилган тасвирий ишларни баҳолаш мезонлари ва бошқа материллар тайёрлаш алоҳида аҳамият касб этади. Улар ўз ўрнади ўқувчиларнинг билим ва малакаларини тез ва осон баҳолаш имконини беради. Давлат таълим стандартида тасвирий санъат таълими мазмунига бўлган мажбурий минимум талаблар баён этилган. Ўқитувчи уни бажариши шарт. Лекин ўқитувчи шу билан чегараланиб қолмасдан уни чуқурлаштиришга ҳаракат қилиши лозим. Бироқ таълим мазмунини юқори даражага олиб чиқаман деб болаларга керагидан ортиқ талаблар қўйиш, уларни қийнаш ҳам мумкин эмас. Шуни ҳам ёддан чиқармаслик лозимки, мактабларимиз номи умумий ўрта таълим мактаби деб аталади. Демак мактабларимизда умумий, элементлар билим ва малакалар берилиши лозим. Таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат таълими қуйидагиларни назарда тутади. Борлиқни идрок этишТаварак-атрофдаги борлиқ ва ҳодисаларни, улардаги гўзалликни кўра билиш ва идрок эта билиш. Нарса ва ҳодисаларнинг тузилишини, шакли, ранги, ўлчовлари, фазовий холатларини фарқлай олиш. Табиатни севиш, унга нисбатан илиқ муносабатда бўлиш. Борлиқни кузатганда унинг фаслларга боғлиқ ҳолда ўзгаришини тушун ҳолда идрок этиш. Теварак-атрофини кузатганда чизиқли ва ҳаво перспективасини, планликни кўра билиш. Борлиқдаги табиий материалларни кузатаётганда уларнинг тасвирий фаолият билан боғлиқ эканлигини тушуниб етиш. Бадиий қуриш-ясашБадиий қуриш-ясаш ишларида қўлланиладиган ўқув қуроллари ва материалларнинг бир-биридан ажрати олиш. Бу материалларнинг ўзига хос хусусиятларини, улар билан ишлаш йўлларини билиш. Айрим табиий ва ташландиқ материалларда турли нарсалар шаклини кўра олиш. Бадиий қуриш-ясаш ишларини бажарганда иш жойини озода ва батартиб тута билиш. Қуриш - ясаш ишларида аппликация, мозаика, папье-машье ва аралаш. (қоғоз, лой, пластилин, бўёқлар билан) усулларда ишлаш билиш. Шунингдек, тасвирлар ишлашда материал хусусиятларини хисобга олиб кесиш, елимлаш, буклаш, ўраш орқали қуриш-ясаш ишларини бажара олиш. Икебана усулида бадиий қуриш-ясаш ишларини амалга ошириш. Табиий ва ташландиқ материаллар билан ишлаганда нарсалар ўлчови ва ўлчов нисбатларини тўғри олган холда тасвирилай олиш. Бино макетларини андоза ёрдамида ясай олиш. Санъатшунослик асослариСанъат борлиқни, ҳаётни, тарихни билиш воситаси эканлигини, унинг кишилар ҳаётидаги аҳамиятини тушуниб етиш. Санъатнинг тур ва жанрларини ўзига хос жиҳатларини, уларда ишлатиладиган иш қуроллари ва бадиий материалларни, Ўзбекистон тасвирий, амалий меъморчилик санъатларининг миллий бадиий анъаналари ҳақида элементлар тарзда тасаввурга эга бўлиш. Ўзбекистон, жаҳоннинг қадимий ва ҳозирги замон машҳур санъатининг ўзига хос жиҳатларини, бу санъатнинг айрим намоёндалари ҳамда уларнинг машҳур асарларини билиш. Санъат асарларини элементар тарзда мустақил таҳлил ва идрок эта олиш. Жахондаги тасвирий, амалий, меъморчилик санъатлари тараққий топган марказларни, энг йирик санъат музейларини билиш. Санъатнинг бу турларида ишлатиладиган асосий атама ва ибораларни билаш, ҳамда уларни ҳаётда қўллай олиш. Санъатнинг бу турларидаги асосий оқим ва йўналишларнинг ўзига хос жиҳатларини билиш. Санъат асарларида қўлланилган ифодалилик воситаларини кўра олиш ҳамда улардан тасвирий фаолиятда фойдалана олиш. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling