Гулистон давлат университети
Санъатшунослик асослари бўйича
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
Санъатшунослик асослари бўйича- санъат асарларининг репродукциялари, откриткалари, фотолари, расмларини тўплаш. - Санъат ва санъаткорлар ҳақида китоблар ўқиш, ҳикоялар, мақолалар ўқиш. - Санъат асарлари, санъаткорлар ҳақида иншолар ёзиш. - Санъат ва санъаткорлар ҳақида викторина, чайнворд, кроссвордлар ечиш, тўқиш, топишмоқларни топиш. - Санъаткорлар билан суҳбатлашиш. - Музей, кўргазма ва санъат ёдгорликларига бориш. - Мавзуга доир санъат ва санъаткорлар ҳақида ота-оналар, таниш-билишлар билан мавзуга доир суҳбатлар қилиш. Композиция ишлаш бўйича. - синфда ишланган чала композицияни давом этдириш. - Синфда ишланган мавзу бўйича янги композиция ишлаш. - Ўқувчи ўзи ишлаган композицияси юзасидан иншо ёзиш. - Ишланадиган композиция мавзуси юзасидан материаллар тўплаш. - Композиция мавзуси юзасидан борлиқни ҳаётдаги воқеа ва ҳодисаларни кузатиш. - Композиция мавзусига алоқадор натурага қараб қоралама ва рангламалар ишлаш - Эркин мавзуда композиция ишлаш - Композиция мавзусига доир (цирк, телевидение, мусобақалар, байрамлар, ўйинлар, спектакллар, кинофильмларда кўрганларни эслаб келиш. - Синфда ва уйда бажарилган ишларни кўргазмага қўйиш учун тайёрлаш. - Келгусида дарсда ишланадиган композиция мавзуси юзасидан тайёргарлик кўриш. - Дарс учун ўқув қуролларини тайёрлаб келиш. Натурага қараб расм ишлаш. - натурага қараб расмлар ишлаш. - Турли материаллар (сангина, соус, пелтел, укол, цилем в.б.) билан машқлар бажариш. - Синфда ишланган мавзу бўйича алоҳида натурага қараш расмлар ишлаш дарс учун ўқув қуролларини тайёрлатиш. Бадиий қуриш, ясашга доир. - Мавзуга доир табиий, бадиий, ташландиқ материалларни тўплаш. - Синфда бошланган ва якунланмай қолган ишни давом этдириш. - Синфда бажарилган мавзуда янгича композицияда қуриш, ясаш ишларини бажариш. Борлиқни идрок этиш бўйича - йил фасллари давомида табиатдаги ўзгаришларни кузатиш. - Йил фасллари ҳақида шеърлар ёдлаш. - Баҳор, куз фаслидаги меҳнаткашларнинг меҳнат жараёнларини кузатиш. - Йил фасллари ва меҳнат жараёнлари ҳақида, уларнинг гўзаллиги ҳақида иншолар ёзиш. Мактабда тасвирий санъат машғулотларининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш ҳамда уларнинг фаолиятлари натижаларини баҳолаш ҳисобланади. У ўз ўрнида биринчидан ўқитувчи фаолиятига , унинг ишига баҳо бериш имконини берса, иккинчи томондан болалар томонидан материалларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш имконини беради. Шунингдек, у болаларни фанга бўлган қизиқишини оширишга, уларнинг фаолиятларидаги ютуқ камчилик ва нуқсонларни аниқланишига имкон беради. Оқибатда болаларни ўзларининг тасвирий фаолиятларига бўлган муносабатлари ўзгаради ва жиддий тус олади. Педагогика фанида ҳар бир ўқувчининг ҳар қандай фаолиятини назорат қилиш, ўз вақтида баҳолаб турилиши лозимлиги қайд қилинган. Айниқса ўқувчиларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқиши қўллаб-қувватланиши, паст ўзлаштирувчи болаларни камчиликларини кўрсатиш ва уларни тушунтириш самаралидир. Лекин паст ўзлаштирувчи ўқувчиларга паст баҳолар қўйиш ва уларни камситиш тавсия этилмайди. Кўпчилик ҳолларда масалага бундай ёндошиш ўқувчиларни тасвирий ва ижодий фаолиятга қизиқишларини сўндиради. Айрим ҳолларда тасвиий фаолиятдан бутунлай совуб кетишлари мумкин. Тасвирий санъатдан ўқувчилар фаолиятини ўз вақтида ва мунтазам назорат қилиб туриш ва баҳолаш ниҳоятда муҳимдир. Чунки ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни болалар анча вақт ва кун сарфлаб бажарадилар, уларни талабалар даражасида бажаришга ҳаракат қиладилар, уларни ўқитувчиларига ёқишини, юқори баҳолар олишни ҳоҳлайдилар, топшириқ юзасидан кўп билимларга эга эканликларини кўрсатмоқчи ва мақтанмоқчи бўладилар. Бу кунни улар орзиқиб кутадилар. Ўқитувчи эса топшириқ бериб уни назорат қилмаса болаларнинг топшириқларни бажаришга бўлган ихлослари аста-секин қолади. Бора-бора улар бутунлай бажармай қўядилар. Шундай экан ўқитувчи фақат топшириқни ўз вақтида текшириши ва уни синф журналида қайд қилиб туриши лозим. Топшириқларни назорат қилишнинг турли турлари мавжуд. Улар жорий назорат, оралиқ назорат ва якуний назорат деб юритилади. Жорий назорат мунтазам равишда хох у назарий, хох амалий бўлса ҳар бир дарсда амалга оширилади. Уни янги материалларни баён этиш жараёнида, шунингдек дарс охирида бажарилади. Янги материални баён этиш жараёнида болаларни дарсдаги фаоллиги ва топшириқни бажаришдаги саъи-харакати учун баҳолар қўйилади. Назоратнинг иккинчи турида ўқувчининг топшириқни қандай даражада бажарганлиги текширилади ва баҳоланади. Бунда болаларнинг дарсдаги фаоллиги ҳам хисобга олиниши мумкин. Амалий ишларни баҳолаш бевосита болалар томонидан бажарилган тасвирий ишлар (расм, ҳайкал, қуриш-ясаш) асосида назарий билимларни баҳолаш эса (савол-жавоб, суҳбат тарзида амалга оширилади) Жорий назорат дарснинг бошланғич қисмида, ўтган дарс унга берилган топшириқларни текшириш мақсадида ҳам ўтказилади. Болаларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш ва объектив баҳолаш учун жорий назоратни тез-тез ўтказиб турилиши лозим. Назорат шундай ташкил этилиши лозимки, чорак давомида ҳеч бўлмаганда ҳар бир болада 4-5та баҳо бўлиши лозим. Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, тасвирий санъат дарслари ҳафтасига бир маротаба ва бир соатдан ўтказилиши болаларни ўзлаштиришлари ва баҳолашни етарлича бўлишлигига имкон бермайди. Энг кичик чорак 6 ҳафта ҳисобланса чорак охирида ҳар бир болалар биттадан баҳо олишлари лозим. Акс ҳолда чорак охирида ҳар бир болада олтитадан баҳо бўлмайди. Натижада чораклик баҳолар объектив чиқмайди. Тасвирий санъатдан назарий машғулотларда ҳамма болаларни бир дарсда баҳолашнинг имкони йўқлигини ҳисобга олиб, чорак давомида ҳар бир болада 4-5 тадан баҳо бўлишлиги мумкин. Амалий ишларни ҳар бир дарсда ҳар бир бола фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш имкони бор. Уларни маълум қисмини дарснинг бошланғич қисмида, бир қисмини дарс давомида, қолган қисмини, болалар ишларини йиғиб олиб ўқитувчи дарсдан сўнг текширса бўлади. Болаларнинг дарсдаги фаоллигини тақдирлаш, қизиқишини ошириш мақсадида улар томонидан бажарилган ишлар уларгина эмас, топшириқларни бажаришга бўлган муносабатлари, ҳаракати учун ҳам баҳолар қўйиш мумкин. Шунингдек, ҳар қандай баҳо қўйганда бутун синфни нима учун қўйилганлигидан хабардаор этиш лозимки, болалар баҳо мезонларини онгли равишда тушуниб етсинлар. Болаларнинг топшириқларни бажаришга бўлган муносабатларига қўйилган баҳолар фақат ижобий эмас, салбий бўлишлиги ҳам мумкин. Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозим пасайтирилган баҳолар қўйилган ўқитувчи асослаган ҳолда ва болаларни тушкунликка тушириб юборадиган ҳолда бўлмаслиги лозим. Бир топшириқни баҳолашда боланинг аввалги дарслардаги ўзлаштиришларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Мунтазам яхши ўзлаштириб келган ўқувчини аввалги муваффақиятлари ва харакатчанлигини ҳисобга олиб, бу галги қониқарсиз ишига ёмон баҳо қўймаслиги ҳам мумкин. Оралиқ назорат дастурдаги у ёки бу бўлимнинг тугаши ва чорак давомида бажарилган ишларнинг якунини назорат қилиш мақсадида ўтказилади. Оралиқ назорат савол-жавоб, суҳбат, тест, иншо амалий тасвирий ишларни тахлил этиш каби йўллар билан амалга оширилади. Чораклик баҳолашда фақат чорак давомида қўйилган баҳоларни умумлаштириш билан чегараланиб қолинмасдан, чорак охирида болаларга қайта текширув топшириқлари ҳам берилади. Бу топшириқлар болалар томонидан мустақил равишда бажарилади ва улар тасвирий, шунингдек ёзма иншо шаклида бўлади. Болаларни қайта текширув топшириқлари ва чорак давомида олинган баҳолар натижалари умумлаштирилиб ягона оралиқ назорат баҳолари қўйилади. Ягона оралиқ назорат баҳоларини қўйишда ўқитувчи болаларни тасвирий санъатдан дарсдан ташқари ишларни бажаришдаги харакатлари, фаоллиги ва ютуқларини ҳисобга олиши ҳам мумкин ва у ўқувчиларни бу соҳадаги янги ишларга илҳомлантиради, баҳоларни объективлигини таъминлайди. Якуний назорат ўқув йили давомида ўқувчиларнинг тасвирий фаолиятларининг натижаларини аниқлаш ва умумлаштириш мақсадида ўтказилади. Якуний назоратнинг бу тури чораклар қайта текширув натижалари бўйича олган баҳолари, уларнинг синфдан ва мактабдан ташқари олиб борган ишлари, уларнинг бу фанга қизиқишлари, харакатлари асосида қўйилади. Баъзан шундай бўладики, боланинг ўзлаштириши чоракма-чорак яхшиланиб боради ёки аксинча ёмонлашиб боради. Бундай ҳолда ўқувчининг сўнгги чоракдаги баҳолари, қайта текширувдан олган баҳолари ҳал қилувчи рол ўйнайди. Айрим ҳолларда тасвирий санъатдан баҳоларни бироз кўтариб қўйиш холлари учраб туради. Буни инкор этиш мумкин эмас. Лекин у асосланган ҳолда бўлиши лозим. Бунга қуйидаги холларда риоя қилиш мумкин: 1. Ўқувчининг шу фанга қизиқиши катта, харакати кучли. 2. Берилган топшириқларни ўз вақтида бажаради. 3. Синфдан ташқари ишларда фаол иштирок этади. 4. Тасвирий санъат тўгарагига қатнашади. 5. Дарсдан ташқари вақтларда мустақил ишлайди (китоб ўқийди, расм ишлайди, кўргазма ва музейларга боради, рассомлар билан алоқалари бор.) Болаларнинг тасвирий ишлари ва билимларини баҳолашда бир қатор мезонлар қўйилади. Улар ўқувчиларнинг фаолият турларига қараб ишлатилади. Хусусан: 1. Борлиқни идрок этиш. 2. Бадиий қуриш – ясаш ишлари. 3. Натурадан ишланган рамка. 4. Натурага қараб ишланган ҳайкаллар. 5. Рангтасвир композициялари. 6. Декоратив композициялар. 7. Хайкалтарошлик композициялар. 8. Санъатшунослик асослари. Бу фаолият турларининг ҳар бирини ўзига хос хусусиятлари бўлганлиги сабабли буларнинг барчасини бир хил мезонлар асосида баҳолаб бўлмайди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling