Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet37/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси: "Отчопарда пойга" мавзусида хайкал ишлаш (жамоа иш).
Дарснинг мақсади. Ўқувчиларнинг хайкал ишлаш (лой билан ишлаш) малакаларини, шаклини хис қилиш қобилиятлари ва ижодкорлигини ўстириш.
Дарснинг жиҳозланиши. Пойга мавзусида ишланган тасвирий (рангтасвир, хайкалтарошлик, графика) асарларининг репродукциялари, расмлар, сувратлар.
Дарснинг мазмуни. Дастлаб ўқитувчи отчопар ва у ерда бўладиган мусобақалар ҳақида суҳбат ўтказади. Суҳбатда отчопарда от билан ўтказиладиган ўйинларга пойга, қизқувиш, улоқ кабилар кириши ва у ерда ҳалқ сайллари, миллий байрамлар, оммавий спорт мусобақалари тез-тез ўтказилиб туриши айтилади. бу ўйинлар отчопарлардаги йирик спорт ва оммавий майдонларда ўтказилади. Уларда ўнлаб зотли, синалган, чопқир отлар, танилган чавандозлар ва минг-минглаб томошабинлар иштирок этадилар.
Бу мавзуда А.Дейнека, Қ.Башаров, Д.Тугаринов ва бошқа рассомлар ва хайкалтарошлар сермазмун асарлар яратганлар. ,,,, расм.
Ўқитувчи бу асар репродукцияларидан бир ёки иккитасини намойиш этиб, уларнинг мазмуни, композицияси, ифодалилик воситалари ва бошқалар ҳақида фикр юритади. Сўнгра от ва одам расмлари орқали уларнинг тузилиши, бўлаклари, ўлчовлари ва ўлчов нисбатлари, шакллари, харакатдаги ҳолатлари ўргатилади.
Бундай хайкални яратиш учун болалар аввал от, сўнгра одам тасвирини алоҳида-алоҳида ишлаб олиб, сўнгр уларни бир умумий кеомпозицияга бирлаштирадилар. Кўргазмали материаллардан фойдаланиб, отнинг харакати, унинг шакли ва ўлчовлари аниқлаштирилади, одам хайкали от хайкали устига ўрнатилиб, улар пойгада чопаётган холатга келтирилади.
Чавандоз хайкалини ишлаётган болалар қуйдагиларга эътибор берадилар:
- хайкалнинг умумий эни 15 смдан, баландлиги 12 смдан ошмаслигига;
- пойгада чопаётган от холатининг аниқ тасвирланишига;
- чавандознинг от устида ва пойга холатида тўғри тасвирланишига;
- чавандоз кийимларининг миллимй бўлишлигига;
- чавандоз билан отнинг ўлчовларини бир-бирига мос тасвирланиши ва б.
Хайкаллар тайёр бўлгач, 3-4 ўқувчи биргаликда "Отчопарда пойга" мавзусида композиция яратадилар. Дарс якунида хар галгидек кўргазма ташкил этилади.
Уйга "Отчопарда" мавзусида журнал ва китоблардаги расмларни ўрганиш ва шу асосда янги композиция ишлаш топширилади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling