5-амалий машғулот Сув сатҳини кузатиш натижаларини махсус қайта ишлаш Ишнинг мақсади


Download 376.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana04.02.2023
Hajmi376.31 Kb.
#1161430
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5-амалий машғулот.Сув сатҳини қайта ишлаш



5-амалий машғулот 
Сув сатҳини кузатиш натижаларини махсус қайта ишлаш
 
 Ишнинг мақсади 
 Маскур амалий машғулотнинг мақсади талабаларда сув сатҳини кузатиш 
натижаларини махсус қайта ишлашда бажариладиган ишлар билан танишиш
характерли сув сатҳларини аниқлаш, таъминланиш ва такрорланиш графигини 
чизиш ҳақида кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат. 
 Ишнинг назарий асослари 
Маълумки, сув сатҳи вақт давомида кескин ўзгариб туради. Уни билиш ҳам 
назарий, ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Ушбу мавзу сув сатҳини махсус қайта 
ишлаш усулларини баѐн этишга, характерли сув сатҳлари ва мослашган сув 
сатҳларини аниқлашга, улар орасидаги боғланишларни графикда ифодалаш 
усулларини ѐритишга ҳамда уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамиятини кўрсатиб 
беришга бағишланади. 
Одатда Ўзгидромет кўрсатмасига асосан гидрологик станцияларга қўшимча 
вазифа топширилади. Бу сув сатҳини махсус қайта ишлаб чиқиш вазифасидир. Бу 
вазифани бажаришда қуйидаги ишлар амалга оширилади: 
1) сув сатҳининг йиллик ўзгариш графигини чизиш; 
2) графикда характерли сув сатҳларини белгилаш; 
3) сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графигини чизиш; 
4) мослашган сув сатҳларини аниқлаш; 
5) мослашган сув сатҳлари орасидаги боғланиш графигини чизиш.
Юқорида қайд этилган ишларни бажаришда сув ўлчаш постларида амалга 
оширилган кузатишлар натижалари асосида тузилган кундалик сув сатҳларининг 
йиллик жадвалининг кўп йиллик маълумотларидан фойдаланилади. Бунда асосий 
эътибор характерли сув сатҳларини аниқлашга қаратилади. 
Характерли сув сатҳларига ўртача ўн кунлик, ўртача ойлик, ўртача йиллик 
сув сатҳлари, уларнинг максимал ва минимал қийматлари, дарѐда музлаш 
ҳодисалари кузатилган даврдаги ѐки дарѐ муздан халос бўлгандаги сув сатҳлари, 
дарѐда кема қатновини йўлга қўйиш мумкин бўлган сув сатҳлари ва ҳоказолар 
киради. 

Download 376.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling