Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жииҳозланиши
- Дарсининг мазмуни
Дарснинг мавзуси: "Дарахт ўтқазиш" мавзусида расм ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларнинг бадиий ижодий қобилиятларини, эстетик диди ва расм ишлаш малакаларини ривожлантириш. Табиатни севишга ҳамда уни асраб-авайлашга ўргатиш. Дарснинг жииҳозланиши: "Кўчат ўтқазиш" мавзусига доир расмлар. Ч.Аҳмаровнинг мавзуга доир сурати (Шарқшунослик институти деворига ишланган фрескадан фрагмент). Ўқитувчи томонидан тайёрланган композиция вариантлари. Дарсининг мазмуни: Дарснинг бошланғич қисмида баҳор фасли ва кўчат ўтқазиш ойлиги ҳақида суҳбат ўтказилади. Бунда ўқитувчи кўчат ўтқазиш, мевазорлар яратишнинг аҳамияти ва бу ҳақда олим ва донишмандларнинг фикрларини қайд қилади. Ўзбек ҳалқи қадимдан боғ-роғлар яратиб, чўлларни бўстонларга айлантирган. Улар ўрикзорлар, ёнғоқзорлар, узумзорлар, анрозорлар яратиб халқимизнинг бундай меваларга бўлган талабларини қишин-ёзин қондириб келган. Мева-чеваларнинг кўпайиши, уларнинг арзон бўлиши халқимизнинг соғлигини яхшилашга хизмат қилади. Ўқитувчи ўз фикрларини тасдиқлаш мақсадида мевазор боғ расмларини, рассомлар асарларининг репродкуцияларини намойиш этади. Мавзу билан боғлиқ бўлган Ч.Аҳмаровнинг сурат репродкуцияси бу борада ўқувчиларга ниҳоятда қўл келади. … расм. Ўқитувчи у ёки бу мавзу билан алоқадор бошқа биронта асар репродукциясини болаларга кўрсатар экан, у ҳақда суҳбат ўтказади. Суҳбат қуйидаги саволлар орқали амалга оширилади: сурат қайси мавзуга бағишланган? нега шундай деб хисоблайсиз? суратда қандай воқеа тасвирланган? суратда кимлар тасвирланган? Уларнинг ҳар бири қандай иш билан машғул? суратдаги воқеа қайси фаслда ва қайси ойда содир бўляпти? уни қандай билиш мумкин? воқеа қаерда содир бўляпти? Шаҳардами, ёки қишлоқдами? суратдаги воқеа қайси даврларга хос? Уни қандай билиш мумкин? суратнинг нимаси сизга кўпроқ ёқади? суратни янада мазмуни қилиш мумкинми? Қандай қилиб? сурат таҳлили тугагач, ўқитувчи болаларнинг жавобларини тузатади, тўлдиради ва умумлаштиради. Ўқувчиларнинг баҳор ва кўчат ўтқазиш ҳақидаги тасаввурларини бойитиш мақсадида ўқитувчи уларга баҳор ҳақида шеърлар ўқиб беради. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling