Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet20/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси. Доира шаклида мустақил нақш ишлаш. (Схема ва элементлар асосида).
Дарснинг вазифалари. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятлари ва бадиий дидларини ўстириш. Қалам ва мўйқалам билан ишлаш малакаларини ривожлантириш.
Ўзбек халқ амалий санъати намуналари (сўзана, лаган, паднис, чойнак ва бошқалар) ёки уларнинг фотолари.
Дарснинг мазмуни. Ўқитувчи янги мавзуни ўтишга киришар экан, аввал ўқувчиларни халқ амалий санъати ва доира шаклидаги нақшлар тўғрисида тушунчиларни мустахкамлаш мақсадида болаларга саволлар билан мурожаат қилади. Бу саволлар халқ амалий санъатининг қайси турларида доира шаклидаги нақшлар учраши, халқ амалий санъати буюмларининг вазифалари, кўрсатилган амалий санъат буюмларининг композициялари, уларнинг безак элементлари, ранглари, нақшларда ритм ва симметрия, безак элементларининг ранглари ўртасидаги алоқадорлик ҳақида бўлади. ,,,, расм.
Суҳбатдан сўнг ўқитувчи асосий масалага ўтиб, бунда доира шаклидаги нақш схемалари ва безак элементлари тасвирланган кўргазмали қуролни болаларга кўрсатади. Кўргазмали қурол юзасидан фикр юритиганда болалар эътибори доира шаклидаги нақшлар ва нақш схемалари ўртасидаги умумийлик ва фарққа қаратилади. ,,,, расм.
Бу композиция схемаларининг биринчисида доиранинг маркази безатилиб, четлари бўш қолганлиги, иккинчисида эса аксинча, четлари безатилиб, ўртаси бўш қолганлиги қайд қилинади. Учинчи схемада эса безак элементлари доиранинг ҳам маркази, ҳам четида бир текис жойлашганлиги айтилади.
Дарсда безак элементларининг номлари билан таништириш жуда муҳимдир. Чунки бу номлар ўзбек амалий санъатида кенг қўлланилган. У халқ санъатини тўғри идрок этишида ва декоратив фаолиятларда болаларга ниҳоятда ёрдам беради. Булар барг, чучмома, учбарг, лола, барггул, чорбарг, пахта, кичкина ойгул кабилардир.
Ўқувчиларнинг вазифаси ана шу кўрсатилган композиция схемаларидан биронтасини ўз дафтарларига чизиш ва расмда кўрсатилаган безак элементларининг 2-3 тасидан фойдаланиб доира шаклида нақш ишлашдан иборатдир. Нақш хошиялари учун кўрсатилган элементлардан фойдаланиш тавсия этилади. ,,,,, расм.
Нақшни бўяшга киришишларидан аввал ўқитувчи амалий санъат буюмларини ёки уларнинг фотоларини кўрсатиб, уларнинг рангларига болалар эътиборини яна бир бор қаратади.
Дарс охирида болалар ишлаган ишлардан энг характерлилари ажратиб олинади ва улар ҳамма ўқувчилар иштирокида таҳлил қилинади.
Декоратив компазиция машғулотларида иллюстратив расм ишлашга алоҳида эътибор берилади ва у эртак, ҳикоя, масал, шеър каби бадиий асарлар асосида амалга оширилади. Бундай машғулотларнинг мувоффақияти кўп жиҳатдан уни тўғри ташкил этишга боғлиқ. Бунинг учун аввало болалар ёшига мос, қизиқарли, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган адабий асар танлаш лозим. Қолаверса, асар мазмунини тўлиқ болалар онгига етказиш, ундаги энг қизиқарли жойларни топиш, асар билан боғлиқ ёки унга яқин иллюстрацияларни болаларга намойиш этиш, уларни ғоя, мазмун, композиция, ранг жиҳатидан таҳлил қилиш керак бўлади.
Иллюстратив расм ишлаш машғулотларида ўқитувчи ўз эътиборини болалар расмларини ижодий ҳарактерда бўлишлигига, асардаги персонажларни образли, ўзларига хос характерли холатда тасвирланишига, уларни ва теварак -атрофдаги бошқа тасвирий деталларни ўзаро алоқадорликда тасвирлашларига қаратиши лозим. Шунингдек, улар компазиция қоидаларига риоя қилиш, образ ва воқеаларга мос ранглар танлаш, расмда планликни эътибордан қочирмасликлари лозим. Имкони борича яқиндаги образ ва нарсаларни йироқроқ, узоқдагиларни кичикроқ қилиб тасвирлаш лозимлигини болалар онгига етказиш ва уни ўз расмларига тадбиқ қилишларига ёрдам бериш муҳим.
Иллююстратив расм ишлаш машғулотларининг яна бир муҳим хусусиятларидан бири болаларда фантазия, образли тасаввурларни ўстиришга қаратилганлигидир. Бу сифатларни ривожлантиришга 3-4 синфларда кўпроқ эътибор берилади. Иллююстратив расм ишлаш, асосан эртак, ҳикоя, масал каби адабий асарлар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли болалар асарда ҳайвонларни одамлар қиёфасида тасвирлашларига руҳсат этилади. ,,, расм. Улар кийимлар кийган, одамлар яшайдиган уйларда яшаётган, улар ўзаро гаплашаётган ва меҳнат қилаётган ҳолларда тасвирлашлари мумкин. Бу ўз ўринда болаларни ҳаяжонлантиради, ижодий ишларини фаоллаштиради.
Маълумки, иллюстратив расм ишлаш машғулотлари одам, ҳайвон, қуш ва бошқа мураккаб тузилишдаги нарсаларни тасвирлаш билан боғлиқ. Уларда ўзига ўхшатиб саводли тасвирлаш болаларга маълум қийинчиликларни туғдиради. Шуни ҳисобга олиб бу материалларга доир кўргазмали қуролларни (одам, ҳайвон, қуш тасвирланган) намойиш этиш керак бўлади.
Қуйида иллюстратив расм ишлаш мавзусига доир дарс ишланмалари берилган.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling