Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet22/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси. “Туялар карвони” мавзусида ҳайкал ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни лойдан ҳайкал ишлаш малакаларини ўстириш. Бадиий фикр доирасини кенгайтириш. Шакл, ўлчов, мутаносиблик орқали эстетик тарбиялаш. Жамоа тарбиясини амалга ошириш. Бадиий фикрлашга ўргатиш, ижодий қобилиятларни ўстириш.
Дарснинг жиҳозланиши. Ҳайкалтарошлик дарслари учун керак бўладиган ўқув ва бадиий қуроллар, бадиий ашьёлар, дарс мавзусига алоқадор бўлган санъат асарларининг репродукциялари. Ўйинчоқ туялар. Катта ўлчовдаги туя расми.
Дарснинг мазмуни. Дарсда аввало ўқитувчи саҳро зоналариниг табиати ва иқлими, ҳайвон ва қушлари ҳақида тўхталади. Ўқувчиларга буни чўлда ўсувчи ўсимликлардан – саксовул, тикан, сахро, ҳайвонлардан-туя, эчкиэмар, илон кабилар ҳақида сўзлаб беради ва уларнинг расмларини кўрсатади. Туяларнинг ҳаёти ҳақида алоҳида тўхталади. Туяни саҳронинг кемаси деб ҳам атайдилар. Туялар жуда чидамли ҳайвон бўлиб, бир ойгача сув ичмасдан ва овқатланмасдан юра олади. Бундай пайтларда улар ўз ўркачларидаги ёғларидан фойдаланадилар. Туялар ҳақида гап борганда, ўқитувчи болалар эътиборини уларнинг тузилиши, шакли, ўлчовлари, ўлчов нисбатларига қаратади. Бунинг учун у катта ўлчовдаги одам, эшак, туя тасвирини, шу мавзудаги суратларнинг репродукцияларини ёки диапозитивларини кўрсатади. ,,,,, расм. Ана шу хилдаги тушунтиришлардан сўнг ўқитувчи туялар шаклини лойдан ишлашни амалий тарзда бажариб кўрсатади. ,,, расм.
Туя шакли алоҳида лой бўлакларидан ишланади. Бунинг учун туянинг танаси, орқа ва олд оёқлари ҳамда бош қисмлари учун лой бўлаклари тайёрлаб олинади. Уларга керакли кўринишлар берилгач, ўз ўринларига ёпиштириб чиқилади. Одатда туяларнинг ўркачлари битта ёки иккита бўлиши мумкин. Ўқувчилар ўз хохишларига кўра уларни бир ёки икки ўркачли қилиб ишлайдилар. Туянинг сиртидаги майда деталлар стеклар ёки бармоқлар билан силлиқлаб чиқилади.
Болалар “Туялар карвони” композициясини ишлашлари учун синфда 3-4 ижодий гуруҳ тузилади ва уларга гуруҳ бошлиғи тайинланади. Бу бошлиқлар гуруҳ иши учун жавоб беради.
Гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланади. Ҳар бир композиция учун бир карвонбоши, эшак ёки от, ит, 5-10 тагача юклар ортилган туялар, туя устида ўтириб кетадиган 2-3 та одам ҳайкалларини ясаш керак бўлади. Уларнинг ҳайкалини ясаш гуруҳ аъзолари орасида бўлашиб олинади. Ҳар бир болага биттадан ҳайкални ясаш тавсия этилади. Ҳар бир ўқувчи ўз вазифасини бажариб бўлганидан сўнг, ҳар бир гуруҳ аъзоси композиция устида ишлайди. Композиция учун тахминан 30-40 см катталикдаги фанерча керак бўлади. Фанернинг устига ҳар бир фигура қуйидаги тартибда жойлаштириб чиқилади. Карвоннинг энг олдида ит, сўнгра эшак минган карвонбоши, туялар. Туяларнинг баъзиларида одамлар ўтириб олган бўлишлари мумкин. Карвонбоши композицияда эшакни етаклаб кетаётган ҳолда тасвирланиши ҳам мумкин. ,,,, расм.
Мазкур мавзу икки дарсга мўжалланган бўлиб, биринчи дарснинг кўпроқ қисмини ўқитувчининг карвон ҳақида суҳбати, шунингдек, ит, эшак, туя, одамларнинг шакли, ўлчови, тузилиши ҳақида бўлади. шу билан бирга топшириқ мазмуни, гуруҳ аъзоларининг ўз вазифаларини белгилаб олишлари ва композиция мазмунининг ўзаро келишиб олишлари ҳақида бўлади. Иккинчи дарс тўлалигича ўқувчиларнинг мустақил ишларига бағишланади. Иш якуни иккинчи дарс охирида амалга оширилади. Бунда ижодий гуруҳлар томонидан тайёрланган ишлар муҳокама этилиб, яхши кўрсаткичга эришган болалар рағбатлантирилади.
Уйга синф ишини якунлаш вазифа қилиб топширилади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling