5-амалий машғулот Сув сатҳини кузатиш натижаларини махсус қайта ишлаш Ишнинг мақсади


Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графиги


Download 376.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana04.02.2023
Hajmi376.31 Kb.
#1161430
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-амалий машғулот.Сув сатҳини қайта ишлаш

Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графиги. Сув сатҳининг 
такрорланиш ва таъминланиш графиги амалий мақсадларни кўзлаб чизилади.
Ундан ўрганилаѐтган дарѐ сувидан халқ хўжалигининг кўпгина 
эҳтиѐжларини қондиришда фойдаланилади. Масалан, каналларга чиқариладиган 
сувнинг меъѐрини ва вақтини белгилашда, кема қатновини ва ѐғоч оқизиш 
ишларини ташкил этишда ва ҳоказо. 
I. Ишни бажариш мақсадида берилган маълумотлар 
1. Писком дарѐси Муллола постида 2009 йилда кузатилган кундалик сув 
сатҳлари жадвали (йилномадан кўчирма). 
 



II. Ишни бажариш учун қўйилган вазифалар
Топшириқни бажариш учун қуйидаги вазифалар қўйилди: 
1. Писком дарѐси Муллола пости бўйича сув сатҳининг такрорланиш ва 
таъминланиш жадвали тузилсин

2. Шу жадвал маълумотлари бўйича сув сатҳининг такрорланиш ва давом 
этиш (таъминланиш) эгри чизиғи чизилсин.
3. Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графигидан фойдаланиб
25, 50 ва 75 фоизли сув сатҳларининг қийматлари аниқлансин. 
III. Бажарилган ишни таҳлилий баённомаси тузилсин 
 
 
Ишни бажариш тартиби 
 
Писком дарѐси Муллола пости бўйича такрорланиш ва таъминланиш 
жадвали тузилади (1.2.-жадвал). Мазкур жадвални тузишда шу йили кузатилган 
сув сатҳларининг энг катта қийматидан энг кичигига қараб интервалларга бўлиб 
оламиз. Интервал оралиғини 10 ѐки 15 дан қилиб олинса ҳисоблашлар анча енгил 
бўлади. Сўнгра Фильтр функцияси орқали ҳар бир интервалдаги сув сатҳларининг 
йил ичида неча марта кузатилганини санаб шу интервалнинг қаторига ѐзиб 
оламиз. Шундай қилиб ҳар бир интервалдаги сув сатҳларини йил давомидаги 
қийматлари аниқланиб чиқилади ва мос интервал қаторига ѐзиб чиқилади.
Ҳисоблашларни тўғри олиб борилаѐтганини текшириш мақсадида, ҳар бир 
ойга ѐзилган қийматларнинг йиғиндиси ҳисоблаб борилади. Йиғинди қиймат шу 
ойдаги кунлар сонига тенг бўлса, натижалар тўғри ҳисобланади. 
Такрорланиш ва таъминланиш жадвалидаги “Такрорланиш” устунини ҳар 
бир интервалдаги сув сатҳларининг неча марта такрорлангани ва унинг фоизи 
ҳисоблаш орқали тўлдирилади. Фоизини ҳисоблашда масалан, 272-256 
оралиғидаги сув сатҳи 2 марта кузатилган бўлса, 365 кунда 2 кун неча фоизни 
ташкил этилиши топлиди. Бу устун тўлдирилганданг сўнг “Таъминланиш” устуни 
ҳисобланади. Бунинг учун “Такрорланиш” устунидаги биринчи рақамнинг ўзи 
кўчириб олинади. Кейингисига иккинчиси қўшиб иккинчи қаторга ѐзилади. 
Ишлар шу тартибда охирги қаторгача яъни энг кичик сув сатҳигача олиб 
борилади. 1.2-жадвалда энг кичик сув сатҳлари 124-139 интервал оралиғида 
ўзгарган. Ҳисоблашлар шу сув сатҳигача амалга оширилади. 

Download 376.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling