Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
- Дарснинг мазмуни
Дарснинг мавзуси: Ўзбекистон худудида энг қадимги тасвирий санъат ва меъморчилик.
Дарснинг вазифалари: Ўқитувчиларни Ўзбекистон худудидаги энгқадимий санъат асарлари билан таништириш. Тасвирий санъат ва меъморчилик асарларини ўқитишга ўргатиш. Болаларда миллий ғурурни шакллантиришга кўмаклашиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш. Дарснинг жиҳозланиши: Ўзбекистон худудидан топилган энг қадимий меъморчилик обидалари ва тасвирий санъат асарларининг репродукциялари, фото нусҳалар, слайда ва дипозитивлари. Дарснинг мазмуни: Янги мавзунинг баёни болаларнинг эътиборини тортиш ва фаоллаштириш мақсадида қуйидагича бўлиши мумкин: 1. Ўз қишлоғимиз, шаҳрингиз, туманингиз, вилоятингиз худудидан топилган қайси санъат асарларини биласиз? 2. Ана шундай санъат асарларининг намуналари яна қайси бошқа туман, шаҳар, ва вилоятлар худудидан топилган? 3. Қўйқирилган қалъа, Фаёз Тепа, Тупроқ қалъа, Варахша, Айртом, Далварзин Тепа, Афросиёб каби машҳур қазилмалар қайси шаҳар, туманларда жойлашган? 4. Бу топилмалар нимадан гувоҳлик берали? Қисқача бу савол-жавобдан сўнг ўқитувчи дарс мавзуси юзасидан қуйидагича суҳбат ўтказади. Ўзбек халқи ўзининг қадимий юксак маданияти ва санъати билан фаҳрланса арзийди. Буни Ўзбекистон худудида олиб борилган археологик қазилма ишлари яққол исботлайди. Хусусан, Варахша, Афросиёб, Халчаён, Тупроққалъа, Болаликтепа, Айртом, Далварзинтепа, Қўйқирилган қалъа ибодотхоналардан топилган юксак бадиий савияда яратилган кўплаб меъморчилик обидалари, деворий расм, ҳайкалторошлик асарлари, амалий санъат буюмлари фикримизнинг яққол далилидир. Бу ноёб қазилмаларни излаб топишда Л.И.Ремпель, Г.А.Пугаченкова, Л.И.Альбуаум, В.А.Булатов, Б.П.Денике, М.Е.Массон, В.А.Нильсен, В.А.Шишкин, А.Асқаров, Я./уломов, С.П.Толстой каби археолог ва санъатшунос олимлар самарали меҳнат қилдилар. Қўйқирилган қалъа милоддан аввал 4-3 асрларга оид ёдгорлик. У Ўзбекистоннинг Тўрткўл шаҳридан 22 км узоқликда жойлашга. Бўлиб, унинг тахминий кўриниши ____ расмда кўрсатилган ... расм. Шунингдек, унда шохлар зали, аскарлар зали, ғалаба заллари ҳам бўлган. Ибодотхона биноси икки қаватли бўлиб, диаметри 44,4м., баландлиги 9,5 м.ни ташкил этади. Деворга лой олинган жой сув билан тўлғазилиб, ҳандакга айлантирилган. Девор орасидан ўқ отадиган туйниклар бор. Бино ичида 8 та гумбазли хона бўлиб, ундан деворни идиш-товоқ, тобут, ҳайкалчалар, деворий нақшла топилган. Бинода арфа чалаётган аёл ва қуш барабан эркак киши, шунингдек, қисиқ кўзли, қулоғига сирға таққан, гулли кўйлак кийган аёл расмлари алоҳида эътиборга лойиқдир. Деворий расмларда аёллар тасвири кўпчиликни ташкил топади. Эркаклар тасвири ҳам мавжуд. Сарой залларида деворий расмлар билан бир қаорда ганчдан тайёрланган рельефлар, ҳайкаллар ишланган ва улар устидан ранглар берилган. ғалаба заллари бир горелефда шоҳ ва унинг аторфида акс этган, бошқа хонадаги рельефларда кийик, анор, узум дарахтлар ўз ифодасини топган. тупроққалъа деворий расмлари ва ҳайкалторошлиги умумлашма типиклаштирилган образлар бўлиб, қадимги санъаткорларнинг юксак маҳоратларидан дарак беради. Фаёзтепа –эрамизнинг 1-3 асрларига оид будда ибодатхоналари мажмуаси бўлиб, Термиз шаҳридан 15 км нарида, 1968-76 йилларда топилган. Фаёзтепа деворлари пахта ва хом ғиштдан қурилган. Унда уч қисмли- марказий қисм, ибодатхона ва хўжалик қисмлар ташкил топган. ибодатхонадан баландлиги 3 м. га будда, эркак ва аёл, шунингдек, муқаддас дарахт тагида ўтирган будда ва унинг ёнидаги икки рохиб тасвирланган ҳайкаллар топилган... расм. Фаёз тепа Эрон қўшинлари, кейинчалик араб истилолари натижасида бутунлай вайрон бўлиб, қум остида қолиб кетган. Тупроққалъа –милоддан аввал I аср ва милоднинг VI асрларига оид қидимги шаҳар қалъа харобаси. У хозирги Қорақолпоғистоннинг Беруний тумани худудида. У 1938-1950 йилларда текширилган. Бунинг асосини сарой унга туташ Аркдан ташкил этади. Арк майдони 40х40 м.,баландлиги 25 м.бўлган. саройда 8 та зал бўлиб, улар буюртма нақш, релъефли ҳайкаллар, деворий расмлар билан безатилган. Тупроқ қалъадаги шох саройи деворий расм, хайкаллар билан безатилган. Деворий расмлар ганч сувоқ устида менерал бўёқлар билан ишланган. Тасвирларда оқ, қора, кўк, зангори, пушти қизил, сариқ, оч ва тўқ яшил, жигарранг, бинафша ранглардан фойдаланилган. “Қизил хона” деб номланган хонада дарё манзараси, ҳайвон, қуш, балиқлар тасвирланган. Болаликтепа –Термиз шаҳридан 30 км шимолда жойлашган қўрғон қалъа. Қалъани 1953-55 йилларда археологик қазишлар орқали ер остидан топилган. Қалъа V-VI асрларда яратилган деб тахмин қилинади. Қалъа ичида ўн хона бўлган. Бу қалъадан сопол, шиша, мусиқа асбобларининг синиқлари, чилим кабиларнинг бўлаклари топилган. Хона деворлари деворий расмлар билан безатилган. Бу расмлар меҳмондорчилик мавзусида бўлиб, лойсувоқ устига елимли бўёқлар билан ишланган. ... расм. Бу компазиция, ранг рассомнинг катта маҳоратидан далолат беради. Одам тасвирларида махси, чопон, белбоғ, зирак кабилар ҳам акс этган. Варахша –Бухоро шаҳридан 40 км ғарбда жойлашган қалъа харобаси, хозирда бу жой чўлга айланган. Археологик қазилмалар шуни кўрсатадики, бу ерда милоддан минг йил давомида одамлар яшаган ва уларда тасвирий санъат яхши ривож топган. варахшадаги энг катта бино 9 га ни эгаллаган ва баландлиги 10 метрни ташкил этган. Расм. У бинода хукумдорлар саройи ва ибодатхона, аскархона, аслаха хоналар бўлиб, улардан бири қизил хона хисобланган. Рангтасвирда ов манзараси акс эттирилган бўлиб, унда кўпроқ қизғиш-кулранг, сариқ ранглар ишлатилган. Расмда соялар акс ғтмаган. Мазкур рангтасвирнинг айрим намуналари Санк-Петербургдаги шаҳар, 1932 йилда топилган. Қазиш ишлари жараёнида турли ҳайкал ва фризлар қазиб олинган. Улардан арфа, қўшнай, уд, ноғара чалаётган созандалар, қўлларида гулчамбар, мева ва идишлар кўтарган аёллар ва эркаклар тасвирланган. Бу фризалар ишланиш услуби ва компазицияси жиҳатидан Шимолий Ҳиндистон ҳайкалтарошлигига жуда ўхшаб кетади. Бунинг сабабт 1-2 асрларда будда динини Ўрта Осиёга кириб келиши ва тарқалиши билан боғланади. Улар ўзининг бадиийлиги жиҳатидан ниҳоятда юқори ... расм. 1938 йилда Айртомдан 1-2 асрларга оид будда дини ибодатхонаси ҳам топган. У ерда махсус ҳужралар, Будда ҳайкали бўлган. Юқорида қайд қилинган фризлар шу ибодатхоналарни безаган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Далварзин тепа –Андижон вилоятининг Дилварзин қишлоғининг чекка қисмида жойлашган турар жой ҳаробаси ҳисобланиб, у 1952 йилда топилган. У давримизнинг иккинчи асрига тўғри келади. Ер ости қазилганда у ердан бронза қуйиш устахонаси тош ётқизилган кўчатлар, ғалла омборхоналари, турли уй жиҳозлари, сопол буюмлар топилган. Далварзинда қадимда қишлоқ хўжалиги металл билан ишлаш тасвирий ва амалий санъат ривожланган. Ер остидан нақшли идишлар ва одам ҳайкаллари ҳам топилган. ... расм. Бу ганчдан ишланган аёл калласи эрасмзнинг 2 асрида яратилган деб таҳмин қилинади. Афрасиёб –Самарқанд шаҳар ёнбағридаги ҳароба. У эрамизнинг милоддан аввал V-VI асрларга тўғри келади. Афросиёбни қазиш ишлари ХХ аср бошларида бошланиб, хозирда ҳам давом эттирилмоқда. Қазима ишлари натижасида қалъа сарой борлиги аниқланиб, унинг қадимий кўриниши реконструкция қилинди. Унинг тасвири қўйидагича эканлиги маълум бўлди. Расм. Бу бинода бир неча хоналар бўлиб, улардан бири меҳмонхона эканлиги аниқланди. Меҳмонхонанинг тўрт томонига турли деворий расмлар ишланган. Меҳмонхона деворларидаги расмлардан бирида бир эркак ва бир аёл суҳбатлашиб ўтиргани акс этган. Умуман меҳмонхонанинг деворларида тўй сафари, дарёда чўмилиш, элчиларни қабул қилиш маросими, ов қабила акс эттирилган. Тўй сафари акс этган расмда оқ рангдаги филда малика, сомон от минган шоҳ-куёв акс этган. Шунингдек, маликани кузатиб кетаётган канизаклар ҳам тасвирланган. Расмдаги бир аёл қизил рангдаги кўйлак, оч кулранг рўмол, сариқ лозим, қора этик, қўлида билагузук мохирона тасвирланган. --Расм. Бу расмда сарой ходимларидан иккитаси туяларга миниб кузатиб келаётганликлари ифодаланган. Улардан бири чол, иккинчиси ундан ёшроқ киши. Икковлари ҳам сербезак кийимда тасвирланган. Уларнинг белларида кичик ханжар ва қилич осилган, қўлларида хасса. Бу уларни сарой амалдорлари эканлигидан даолоат беради. Уларнинг орқасида оқ рангли паррандалар эргашиб келмоқда. Булардан ташқари оқ кийимли кичик киши ҳам тасвирланган. Улардан бири қора рангли отни юганидан тортиб келмоқда, иккичиси орқаорқда қушлар ёнида (у от минган ҳолда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас) тасвирланган. Бу расмларни синчиклик билан кузатар эканмиз, бир неча минг йиллар бурун аждодларимиз моҳир санъаткор бўлиб, юксак бедиий асарлар яратганликларига ишонч ҳосил қиламиз. Уй иши. Мавзуга доир санъат асарларининг репродукциялари, фотолари, расмларни йиғиш ва алъбомга ёпиштириш. Мазкур дарсда ҳар бир меъморнинг обидаси ёки рангтасв ёки ҳайкалларнинг репродукциялари намойиш этиши ва улар юзасидан ўқитувчи савол жавоб тарзида суҳбат ўтказади. Уйга маҳаллий биронта меъморнинг обидаси, ҳайкал ёдгорлик юзасидан маълумот тўплаш вазифа қилиб топшириларди. Натурага қараб тасвирлаш тасвирий санъат машғулотларида икки бўлимдан ташкил топади. 1. Натурага қараб расм ишлаш. 2. Натурага қараб ҳайкал ишлаш. Бу иккала бўлимга бошланғич синфларда етарлича ўрин берилган бўлиб улар соҳада болаларда маълум малакаларни шакллантиришга қаратилади. 5-7 синфларда бу иккала йўналишлар бўйича машғулотлар давом эттрилади. Натурага қараб тасвирлаш машғулотлари бошланғич синфлардагига қараганда анчагина мураккаблашади ва у ўқувчиларнинг ёшлик хусусиятлари, шунингдек, расм ишлаш малакаларининг шаклланганлиги билан асосланади. Натурага қараб расм ишлашга 5-7 синфларда саводли расм ишлашдек жиддий талаблар қўйилади. Бундай машғулотларда болалар ёруғсоя, рангшунослик, перспектива асослари юзасидан назарий берилади. Ёруғсоя, перспектива қонунлари асосида геометрик шакллар хисобланган куб, призма, перамида, конус, шар кабиларни маълум кетма-кетликда чиздириш мақсадга мувофиқдир. Геометрик шаклдаги предметлар расмини ана шундай кетма-кетликда чиздириб ўргатиш ҳам мумкин. Кейинчалик топшириқлар мураккаблашиб бориб, натюрмортлар бир неча предметлардан ташкил топади. Натурага қараб расм чизиш дарсларининг охирги босқичларида болаларга оддий ва кичик ўлчовдаги амалий санъат намуналари, мураккаб тушилишдаги гуллар, мевалар, сабзавотлардан ташкил топган натюрмотлар қўйилади. Бундай машғулотларда болалар натуранинг тузилишини, рангини, шаклини, ҳажмини нарсаларнинг аслига яқинлаштириб ишлашлари талаб этилади. Натурага қараб расм ишлаш машғулотларида ҳам қаламтасвирли, ҳам рангтасвирли ишлар бажарилади. Шунингдек, узоқ давом этадиган (1-2 соатли) машғулотлар билан бирга қисқа вақт давом этдаган (10-15 минут) қоралама ва рангламалар ҳам ишлатилади. Натурага қараб расм ишлаш машғулотларидаги мураккаб вазифаларни амалга ошириш учун 5-синфда ёруғсоя, переспектива, рангшуносликка доир назарий қонунларини ўрганишда гипсли шар, куб, пирамида, конус, цилиндр каби геометрик шаклларни чизиш яхши самаралар беради. … расм. 5-7 синфларда натюрморт ишлаш машғулотларида колорит муаммоси ҳам бор. Хусусан, халқ амалий санъати намуналаридан (совуқ рангда ишланган сервислар) чизиш учун совуқ колоритлар натюрмотлар кузги мевалар ва илиқ рангдаги гуллар, предметлардан иссиқ колоритли натюрмотлар қўйилади. Натюрмотлар ишлашда болаларни акварелни кўп қатламли, қалин қилиб ишлашларига, оқ бўёқдан фойдаланишларига йўл қўйилмайди. Чунки бунда расм ранглари лойқалашиб кетиб, ранглар тоза қўринмайди. 5-7 синфлада натурага қараб расм ишлаш машғулотларининг яна бир ўзига хос хусусиятлари, бу фақат қуруқ қоғозда эмас, хўл қоғозда ҳам бўёқ билан расм ишлашдир. Натура учун нарсалар танлаш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Шунинг учун бу масалага алоҳида эътибор бериб натюрмот учун материал танлашда бир қатор мезонларга риоя қилиш керак бўлади: 1. Нарсаларнинг эстетик жиҳатлари, яъни улар шакл, ранг жиҳатдан ёқимли бўлиб, болалар эътибори ва диққатини ўзига тортувчан бўлшлиги лозим. 2. Нарсалар ҳар жиҳатдан болаларга таниш, моҳияти жиҳатдан фойдали, уларнинг ҳаётида учрайдиган, шунингдек, болаларда қизиқиш уйғотадиган бўлишлиги. 3. Танланадиган материалларни натурага қараб расм ишлаш, дарсларининг мақсад ва вазифаларига мос бўлишлиги. 4. Нарсалар юзаси силлиқ ва ялтироқ, ранг-баранг бўлмаслиги лозимки, улар нарслар ҳажми ва рангларини тўғри кўришни қийинлаштиради ва чалкаштиради. 5.Натура учун танланадиган нарсалар тузилиши жиҳатдан тушунарли, болалар идрокига мос, ёруғсоялари, блик, рефлекслари яққол кўриниб туришлиги. Натюрморт ишлаш машғулотларининг методикаси қуйидагиларни эътиборга олишни назард тутади: 1.Натюрмотларни болалар иштирокида ўрнатиш. Бунда натура билан фон муносабатларини тўғри белгилаб олиш зарур, яъни натура оч рангда бўлса фонга тўқ материал танланиши нарсаларни аниқ кўринишини таъминлайди. Шунингдек, натурани ўрнатишда майда нарсаларни биринчи планга ва йирикларни орқа планга қўйилиши мақсадга мувофиқдир. 2.Натюрмотни ўқувчилар томонидан мустақил ва ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш. 3.Савол жавоб асосида натюрмотни таҳлил қилиш. Бунда натюрмортни нималардан ташкил топганлиги, уларнинг жойлашуви, ҳар бир нарсани тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари, ўлчов нисбатлари, перспектив қисқариши аниқлаштирилади. Натюрмотни болалар томонидан мустақил ўрганилиши ва уни савол-жавоб тарзида тахлилини солиштирма метод асосида ўтказилиши ниҳоятда муҳим. Бунда бир предметни иккинчи предметга нисбатан тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари ўртасидаги фарқи, шунингдек, унинг ҳар бир бўлагининг ўлчов нисбатлари ҳажми, ранги, тузилишлари бир-бирларига нисбатан солиштириб ўрганилади. 4. Мавзуга яқин биронта ёки бир нечта рассомнинг асарининг репродукцияси ёки слайдаси намойиш этилиб, у ҳам шу тартибда савол-жавоб орқали таҳлил қилинади. 5. Ўқитувчи натурани чизиш тартибини тушинтиради. Бу босқичда ўқитувчи натюрмортни қоғоз юзасида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштириш ҳақида гапириб, расм эскизини чизиб олишни тавсия этади. 6. Ўқувчиларнинг мустақил ишлари. Бу босқичда ўқитувчи болалар эътиборини расмни қаламни босмасдан енгил чизиқлар чизиш, нарсаларнинг ўлчов, ўлчов нисбатлари, тузилиши, ранги, шакли, ёруғсоялари жиҳатдан тез-тез солиштириш, ёрдамчи чизиқлардан ўринли фойдаланиш кабиларга қаратиши лозим. Ўқитувчи болаларнинг мустақил ишлари жараёнида уларнинг фаолиятларини кузатади ҳамда тегишли ёрдамлар кўрсатади. Бунда у албатта бўш ўзлаштирувчи болаларга кўпроқ эътибор беради. Иш жараёнида болалар томонидан муаффақиятли бажарилаётган ишлардан намуналар бутун синфга намойиш этилади. 7. Дарс икки соатга мўлжалланган бўлса, қаламтасвир биринчи соатда, унинг рангларини ишлаш иккинчи дарсда амалга оширилади. Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, натюрморт қаламтасвири тайёр бўлган, ранглашдан аввал уни тоза сув билан хўлланади, акс ҳолда бўёқ қоғозга яхши ёпишмаслиги мумкин. 8. Дарсни тугашига яқин ўқитувчи болалар томонидан 3-4 та муаффақиятли ишланган расмлардан ажратиб олиб, уларни болалар билан биргаликда таҳлил қилади. Таҳлилда расмлардаги ютуқлар билан бир қаторда уларнинг камчиликлари ҳам кўрсатилиб ўтилади. Бироқ, муаффақиятсиз бажарилган расмларни таҳлил қилганда уларни ҳаддан зиёд қаттиқ танқид қилмаган маъқул. Акс ҳолда бу расм муаллифлари тушкунликка тушишлари, тасвирий санъатга бўлган қизиқишлари сўниши мумкин. Кўрсатиладиган камчиликлар тавсия тарзида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Қуйида натурага қараб расм ишлаш машғулотлари методикасига доир дарс ишланмалари берилган. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling