Гулистон давлат университети


-БОБ. ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАЪЛИМИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 1.04 Mb.
bet5/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

2-БОБ.


ТАСВИРИЙ САНЪАТ ТАЪЛИМИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Мазмуни: 1.Мактабда тасвирий санъат машғулотларининг мақсади. 2.
тасвирий санъат машғулотларининг вазифалари. 3. Тасвирий
санъат машғулотларининг таълимий, тарбиявий ва ривожлан-
тирувчи вазифаларини. 4.Тасвирий санъат машғулотларининг
бошқа қайси фанларни ўқитишдаги.
Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат ўқув предметининг мақсади аввало баркамол, комил инсонни хартомонлама, айниқса унинг бадиий маданиятини шакллантиришга ва бу орқали ёшларни келажак хаётга тайёрлашга хизмат қилади.
Тасвирий санъат ўқув предмети хар бир инсон учун зарур бўлган бадиий маданиятга доир элементар билим ва малакалар беради. Чунки, хар бир ўқувчи келажакда қайси сохада ишлашидан катий назар у ишдан ташқари вақтларида дам олиши, хордиқ чиқариши, иш вақтида сарфланган қувватини тиклаши керак бўлади. Бунга у юксак бадиий савияда ишланган санъат асарлари билан музей ва кўргазмалар ва бошқа жойларда танишиш, уларни идрок этиш, улардан завқланиш орқали эришади. Шунингдек, кўпчилик ўқувчилар ўзларининг келажак хаётларида маълум миқдорда расм ишлашларига тўғри келади. Расм чизишни билиш, фақат рассомлар, дизайнерлар, меъморлар учунгина эмас, у ўқитувчилар, инженерлар, медиклар, қурувчилар, агрономлар, харбийлар, олимлар учун хам зарур сифатдир. Уларнинг хар бири ўз фаолиятларида расм, схемалар, диограммалар эскизлар орқали сўз билан тушунтириб бўлмайдиган ўз ғоя ва фикрларини тасвирлаб кўрсатишга харакат қиладилар. Лекин бу мактабларда тасвирий, амалий ва меъморчиликдан чуқур ва кенг билим ва малакалар бериш керак экан деган маънони билдирмайди. Мактаблар ўз номига кўра умумий ўрта таълим мактаблари деб номланиб, болаларга бошқа фанлар қатори умумий элементар билим ва малакалар беришни вазифа қилиб қўяди. Яна шуни хам қайд қилиш лозимки умумий ўрта таълим мактаблари рассомларни тайёрламайди, иқтидорли болалар билан ишлаш, уларни ривожлантириш билан хам шуғулланишни назарда тутмайди. Рассомлар тайёрлаш, иқтидорли болалар билан ишлаш мактаб тўгаракларида махсус мактаб ва академик лицейларда, коллеж ва олий ўқув юртларида амалга оширилади. Шунинг учун умумий ўрта таълим мактабларида хаддан зиёд, болаларни қийнаб қўядиган, ортиқча зўриқишга олиб келадиган топшириқлар беришга харакат қилиш тўғри эмас. Мактабларда тасвирий санъатдан бериладиган элементар билим ва малакаларга яраша ўқитиш методларини қўллаш хам зарур бўлади. Бироқ, тасвирий санъатдан олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қўлланилаётган ўқитиш методларининг айрим жихатларидан фойдаланиш инкор этилмайди. Шунингдек, улардан тўлалигича умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланиш хам педагогик жихатдан тўғри эмас.
Мактабда тасвирий санъат машғулотларининг вазифалари хақида тўхталганда уларни шартли равишда икки қисимга бўлиш мумкин:
1.Тасвирий санъат дарсларининг ўзига хос, махсус вазифалари хисобланиб улар: борлиқдаги ва санъатдаги гўзалликларни кўрабилиш, идрок этиш, тушуниш ва қадрлашга ўргатиш; эстетик ва бадиий дидни ўстириш; болалар бадиий фикр доирасини кенгайтириш; бадиий ижодий қобилият ва фантазияни ривожлантириш; тасвирий санъатнинг назарий асослари (ёруғсоя, рангшунослик, перспектива, композиция) билан таништириш; расм ишлаш, хайкал ясаш, бадиий қуриш-ясаш юзасидан элементлар малакалар хосил қилиш; кузатувчанлик, кўриш хотираси, чамалаш қобилияти, фазовий ва образли тасаввурларни, абстракт ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш; тасвирий, амалий меъморчилик санъати асарларини тушунган холда ўқий олишга ўргатиш; санъатга нисбатан қизиқиш уйғотиш, уни қадрлашга, севишга ўргатиш.
2.Тасвирий санъат дарсларининг қўшимча вазифалари, улар: борлиқни, хаётни билишга кўмаклашиш; миллий ғурур ва миллий истиқлол мафкурасини амалга ошириш; болаларда ахлоқий (ватанпарварлик, байналминал); мехнат, жисмоний тарбияни амалга ошириш; болаларни турли касб ва хунарларга йуллаш.
Тасвирий санъат ўқув предметининг мақсади ва вазифалари хақида тўхталганда яна шуни қайд қилиш лозимки, у мактабда ўқитиладиган деярли барча ўқув предметлари билан боғланади ва улар юзасидан материалларни ўзлаштиришга самарали таъсир кўрсатади. Айниқса, у ўқиш, адабиёт, география, табиатшунослик, биология, тарих, математика, мехнат дарсларида алохида ахамият касб этади. Тасвирий санъат, хаттоки физика, жисмоний тарбия, кимё, мусиқа дарслари учун хам фойдалидир. Шуни хам қайд қилиш лозимки, тасвирий санъат эстетик тарбияни амалга оширишга қаратилган бўлсада, у ахлоқий, мехнат, экологик, жисмоний тарбияни амалга оширишга хам хизмат қилади.
Хар қандай ўқув предмети таълим мазмунида, албатта, ўзбек халқи яратган беқиёс бой, маданий ва маънавий меросни ўз ичига асос қилиб олиши лозим. Шундай экан, ўзбек халқининг дунёга машхур бўлган меъморчилик, амалий ва тасвирий санъатларини мактабларда кенгроқ ва чуқурроқ ўргатилиши талаб этилади. Шу билан бирга мактабларда таълим мазмунининг вилоят ва шахарлар бўйича табақалаштирилиши хам мақсадга мувофиқдир. Чунки Ўзбекистоннинг вилоят, шахар, хаттоки қишлоқларида декоратив амалий санъат ва меъморчиликнинг ривожланишида ўзига хослик бор. Буни Бухоро, Самарқанд, Каттақўрғон, Риштон, Шахрисабз, Нурота, Марғилон, /иждувон, Ургут, Хўжайли ва бошқа шахарларнинг санъатида хам яққол кўриш мумкин.
Миллий санъатимиз бизнинг фахримиз, уни биз кенг ўрганишимиз табиий холдир. Лекин жахонда хамма халқлар томонидан тан олинган умуминсоний бадиий қадриятлар хам мавжуд. Уларни ўқувчиларга ўргатмасдан туриб, халқимиз жахон маданиятида ўз ўрнини топа олмайди. Акс холда ўқувчиларимиз миллий қобиққа ўралишиб қолиб, жахон дурдоналаридан бахраманд бўла олмайдилар. Шуни алохида қайд қилиш лозимки, кўп асрлик миллий-бадиий маданиятимиз (тасвирий санъат, декоратив-амалий санъат, меъморчилик санъати) хақида тегишли билимлар бериш билан бир қаторда ўқувчиларга тасвирий ва амалий санъатдан бериладиган малакаларни унутмаслигимиз зарур.
Мактабда тасвирий санъат эстетик тарбияни амалга оширишга йўналтирилган асосий ўқув предмети хисобланиб, у қўйидаги йўналишларда амалга оширилади:
- ўқувчиларнинг табиат, санъат ва хаётдаги гўзалликларни идрок этишга ўргатиш:
- ўқувчиларнинг эстетик дидини тарбиялаш, гўзалликни бахолай олиш қобилияти, хақиқий гўзалликни хуник воқеа ва нарсалардан фарқлай билишга ўргатиш;
- шахснинг тасвирий-ижодий фаолиятида ўзини кўрсата билишга, хати-харакатини қўллаб-қувватлаш ва хаётга гўзаллик киритиш малакаларини ўстириш:
- болаларнинг бадиий фикр доирасини кенгайтириш ва бошқалар.
Тасвирий санъат ўқув предмети ўз характерига кўра эстетик тарбиянинг асосини ташкил этувчи эстетик идрок, эстетик заавқ, эстетик хис туйғу, этетик дид, эстетик мулохаза, эстетик бахолаш, эстетик ижод каби сифатларни ўстиришда катта роль ўйнайди. Декоратив композиция дарсларида ўқувчилар нақшлар, амалий санъат буюмларидаги гўзалликни хис қиладилар ва ўзлари хам шундай композициялар тузишга харакат қиладилар. Шу мақсадда болаларга халқ амалий санъати намуналари кўрсатилади, уларнинг шакл ва рангларини таҳлил қилиб берилади. Ўқувчилар ўзбек ва қаардош халқларнинг нақшларини кузатиш ва ўрганиш орқали уларнинг шакл ва рангларидаги гўзалликларни, шакл ва расмлар рангларининг гармоник бирлигини тушунадиган бўлдилар. Минг йиллар мобайнида устадан-устага, қўлдан-қўлга ўтиб, хар жихатдан такомиллашиб, гўзаллашиб борган халқ санъати намуналари болаларни хайратга солади ва уларда тажрибали усталар каби ифодали амалий санъат асарлари яратиш иштиёқи пайдо бўлади. Гуллар, хайвонлар ва парандаларни натура сифатида кузатиш ва тахлил қилиш жараёнида ўқитувчи уларнинг тузилишидаги шакл, ранг, ўлчовлардаги, харакатлардаги нафосатни қайд қилади.
Ўқувчиларни табиатдаги нарсаларнинг ёрқин ва ялтироқлиги, нафис ва тозалиги, улар бўлакларининг қайтарилиши ёки алмашиниши, симметрик тарзда жойлашуви тўлқинлантиради. Табиатдаги гулларнинг ранг ва шаклларининг турли-туман бўлиши, капалак ва ниначилар, қушларнинг енгил парвози, бахорги ва кузгу манзараларнинг чиройи, манжунтолнинг сулувлиги, майсазорларнинг қуёш нури остида жилваланиши, уй деразаларининг кечги милтиллаб кўриниши хаяжонлантиради. Болаларда бундай эстетик хис-туўқунинг ўсиши уларда предмет ва ходисалар хусусиятларини эстетик бахолаш малакаларининг шаклланишига олиб келади. Болаларнинг фаолиятларида образли ибораларнинг, яъни “хушбичим”, “қувончли”, “байрамдагидек” ишлатилиши уларда борлиқ ва ходисаларни эстетик идрок этиш малакалари шаклланаётганлигидан далолат беради.
Ўқувчиларнинг эстетик идрокини тарбиялашда табиатдаги ранг гаммаларининг болалар томонидан идрок этилишига алохида эътибор берилади. Болаларни фақат ранг номларини билишларига эмас, балки уларни кўрабилишларига, теварак-атрофдаги чиройли ранг бирикмаларини қидириб топишга ҳам ўргатилади.
Ўқитувчи шохча ва барг чиқарган дарахтларни болаларга кўрсатиш орқали ёш баргларни ранги оч яшил ва нозик эканлигини қайд этади. Бахорги ёмғирдан сўнг ўсимлик баргларининг тозалигини, уларни худди ювиб қўйгандек кўриниши, улардаги ёмғир доналарининг кумушдек ялтираб кўринишини такидлайди. Куз фаслидаги табиатда дарахт баргларининг сариқ ва қизғиш рангларининг олтин тусга кирганлигини, тўкилган баргларнинг шилдираб “гаплашиши” образли кўринишда ифодаланади. Болалар ўз расмларида уй, дарахт, қушлар, хайвонлар, одамлар, транспорт воситаларини тасвирлайдилар. Бундан улар сўзсиз тасвирланувчиларнинг ўлчовлари, пропорциялари, фактураси, шакллари, рангига дуч келадилар ва уларни расмда композицион жихатдан тўғри жойлаштиришга харакат қиладилар. Бу эса уларнинг тузилишидаги пропорционаллик, мукаммаллик, мақсадга мувофиқлик хақида фикр юритишга ундайди. Болалар нарса ва хайвонларни шакл ва ранг жихатдан ўзига жалб этадиган томонлари, уларни қайси томондан чиройли кўриниши, уларнинг яхши ва фойдали томонлари нимадалиги хақида ўйлайдилар. Ўқувчилар табиатдаги нарса ва ходисалар хақида ўйлар эканлар, ўқитувчи ўз эътиборини уларнинг тушунчасига иос булган воқеа ва ходисаларнинг гузаллиги ва мукаммаллигига қаратади. У гузаллик кечинмалари орқали болаларни теварак – атрофдаги ходиса ва воқеаларни бахолай олишга ургатишга харакат қилади, инсонпарварлик, Ватанга мухаббат, мехнатга хистуйғуларини уйғотади.
Ўқитувчи санъатшунослик асослари дарсларида ўлкамиз табиати, халқимизнинг фидокорона мехнати, буюк аждодларимизнинг мустақиллик учун қахрамонона кураши каби мавзуларда яратилган асарларни намойиш ва тахлил қилиш жараёнида улардаги нафосатни очиб беришга харакат қилади. Бу борада рассомлардан Ў.Тансиқбоев, Н.Қарахан, А.Мўминов, Л.Салимжонова, И.Жабборов, Ч.Ахмаровларнинг юксак бадиий савияда яратган асарлари алохида ахамият касб этади.
Тасвирий санъат болаларни борлиқни, хаётни, билишга ёрдам беради. Улар нарса ва ходисалар расмини чизишга киришдан аввал нарсаларнинг тузилиши шакли, ўлчовлари, ранги, фазовий холатларини ўрганадилар ва уларни тасвирлайдилар. Кузатилаётган жонли нарсаларнинг хаёти хақида хам тасаввурга эга бўладилар натижада болаларнинг дунё хақидаги тасаввурлари чуқурлашади ва кенгаяди, хотиралари ривожланади.
Тасвирий санъатнинг тарихий батал жанридаги рангтасвир асарлар, бадиий асарларга ишланган иллюстрацияларни кузатиш асосида болалар минг йиллар олдин яшаб ўтган аждодларимизнинг турмуш тарзи, маданияти, кийиниши, иш қуролларини билиб оладилар. Ўша даврдаги бинолар, ўсимликлар, хайвонлар, буюмларнинг тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари хақида тасаввурга эга бўладилар. Маълумки, болалар, тарихий. батал, манзара, турмуш, натюрморт, анимал, афсонавий жанрларда ишлаган расмларда тарихий воқеалар, жангу-жадаллар, халқлар хаёти, хайвонлар, шахар ва табиат манзаралари хақида кўпгина билимларга эга бўладилар.
Ўқувчиларни мантиқий ва абстракт фикрлашга ўргатиҳда тасаввур ва хотирани, ижодкорлик ва фантазияни ривожлантиришда мактабда тасвирий санъатни олдига тушадиган биронта хам ўқув предмети йўқ. Умумий ўрта таълим мактабларида ижодий фикрлашга ўргатишда катта ўринни эгаллайдиган фанлардан математика хам бундай имкониятга эга эмас. Хусусан, математика дарсларида ўнта масалани бир йўл ёки бир формула асосида ечилса, тасвирий санъат дарсларида ўқувчилар бир масала (топшириқни) бир неча йўл билан ечадилар, у сўзсиз болаларни фикрлашга, ижодий ишга йўналтиради. Айтайлик, ўқувчи у ёки бу хаётий ёки афсонавий мавзуларда композиция ишлаш жараёнида, мавзу билан боғлиқ бўлган воқеани эслашга харакат қилади. Бунда воқеа қайси даврда, қаерда, ердами бошқа сайёралардами, сув остидами, табиат қўйнидами ёки уй ичидами, расмда одамлар тасвирланадими ёки хайвонларми, тасвирланадиган мавжудодларнинг тузилиши, шакли, ранглари, ўлчовлари қанақа бўлади.
Энг мухими қоғоз юзасида мазмун композицион жихатдан қандай жойлаштирилади. Шунингдек, тасвир вариантивлик, комбинация, муқобиллик ва бошқалар асосида ишланади. Расмни ишлашда тасвирий санъатнинг назарий асослари: ёруғсоя, рангшунослик, перспектива, композициянинг қонун ва қоидалари хақида тасаввур хосил қиладилар. Улар ўз расмларини ижодий, янги, қайтарилмас мазмунда бўлишлигига харакат қиладилар.
Тасвирий санъатни ўқитиш жараёнида қўйиладиган топшириқлар эса ўқувчиларни бирдан бир ва бетакрор ўз шахсини, ақлий имкониятларини номоён этишга йўллайди. Болалар ўқув топшириқларини ечишда ўзларини ижодкор бўлишга ундайдилар. Улар ижодкор учун аввалдан маълум бўлган йўлдан муаммони тез ва осон хал қилиб қуяқолмай, балки масалани янгича, қайтарилмас ечимлар орқали ўзларининг ижодкорлик ва хаёлотларини, меъёр ва уйғунлик сифатларини ишга соладилар. Натижада маълум миқдорда оргинал, янги кайтарилмас ижод махсули дунёга келади.
Ижодкорлик, ижодий фикрлайдиган шахслар улар оддий ижрочилар эмас, улар жамиятни ривожлантирувчи асосий кучдир. Шунинг учун хам жамиятимизга роботсимон ижрочилар эмас, фикрловчи, изланувчан, ижодкор, ташаббускор кишилар керак. Жамиятимизнинг равнақи кўп жихатдан ана шундай кишиларга боғлиқ. Жамиятимизда фикрлайдиган, изланувчан, ижодкор, хаётда кўзда тутилмаган харқандай вазиятларда муаммони тез ва осон ечимини топа оладиган кишилар халқимизни тараққиётининг янги босқичга кўтарадилар.
Ижодий тафаккур бутунлай янги ғоялар ва тасаввурларни вужудга келтиради, шахсда яширинган қобилият ва имкониятларни, ўзига хосликни руёбга чиқишга ёрдамлашади. Шуни хам алохида қайд қилиш лозимки бундай сифатлдар фақат олимлар учунгина эмас, балки хамма сохада ишловчилар (инженерми, врачми, дехқонми, нонвойми в.б) учун мухимдир.
Шунинг учун хам таълим тизимида тафаккур ва ижодкорликни ривожлантириш асосий вазифалардан бири деб қаралади. Шу нуктаи назардан қараганда умумий ўрта таълим мактабларида ижодий тафаккурни ўстиришда тасвирий санъат дарслари бошқа фанлар орасидан энг катта ўринни эгаллайди. Хуллас, болаларни эстетик, бадиий, ижодий, мантиқий, абстракт, фазовий фикрлашга ўргатишда ўқув фанлари орасида тасвирий санъатнинг олдига тушадиган биронта хам ўқув предмети йўқ десак янгилишмаган бўламиз.
Ўқувчиларнинг ижодкорлиги эса кўпроқ болаларда диққат ва тасаввурни ўстириши билан боғланади. Ўқувчи айниқса бошқа сайёралар, сув ости дунёси, афсонавий хайвонлар (дев, кентавр, сув париси, денгиз шохлари в.б.) билан боғлиқ расмлар ишлаганда тасаввурни кучли ишга солмасдан туриб топшириқни самарали хал қилолмайди. Қолаверса хар бир ижодий ишни тасаввур ва диққатсиз ечиб бўлмайди. Мазкур муаммо яна бир сифат яъни болаларда хис-хаяжонни ривожлантириш билан боғлиқ. Маълумки, болалар нихоятда хаяжонга бой бўладилар. Болаларни нарсалар тасвиридаги турфа ранг ва шакллар реал ва афсонавий образ ва кўринишлар, воқеа ва ходисалар ларзага солади, уларни тўлқинлантиради.
Тасвирий санъат ўқув предметининг мухим вазифаларидан бири, у болаларда кузатувчанликни ўстириш борлиқни кўрабилиш, қолаверса шу орқали хотирани ривожлантириш хисобланади. Маълумки, одамзод теварак-атрофдан олаётган ахборотларнинг деярли 90 фоизадан ортиғи кўз орқали олади, қолган 10 фоизини қулоқ, бурун, оғиз в.б. аъзолар орқали ўзлаштиради. Бундан кўриниб тўрибдики кишилар фаолиятида кўз ва хотирани ривожлантириш нихоятда катта ахамият касб этади. Бу сифатлар болалар томонидан борлиқни идрок этиш машғулотларида шунингдек, натурадан тасвирлаш, санъатшунослик асослари машғулотларида алохида ахамиятлидир. Бундай дарсларда ўқувчилар нарсалар ва ходисаларнинг тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари фазовий жойлашуви, харакат гўзаллигини кузатадилар хамда уларни хотираларида сақлаб қолишга ундайдилар. Кўзатувчанликни мохияти шундаки бунда болалар нарса ва ходисалар хақида кенг ва чуқур тасаввурга эга бўладилар. Масалан, кузатувчанлиги ривожланмаган кишилар гулни кузатар экан у хақда фақат юзаки ва умумий тушунчага эга билимлар (гул банди, гули, япроқлари, гул ранги) билан чегараланадилар. Кузатувчанлиги ривожланган кишилар эса гулларнинг гул банди, гули япроқлари ва бошқаларнинг ўлчовлари, ўлчов нисбатлари, хар бир қисмнинг ранги, япроқ ва гулбаргларининг жойлашувини бир кўришдаёқ эслаб қоладилар. Болаларнинг кузатувчанлиги ва синчковлиги ўз ўрнида нарсалар хақидаги маълумотларни хотирада яхши сақланиб қолишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун хам хотирани, айниқса кўз хотирасини ривожлантиришда тасвирий санъат ўқув предметининг қанчалик ахамиятли эканлиги ойдинлашади.
Тасвирий санъат дарсларининг энг мухим вазифаларидан бири тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатлари асарларини ўқишга ўргатишдир. Тасвирий санъат асарлари эртак, хикоя, достон, роман каби мавлум бир мазмунни акс этиради. Бироқ уни китоб ўқигандек ўқиб бўлмайди. Тасвирий санъат асарларини ўзига хос тили бор. Уларни ўрганган кишиларгина ўқийоладилар. Хусусан, рассомлар чизиқлар, ранглар, ўлчовлар, композиция, пропорция, ритм, симметрия шакл каби ифодалилик воситалари ёрдамида асар мазмунини очиб берадилар. Бу борада шуни алохида қайд қилиш лозимки, санъат асарлари айниқса тарихий, турмуш жанридаги асарлар, айрим халқ ва мамлакатлар хақида тўла-тўкис ва кенг қамровли маълумотларни ўз ичига олади. Буларни ўқий олган шахсларгина асарларда илгари сурилган ғояларни, тасвирланган мазмунни чуқур идрок эта оладилар. Шунингдек, улар асарнинг бадиий қийматини аниқлайоладилар ва унга тегишли бахони хам бераоладилар. Шу билан бир қаторда асарлардаги гўзаллик, кўтаринкилик, қахрамонлик каби сифатлардан мамнунлик ва завқланиш хосил қиладилар.
Тасвирий санъат ўқув предмети ёшларнинг эстетик тарбиясида ахамиятли бўлибгина қолмай балки, ахлоқий тарбияда хам салмоқли ўринни эгаллайди. Айниқса, тасвирий санъат дарслари ёшларда миллий ғурур ва миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришда, ватанпарварлик ва байналминал тарбияда, дўстлик ва ўзаро ёрдам ғояларини ташкил топширишда катта кучга эга. Мактаб тасвирий санъат дастурига назар солар эканмиз унда Ватанимизнинг буюк ўтмиши, ватандошларимизнинг мусиақиллик учун олиб борган курашлари, Ўзбекистоннинг нафосатга тўла табиати, халқлар дўстлиги, ғояларини ифода этувчи тасвирий санъат асарлари билан тўлиб тошганлигини шохиди бўламиз. Масалан, мустақиллик учун кураш олиб борган Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Муқанна каби буюк ватандошларимиз хаёти ва образларини, Ўзбекистоннинг рангоранг гўзал манзараларини, Ўзбек халқининг Республикамизда яшаётган бошқа миллат вакиллари билан тинч-тотув мехнат қилаётганлигини ифодаловчи тасвирий санъат асарлари мавжуд. Уларни ўрганиш жараёнида болалар санъатшунослик асослари билан танишадилар, юқорида қайд қилинган мазмунда расмлар ишлайдилар, Ўзбекистоннинг ширин-шакар ва рангоранг мевалари, гулларидан натюрмортлар расмини ишлайдилар, натижада уларда Ватанга ва ўз халқига нисбатан мехр – мухаббат, миллий қурур каби сифатлар шакллантирилади.
“Даладаги ишлар”, “Кўчат ўтказиш”, “Хосилни йиғиб териб олиш”, “Фермада”, “Бизнинг қурилишларимиз ” каби мавзуларда расм ишлаш, турли сохадаги (медиклар, космоновтлар, ўқитувчилар, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, қишлоқ хўжалиги ходимлари в.б.) халқимизнинг шижоатли мехнатини, мехнат қахрамонларининг образларини ифодаловчи тасвирий санъат асарларини намойиш этиш орқали болаларда мехнат тарбияси амалга оширилади.
Хозирда умумий ўрта таълим мактабларининг вазифаларидан бири болаларни турли касб ва хунарларга йўллаш хисобланади. Маълумки, хар бир болада у ёки бу хунарга, илмга хаваси бўлади. Бу хавас хар доим хар бир болада очиқ намоён бўлмайди, айримларида очиқ айримларида яширинган бўлади. Мактаб жамоасининг, хар бир ўқитувчи ва тарбиячининг вазифаси хар бир боладаги мавжуд хавасни ривожлантириш, яширинча хавасини рўёбга чиқариб, уларни санъатни тушуниш ва хурмат қилишга ўргатишдан иборат. Мактабдаги бошқа фанлар қатори тасвирий санъат дарсларида хам болаларни кўпдан кўп хунар ва касбларга йўналтириш, уларни тарбиялаш имкониятлари бор. Хусусан, рассомлар томонидан ишланган санъат асарларида машхур турли касб эгалари, бундай кишиларнинг иш жараёнлари (медик, нонвой, мехнат қахрамонлари, хизмат кўрсатган кишилар, милиция ходимлари, олимлар, ўқитувчилар, инженерлар, дехқонлар в.б.) акс этади. Шунингдек, тасвирий санъат хақида олиб бориладиган сухбатларда машхур халқ амалий санъати усталари, рассомлар, хайкалтарошларнинг хаёти ва ижоди хақида фикр юритилади.
Тасвирий санъат дарсларида болалар турли касб ва хунарлар хақида расм ишлайдилар (Масалан, “Новвой”, “Фермада”,“ Қурилишлар”, “ Олимлар мунозараси”, “ Циркда”, “Отчопарда”, “Фазога парвоз”, “Спорт ўйинлари”, “Чавандоз”, “Кураш”, “Сахнадаги ўйин”, “Хайвон ўргатувчи”, “Хосилни йиғиб териб олиш”, “Дорбозлар”, “Автопойга”, “Сехргар”, в.б.). Бундай машғулотларда ўқитувчи сўзсиз сувратда акс этган касбларнинг мазмунига тўхталади хамда бу касбларга болаларни қизиқтиради.
Хозирги кунда биз болалар орасида мактабдан безиш холларининг кўпайиши, хамда жиноятчилик ва қонунбузарликнинг ошиб борлишини, уларнинг маданиятининг пастлиги, уларнинг бўш вақтларини санъат, спорт билан банд қилиб қўйилмаганлиги, ўқиш жараёнида болаларнинг қизиқишларининг хисобга олинмаганлигининг, болаларга мактабда инсон эмас мехнат ресурслари сифатида қараб келинганлигига оқибати деб биламиз. Бундан буён таълимни инсонпарварлаштириш талабаларидан келиб чиққан холда тоталитар тузум даврида мактабларда ва мактаблардан ташқари муассасаларда рўй бериб келган камчиликларни бартараф этиш, таълим ва тарбия ишларини миллий истиқлол мафкураси асосида амалга ошириш хозирги куннинг асосий вазифалардан бўлиб турибди. Шуни яхши назарда тутиш лозимки, бадиий маданият асосларидан хисобланган тасвирий санъат, бу болаларнинг кўнгил очувчи ўқув предмети эмас, балки болаларга ижодкорликни, тафаккурни бадиий-эстетик дидни, фахм-фаросатни ўстирувчи, шунингдек кузатувчанлик ва хаётни билишга, уни ўзгартиришга, эзгуликни ёвузликдан фарқлашга ўргатувчи ўқув предмети деб қарамоқ лозим. Тасвирий санъат ижодий ишлар жараёнида ўз вазифаларини бажара бориб болаларга қувонч ва қалб кўтаринкилигини олиб келади, уларнинг бадиий эхтиёжларини қондириш имконини беради.
Хуллас, умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат таълими муаммолари қадам-бақадам хал қилинмоқда.

3 БОБ
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТАСВИРИЙ


САНЪАТ ТАЪЛИМИ МАЗМУНИ
3.1. Тасвирий санъат давлат таълим стандарти



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling