Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
- Дарснинг мазмуни
Дарснинг мавзуси: “Пахта” серияси натюрмотининг расмини ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни тасвирий малакаларини, бадиий дид, хотирасини кузатувчанлигини ўстириш. Дарснинг жиҳозланиши: Л.Салимжонованинг “Қора кофе” номли асарининг репродукцияси ёки слайдаси. “Пахта” чинни сервиси (лаган, чойнак, тарелка, пиёла). Хорижий мамлакатлар натюрмортчи рассомларининг сервис тасвирланган асарларининг репродукциялари. Дарснинг мазмуни: Янги мазуга бағишланган дарснинг бошланиши қисмида натюрмот ҳақидаги қисқача суҳбат ўтказилади. У таҳминан қуйидагича бўлиши мумкин: Болалар, сиз турли буюмлар, мевалар ва сабзавотлар, гуллардан ташкил топган натюрмотнинг бир неча бор расмини ишлагансиз. Бу мавзуда расм ишлаган кўпгина рассомларни ҳам билсиз. қани, эслаб кўринг-чи, қайси рассомлар рўзғор буюмларидан натюрмотлар ишлашган. рАссомларимиздан Ю.Елизаров. З.Ковалевская, Н.Кашина, Л.Салимжонова, М.Тохтаев, рус рассомларидан Шарден, Калф, Снайдерслар ҳам бу соҳада шуҳрат қозонганлар. Бу рассомлар ўз натюрмотларидан турмушда ишлатиладиган буюмларни тасвирлар эканлар уларнинг ниҳоятда гўзаллигини, мақсадга мувофиқ тузилганлигини, ранг ва шаклларининг бетакрорлигидан завқланадилар. Л.Салимжонованинг “Қора кофе” номли натюрмортида асосан кофе ичиладиган идишлар тасвири берилган. Расм. Кузатиш орқали бу асарнинг компазицияси, ранглари ва бошқа томонлари болалар иштирокида –уйидагича таҳлил қилинади: - Бупредметлар қандай материаллардан тайёрланган? Натюрмортни умумий эни каттами, ёки бўйими? Ҳар бир предметни-чи? Қайси предметлардан перспекти қисқариш бор? Сервиснинг бадиий безагида қандай нақш унсурлари ишлатилган? Уларнинг шакли, ўлчови, ранги, қандай? Предметларда блик, ёруғ соя, ярим соя, рефлекслар борми? - Бўлсас улар қайси буюмда, қандай ўлчовда ва қандай шаклда? Болаларга мустақил кузатиш учун ажратилган вақт тугуганидан сўнг ана шу саволлар асосида натурани таҳлил қилинади, ўқитувчи савол беради, болалар жавоб қайтарадилар. Бу саволларга болалар қурбилари етгунча жавоб қайтарадилар. Ўқитувчи эса уларнинг жавобларини тўлдириб, камчиликларини тузатиб, асар юзасидан билдирилган фикрларни умумлаштиради. Ўқитувчи болаларнинг навбатдаги вазифаларини тушунтириш учун “Пахта” сервисини таглик устига чизиш учун ўрнатади. Натюрмортни ўрнатишда болалар ҳам иштирок этадилар. Чунки у маълум вақтни талаб эатди ва бу вақт давомида болаларни бу ишга жалб этиш синфда тартиб-интизомни сақлаш ва болаларни натура билан кенгроқ ва чуқурроқ танишишларига имкон беради. --Расм. “Пахта” сервиси натюрморти синфнинг орқа томонидаги ўтирган болалар учун яхши кўринмаслиги мумкин. Шунинг учун синфда 2-3 ерга ўрнатилиш мақсадга мувофиқ. Натюрморт бошқа предметлардан ҳам бўлиши мумкин. Натюрморт ўрнатилиб бўлингач, синфдаги ҳамма ўқувчиларнинг эътибори унга қаратилиб, уни болалар мустақил кузатишлари учун имкон берилади. - Кузатиш жараёнида, -дейди ўқитувчи,-қуйидаги саволларга жавоб топинг: натюрмортни қандай номлаш мумкин? Натюрморт қандай предметлардан тузилган? Натюрмортдаги предметларни бошқача жойлаштирса бўладими? Бу предметлар қандай материаллардан тайёрланган? Натюрмортни умумий эни каттами ёки бўйими? Ҳар бир предметни-чи? Сервиснинг бадиий безагида қандай нақш унсурлари ишлатилган? Уларнинг шакли, ўлчови, ранги, қанақа? Предметларда блик, ёруғ, соя, ярим соя, рефлекслар борми? Натюрмортнинг расмини ишлаш йўли доскада чизиб кўрсатилади. Расм. Расм ишлаш йўллари болаларга тушунарли бўлганидан сўнг у доскадан ўчириб ташланади. Акс ҳола болалар натурага қарамасдан расмни доскадан кўчириб оладилар. Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, болаларни расмдан кўчириб олишга эмас, натурадан чизишга ўргатиш лозим. Тайёр расмдан кўчириш натурадан чизишга нисбатан анча осон. Қолаверс, синфдаги турли томондан турлича кўринади, яъни бириганатурани тўғрисидан, бошқасига ёнбошидан, яна бирига маълум бурчак остидан кўринади. Шунинг учун ҳар бир бола ўзи ўтирган жойдан қандай кўринса шундай чизиши лозим. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқитувчи ўз эътиборини бўш ўзлаштирувчилар билан ишлашга қаратади. Дарс якунида синфда бажариладиган ишлардан кўргазма ташкил этилади ва уларни таҳлил қилинади. Кўргазмага энг харакатли расмлар танлаб олинади. Уйга натюрмортни расмларнинг журнал ва китоблардан олинган натюрморт репродукциялари ва откриткаларини йиғиш ва албомга ёпиштириш вазифа қилиб топширилади. Натурага қараб ҳайкал ишлаш машғулотлари 5-7 синфларда катта ўринни эгаллайди. Чунки болаларнинг ўзига қараб ҳайкал ишлаш юзасидан малакалари 1-4 синфларда маълум миқдорда шаклланган бўлади. Шу сабабдан ҳам 5-7 синфларда натурага қараб ҳайкал ишлашга эътибор камаяди ва унинг вазифалари кўпроқ ҳайкалторошлик композицияси дарсларида амалга оширилади. Натурага қараб ҳайкал ишлаш методикаси бошланғич синфлардагидан деярли фарқ қилмайди. Улар асосан қўйиладиган вазифаларни маълум миқдорда ўқувчиларнинг ёшларини хисобга олиб, мураккаблашиб бориш билан фарқланади. Бу фарқлар кўпроқ натура тузилишининг мураккаблиги (ҳайвон, қуш, одам), шунингдек, натуранинг ҳаракатда тасвирланиши кабиларда кўзга ташланади. Қуйида натурага қараб ҳайкал ишлаш методикасига доир дарс ишланмаси берилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling