5-амалий машғулот Сув сатҳини кузатиш натижаларини махсус қайта ишлаш Ишнинг мақсади


 – расм. Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графиги


Download 376.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana04.02.2023
Hajmi376.31 Kb.
#1161430
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-амалий машғулот.Сув сатҳини қайта ишлаш

 
1.1 – расм. Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графиги
 
 



3. Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графигидан (1.1-
расм) фойдаланиб, 25, 50,75 фоизли сув сатҳларининг қийматлари 
аниқлашда, таъминланиш эгри чизиғидан фойдаланамиз. Бунинг учун 
қўшимча танланган ўқдан 25 фоизнинг тўғрисидан тўғри юқорига чизиқ 
тортамиз. Бу чизиқни таъминланиш эгри чизиғи билан кесишган жойидаги 
нуқтадан сув сатҳини аниқлаймиз ва шу кесишган жойга сув сатҳининг 
қийматини ѐзиб қўямиз. Шунга мос равишда 50 фоиз ва 75 фоизга мос келган 
сув сатҳларини аниқлаб, чизмага ѐзиб қўямиз.
Бажарилган топшириқнинг таҳлилий баённомаси 
 
Ишни бажаришдан кўзда тутилган мақсад йил давомида маълум 
интервалдаги сатҳлар билан неча кун таъминлаб туришини, ҳамда неча кун 
такрорланишини аниқлашдан иборат эди. Ушбу ишнинг амалий аҳамияти 
катта бўлиб ундан турли мақсадларда фойдаланилади.
Ишлар Ехсеl дастури ѐрдамида бажарилди

1. Сув сатҳининг йиллик жадвалидан фойдаланиб ѐрдамчи 
жадвал(такрорланиш ва таъминланиш)ини тузиб олдик. Бу жадвални 
тузишда сув сатҳларини маълум интервалларга бўлиб чиқдик ва шу 
интервалдаги сув сатҳларини неча марта такрорланганини Фильтр 
функцияси орқали аниқладик. Сўнгра уларнинг фоизлардаги улушини 
ҳисобладик. 
2. Тўлдирилган жадвал ѐрдамида эса сув сатҳининг такрорланиш ва 
таъминланиш графикларини чиздик. 
3. Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графигидан 
фойдаланиб, сув сатҳининг 25, 50 ва 75 фоизли қийматлари аниқланди.
25% - 242 см, 50% - 196 см, 75% - 161 см. 
Энг кўп такрорланган сув сатҳи 140-154 см интервалга тўғри келган 
бўлса, энг кам такрорланган сув сатҳи 125-139 см интервалга тўғри келган.
Сув сатҳининг такрорланиш ва таъминланиш графигидан Писком 
дарѐсида мавжуд бўлган гидротехник иншоотларда сув режимини тартибга 
солишда, келажакда қуриладиган гидротехник иншоотларни лойиҳалашда, 
дарѐда кема қатновини йўлга қўйиш мумкин бўлган сув сатҳини аниқлашда 
ва яна бир қанча мақсадларда фойдаланиш мумкин.
 

Download 376.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling