Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet32/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси: “Сув ости дунёси” мавзусида тасвир ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни сув остидаги ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари ва тушунчаларини янада кенгайтириш. Уларда ижодкорлик, фантазия ва бадиий дидни ўстириш, тасвирий малакаларини ривожлантириш, табиатга нисбатан меҳр-мурувватли бўлишга, уларни асраб-авайлашга ўргатиш.
Дарснинг жиҳозланиши: Денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларнинг тасвирлари. Денгиз остини акс эттирувчи слайда, диапозитив, диафильм ва бошқалар. Денгиз остини акс эттиришга бағишланган компазиция вариантлари.
Дарснинг мазмуни: Дарс мавзуси қатор ташкилий ишлар ва методик суҳбатлар ўтказишни тақоза этади. ана шундай ишлардан бири сув ости дунёсига болаларнинг ҳаёлий саёҳатини уюштиришдир. Бу дарс пухта тайёргарликни талаб этганлиги учун ўқитувчи аввалги тасвирий санъат дарсида болаларга сув ости дунёсига таалуқли бўлган расмлар, репродукциялар тўпламини вазифа қилиб топширга бўлади. Ҳаёлий саёҳат қуйидагича мазмунда бўлади. Маълумки, сув ости дунёси, яъни океанлар, денгизлар, кўллар, дарёлар ниҳоятда турли-туман мавжудотга эга. Ҳусусан, океанда ҳайвонларнинг 160.000 дан ортиқ ўсимликларнинг 10.000 дан ортиқ турлари мавжуд. Сув ҳайвонлари орасида кўпчилигини балиқлар, (кит, акула, лаққа балиқ, букри, қилич балиқ, япалоқ балиқ в.б.) ташкил этади. уларнинг энг каттаси кит хисобланаб, узанлиги 33 метрга боради. Акулаларнинг узунлиги эса 10 метргача боради. Сувларда балиқлардан ташқари денгиз тошбақалари, саккиз оёқлар, илонлар, тимсоҳлар, қурбақалар, тюлен ва бошқалар ҳам ҳаёт кечирадилар. Афсоналарга кўра денгиз ва океан қаърида ярми аёл, ярми балиқ “Русалка”лар, денгиз шоҳлари, денгиз отлари ва девлари, аждарлари яшайди... расм. Бу сув ҳайвонларининг тузилиши, шакли, ранга, ўлчовлари шунчалик турли-туман, ранг-барангки, агарда уларнинг ҳажмини бир жойга тўплаб, ўзаро солиштирилса, улар ҳар қандай одамни ҳам ҳайратлантириши шубҳасиздир.
Маслан, дунёдаги балиқларнинг ўзи 25.000 турдан иборат бўлиб, улар илон шаклида, юмалоқ шаклда пакана шаклдаги, япалоқ шаклда боши катта, танаси кичик ва аксинча, думи ўзидан узун, чиройли ва беўхшов, беозор ва вахший, ақлли ва беақл, серҳаракат, учар ва ноҳаракат турли-туман бўладилар. Булардан уларнинг ранглари ҳам қолишмайди. Уларнинг оппоқлари, ям-яшиллари, қип-қизиллари, қоп-қора, зангори, жигарранг, қисқаси ҳамма рангдагилари бўлади. Ҳаттоки 3-4 рангли балиқлар ҳам бўлади. Бир балиқдаги бир неча ранглар бир-бирларига яқин, шунингдек, контраст бўлиши мумкин. Балиқлар сув остидаги қояда, тошлар, ичида, силлиқ тошларнинг ораларида, ўсимликлар, балчиқ ва қумлар ичида ўзларига ин ясаб бўладилар.
Сув ўсимликлари ҳақида ҳам ана шундай турли-туманлик мавжуд. Уларнинг ҳам узун, яполоқ, думалоқ шаклдагилари, тўп бўлиб ўсадиганлари бўлади. бУндай умумий суҳбатдан сўнг имкони бўлса ўқитувчи сув ости дунёсидаги ҳаётни акс эттирувчи диафильм ёки кинофильм намойиш этса дарс янада самарали бўлади. Бу дарсда болаларга бериладиган топшириқ сув ости дунёсига қилинган саёҳат асосида унинг тасвирини ишлашдан иборат бўлади.
Болалар ўзлари ишлаётган тасвирларида қуйидаги кўринишладан биронтасини акс эттиришлари тавсия этилади:
1. Сув остидаги ҳайвонларнинг тинч ҳаёти. 2. Сув ости ҳайвонларининг ўзаро жанги. 3. /оввосларнинг сув ости дунёсини ўрганишлари. 4. Афсонавий ҳайвонларнинг (русалка, дев, денгиз, шоҳи, аждар, сув отлари в.б.) сув остидаги ҳаёти ва бошқалар.
Топшириқни бажариш техникасини ҳар бир ўқитувчининг ўзи танлайди. у акварел, гуаш, ранли қоғоздан табиий материаллар (барг, илдиз, дарахт, шохлари, газмол парчалари, ташландиқ материаллар, тош, ўсимлик в.б.) дан фойдаланган ҳолда яратилиши мумкин.
Болалар ижодий ишга киришишларидан аввал ўқитувчининг уларга мавзу юзасидан тайёрланган компазиция вариантларини ёки уларнинг схемаларини кўрсатиши, топшириқни юксак даражада бажарилишига ёрдам беради. Бундай материаллардан фойдаланиш ўқитувчи томонидан хисобга олиниши ҳамда бу ҳақда болаларга аввалги дарсда тегишли кўрсатмалар берилган бўлиши лозим. Арагда дарс жараёнида болалар ўз ишларини фақат қаламда тасвирлаб улгурганлари тақдирда, уни тегишли бадиий ва табиий материаллар билан бажаришни уйда давом эттиришлари мумкин.
Ўқитувчи томонидан кўргазмали қурол сифатида намойиш этилган ишлар синф доскасида дарс охиригача сақланади. Ўқувчилар улардан бемалол фойдаланадилар.
Декоратив компазиция машғулотлари методикаси унинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда олиб берилади. Маълумки, декоратив композиция машғулотлари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади. 1.Чойнак (дазмол) қутича, номоён кабилардан биронтаси учун эскиз ишлаш. 2. Газмол ва либослар учун эскиз ишлаш. 3. Телевизор, кресло, автомобилларни янги маркасини эскизини ишлаш. 4.Китобларни бадиий безаги эскизини ишлаш.
Декоратив композиция машғулотлари методикаси, рангтасвир композицияси машғулотлари методикаси билан умумийликка эга бўлсада, бироқ унинг ўзига ҳос жиҳатлари ҳам бор. Улар кўпроқ декоратив фаолиятнинг турли туманлигида кўзга ташланади. Ҳусусан, улар жиҳозлар, кийимлар, инътерер, автомобиллар, китобларнинг бадиий безаги билан боғлиқ ҳолда олиб борилади. 5-7 синфларда декоратив композиция машғулотларининг бошланғич синфлардагига қараганда яъни бир муҳим фарқи уларнинг кўпроқ ижодий характерда бўлишлигидир. Бошланғич синфларда декоратив композиция машғулотларида нақш намуналаридан кўчириш катта ўринни эгалласа, 5-7 синфларда бундай машғулотлар фақат ижодий тусда бўлади. Бунда болалар фаолиятига кўпроқ мустақиллик берилади, уларнинг бадиий тафаккури, фикри ва тасвирлаш малакалари ўстирилади.
Бундай машғулотларда санъатшунослик асослари курсида болаларга композициядан берилган назарий билимларга таяниш ва уларга риоя қилган ҳолда ижодий ишларни бажартириш муҳим хисобланади.
Ўқувчиларнинг тасвирий ишларини баҳолашда уларнинг композициянинг қонун ва қоидаларига қанчалик риоя қилганликларига хисобга олинади. Декоратив композиция ишлаш методикаси қуйидаги тартибда ва кетма-кетликда ўтказилади: 1.Ўқувчиларни дарс мавзуси ва топшириқ билдан таништириш. 2.Мазусига доир материаллар билан танишиш. Унда болаларга амалий санъатга доир фотолар, нақшлар, буюмлар учун композициялар, безак элементлари, безак схемалари доскаси намойиш этилади, улардан айримлари доскада чизиб кўрсатилади. 3.Тасвирланадиган декоратив композиция элеметларини жойлашув схемасини ёки эскизини чизиб олиш. 4.Декораитв композициянинг ўлчови ва форматини аниқлаш. 5. Декоратив композицияни қаламтасвирини чизиб олиш. 6. Безак учун зарур бўлган айрим табиий материалларни стилизациялаш. Бу босқичда айрим нақш элементлари ўзгартирилиши мумкин. 7. Декоратив композицияни бўёқлар билан ишлаш.
5-7 синфларда декоратив композиция ишлаш машғулотларининг характерини турли-туман эканлигини ҳисобга олиб, уларнинг ҳар бирига методик жиҳатдан алоҳида-алоҳида ёндошиш талаб этиладию Хусусан, газмол, кийимлар учун безак эскизини ишлаш машғулотларида ўқитувчи кўпроқ кўргазмалиликка эътибор бериб, турли газмол нусҳалари, кийимларнинг фотолари ёки слайдларини кўрсатса биронта адабий асарга (ҳикоя, эртак, масал, достон в.б.) иллютрация ишлаш машғулотларида боллар эътиборини кўпроқ асар мазмунига қаратади. Зарурият бўлганда асарни қайта-қайта ўқиб ёки сўзлаб беради, савол жавоб ўтказади.
Авомобилларни янги маркаини эскизини ишлаш машғулотида эса уларнинг бир қатор маркали расмларини кўрсатиб, уларни бир –биридан фарқини кўрсатиб беради.
Декоратив композиция машғулотлари методикасининг ўзига хос хусусиятларидан кўпроқ болаларни мустақил ишлашга йўналтиришдир.
5-7 синфларда декоратив композициядан амалий машғулотлар шу синфларда бериладиган назарий билимлар билан боғлаб ўтказилади. Айниқса, амалий безак ва дизайн, либослар юзасидан назарий машғулотлар берилгандан сўнг декортив композициядан амалий ишлар бажарилади.
Дастурда ўзбек халқ амалий санъатини назарий жиҳатдан ўрганишга алоҳида эътибор берилган бўлиб, у декоратив композицияда ўқувчилар томонидан бажариладиган барча топшириқларни талаблар даражасида бажаришга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Чунки болалалар тамондан бажариладиган ҳар бир декоратив композицияда ўзбек халқ амалий санъатининг миллий бадиий анъаналари ўз ифодасини топган бўлади.
Қуйида декоратив композиция машғулотларини ўтказиш методикасига доир дарс ишланмалари берилган.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling