Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
Дарснинг мавзуси: Ҳайвонларни табиий материаллардан аппликация услида ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни тасвирий фаолиятда турли материаллардан фойдаланиш ҳақида тушунчаларини кенгайтириш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш. Нарсалар шаклини ва ўлчов нисбатларини кўра билишга ўргатиш. Аппликация ишлаш малакаларини ўстириш. Дарснинг жиҳозланиши: Ҳайвонларни табиий материаллардан ишланган расмлари, янги ёки қуритилган барглар, болалар китобларига ишланган иллюстрациялар. ,,,,, расм. Дарснинг мазмуни: Ўқитувчи болаларнинг билимларини бойитиш ва тасаввурларини ўстириш учун улар ўқиган ёки эшитган эртакларини эслашни таклиф этади. Ўқитувчи савол бериб, болаларни ҳайвонларнинг номи ва ташқи қиёфаси ҳақидаги билимларини текшириб кўради. Бунда у қуйидаги саволларни бериши мумкин: “Болалар, мана бу расмларга қаранг, нималарни кўряпсиз? Уларнинг ташқи қиёфалари бир-бирига ўхшайдими? Уларни фарқ қилувчи белгиларини айтиб беринг. Улардан қайсиларини кўргансиз? Номларини айтинг. Ана шу расмдаги ҳайвонларнинг барглардан ишланган аппликация тасвирини кўрсатинг ва характерли белгиларига кўра номини айтинг. Ўз олдингизда турган барглардан кўргазмали қуролда тасвирланган бирорта ҳайвоннинг ташқи кўринишига мос келадиганларини танлаб олинг. Ана шу барглардан нима қилиш мумкин? Мана бу аппликация қандай барглардан ишланган? в.б Сўнг ўқитувчи Ўқувчиларнинг жавобларидаги камчиликларни тўлдириб, кўргазмали қурол асосида уларнинг тушунчаларини янада бойитади. Буна ўқитувчи болаларнинг диққат-эътиборини асосан ҳайвонларнинг ташқи кўринишларига, қиёфаларига, характерли белгиларига, ўлчовлари ва ўлчов нисбатларига қаратиши лозим. Навбатдаги иш ўқувчиларга барглардан бирор ҳайвоннинг ташқи кўринишини амалий тарзда кўрсатишдир. Масалан, ўқитувчи болаларга хўроз тасвирини ишлаб кўрсатиш учун каттароқ баргни танлаб олади ва уни ўртасидан қайчида қирқиб, тенг иккига бўлади. Баргнинг бир томонидан хўрознинг бош қисмини тасвирлаш учун бир озгина қийиб ташлайди. Сўнг фон учун танланган қоғозга ёпиштиради. Сўнгра хўрознинг оёқларини майда барглардан ясайди. Мўйқалам ёрдамида хўрознинг қора ранг билан кўз ва оғзини чизади. ,,,, расм. Болалар тайёрланган барг шаклларини ўқитувчининг рухсати билан, ёпиштиришга ўтадилар. Бунда ҳайвон тасвирининг қайси деталлари тасвирнинг тагида қолиши керак бўлса, олдин ўша қисми ёпиштирилади. Сўнгра навбатдаги қисмларини ёпиштиришга ўтилади. Бунда ўқитувчи баргларни қоғозга ёпиштиршда эхтиёт бўлишни, баргнинг орқа томонига мўйқаламда елим сургач, керакли жойга қўйиб, устидан латта билан босиб, текислаш ва ортиқча елимни латта билан артиб олиш кераклигини эслатади. Даср охирида ўқувчиларнинг ишлари намойиш тахтасига қўйилади ва болалар билан биргаликда таҳлил қилинади. Ўйга хўроз тасвирини каттароқ ўлчовда, бошқа шаклдаги ва рангдаги барглардан тайёрлаш вазифа яклаб топширилади. Натурага қараб тасвирлаш бошланғич синфларда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. У болаларга расм чизишнинг элементар қонун-қоидаларини, турли чизиқлар чизиш, мўйқалам билан ишлаш йўлларини ўргатади. Натурага қараб расм ишлаш болаларнинг ёшлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёруғсоя ва перспектива қоидалари асосида ишлаш кабиларни назарда тутмайди. Натурага қараб расм ишлаш эса натурани кузатиш, унинг тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари, ўлчов нисбатлари нуқтаи назардан таҳлил қилиш, расмларни натура билан солиштириш каби методлар билан олиб борилади. Натуранинг ўлчовига қараб чизиш учун йирикларини синфда 2-3 жойга, майдаларини ҳар бир натурага биттадан қўйиб чиқиш керак бўлади. Майда ўлчовдаги натурани, айтайлик баргни натура сифатида ҳамма жойда бир хил бўлиши шарт эмас, уларни болаларни расм ишлаш лаёқатига қараб ҳар хил мураккабликда қўйса бўлади. Натурага қараб расм ишлашда болаларни босқичлар асосида расм ишлашга ўргатиш муҳим. Бунда болалар, биринчи галда расмни ўлчов жиҳатидан тўғри белгилаш, иккинчидан расмни қоғоз юзасида тўғри жойлаштиришга ўргатилади. … расм. Кейинчалик натуранинг тасвирини ишлашга ўтилади. Бунда расм ишлашни икки хил методикаси қўлланилади: 1). Натурани ёрдамчи чизиқлар асосида белгилаб олиб, расм ишлаш. 2). Натурани бир йўла бўлакларнинг шаклининг расмини ишлашдан бошланиб, сўнгра уларни бирлаштириб ва умумлаштириш. … расм. Натурага қараб расм ишлашда ёрдамчи чизиқлардан фойдаланиш билан бир қаторда ўқ чизиқ, симметрия ўқидан ҳам фойдаланилади. Шуниндек, нарсалар тасвирини биронта геометрик шаклга тушириб олиб ҳам ишланади. Хусусан, ниначи расмини ишлаганда аввал унинг қанотларини тўртбурчак шаклида, соатни айлана шаклида чизиб олинади, кейинчалик унинг тасвирини аниқлаштирилади. Бошланғич синфларда расм ишлаш малакаларини ҳосил қилиш кўпроқ натурага қараб расм ишлаш бўлимига тўғри келади. Шунинг учун ҳам бундай машғулотларда ўқувчиларнинг ўқув қуроллари (қалам, ўчиргич, бўёқ, дафтар в.б.) билан тўғри муносабатда бўлишга, уларни тўғри ишлатишга ўргатиш мўҳимдир. Расм ишлаш малакаларини шакллантириш эса маълум тизимда амалга оширилгани маъқул. Айниқса, тўғри-тик, тўғри-ётиқ, тўғри-оғма, эгри каби чизиқларни чиздириш, уларни тенг ёки тенг бўлмаган бўлакларга бўлишга ўргатиш маълум кетма-кетликда амалга оширилиши лозим. Шунингдек, шакллар, бўёқлар, ранглар юзини қалам ёки бўёқ билан бир текисда бўяш юзасидан билим ва малакалар ҳосил қилишда ҳам шу тартибга риоя қилинади. Яна шуни ҳам қайд қилиш лозимки, бошланғич синф болаларининг расм ишлаш лаёқатларининг пастилигни ҳисобга олиб, уларга ортиқча мураккаб вазифалар бериб бўлмайди. Нарсалар расмини ишлашда уларнинг ҳажмини ёруғсоя, перспектива қоидалари асосида тасвирлаш ҳам талаб этилмайди. Шунингдек, улар томонидан чизилган расмга ортиқча талаблар ҳам қўйиб бўлмайди. Қуйида натурага қараб расм ишлаш мавзусига доир машғулот ишланмаси берилган. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling