Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet36/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дарснинг мавзуси: Бургутнинг декоратив хайкалини ишлаш.
Дарснинг мақсади. Ўқувчиларни пластилин, лой, хайкалтарошлик асбоблари билан ишлаш малакаларини ривожлантириш. Хайвонларнинг шакли, ўлчови ва ўлчов нисбатларини тўғри идрок этиш ва тасвирлашга ўргатиш. Болаларни хайвонлар хақидаги билим ва тасаввурларини кенгайтириш.
Дарснинг жиҳозланиши. Халқ усталари, хайкалтарошлар, рассомлар томонидан ишланган бургут тасвирлари. Диопозитив ва слайдлар.
Дарснинг мазмуни. Янги мавзунинг баёни болаларга бургутлар хақидаги суҳбат билан бошланди. Суҳбатда қисқача ва лўнда қилиб бургутларнинг тузилиши, ўлчовлари, ҳаёти, уларнинг одамларга фойдали жиҳатлари ҳақида умумий маълумотлар берилди. Бургут тасвирига оид материаллар топилмагани тақдирда калхат, лочин каби вахший қушлар хайкалини ишлаш мумкин. Бургут йиртқич, вахший қуш. У қушлар орасида энг катта, чаққон ва кучлиси хисобланади. Бургут танасининг узунлиги 1 метргача бўлади. Қанотларини ёйганда 2 метргача боради. Унинг ранги тўқ қўнғир, боши эса малла бўлади. Бургутлар асосан Европа, Осиё ва Шимолий Америкада кўп учрайди. Ўзбекистонда ўтроқ ҳолда кун кечиради, тоғ ва кўлларда, одамлар яшамайдиган жойларга, қоялар орасига, саксовулларга уя қўяди. Бургутлар асосан каклик, юмронқозиқ, тошбақа, қуён, тулки, ўрдак каби майда хайвонлар билан овқатланади.
Одамлар бургутлардан хайвонларни овлашда фойдаланадилар. Бунинг учун уларни болаликдан боқадилар ва қўлга ўргатадилар. Унинг кўзи ниҳоятда ўткир бўлганлиги сабабли ўз ўлжасини узоқдан кўра олади, тез учиши сабабли уларга тез етиб олиб, эгасига олиб келади. Европа бургутлари баъзан кичик 7-8 ёшли болалар, қўйлар ёки озғин чолларни кўтариб кетган вақтлари бўлган.
Суҳбат давомида болаларга бургут расми ёки хайкали кўрсатилиб, у ўқувчилар билан биргаликда тахлил қилинади. Имкони бўлган тақдирда бургутни биология хонасидан тулумини олиб, намойиш этиш янада самаралироқ бўлади. ,,,,,, расм.
Тахлил қуйдаги саволлар ёрдамида ўтказилади:
- Бургут қандай қисмлардан ташкил топган?
- Бургутнинг бўйи кттами ёки баландлиги?
- Бургут қанотининг бўйи энидаан қанча катт?
- Бургутнинг эни каттами ёки баландлиги?
- Бургут қанотининг узунлиги бўйининг қанча қисмини эгаллайди?
- Бургутнинг боши ва бўйнининг узунлиги каттами ёки думининг узунлиги?
- Бургут қанотидаги патлари қандай жойлашган?
Бу савол-жавоблардан сўнг ўқитувчи турли ҳолатлардаги бургут расмлари ёки хайкалчаларига болалар эътиборини қаратади. Хусусан, қанотларини юқори кўтарган, ерга қўнаётган, парвоз пайтидаги, ўлжасини босиб турган в.б. Бу кўринишдаги бургут расмлари ҳам тахлил қилинади. Хайкалларни намойиш этганда ўқитувчи уларни хар томондан айлантириб кўрсатгани маъқул, чунки болалар ўз тасвирий фаолиятларида бургутнинг хажмини (бўйи, эни, қалинлигини) тасвирлайдилар.
Ўқитувчининг навбатдаги вазифаси бургут хайкалининг ўлчови, ўлчов нисбатлари, композицияси ва унда бургутнинг ҳолати хақида маълумот беришдан иборат. ,,,,, расм. (Турли холатдаги бургут расмлари). Шундан сўнг ўқитувчи бургут хайкалини лойдан ясаш тартибини расмдан тушунтиради. ,,,,. расм. Шунингдек, у ўзи ёки параллел синф ўқувчилари томонидан ишланган бургут хайкалларини намойиш этиши мумкин.
Маълумки, бургутнинг қаноти ёйган ёки бошқа биронта мураккаб ҳолатларда хайкалини ишлаш лозим бўлса, унда ўзак (каркас) ёки тиргович симлардан фойдаланиш лозим бўлади. Бу тиргович ёки ўзаклардан фойдаланилмаса бургут бўлаклари бўлиниб кетиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун бу ёрдамчи материалларнинг моҳияти тушунтирилади ва уни амалий жиҳатдан кўрсатилиши мумкин.
Болалар учун топшириқ бургут хайкалини ўзларига маъқул бўлган холатдаги тасвирини ишлашдан иборат. Улар юқорида қайд қилганимиздек, бургутни парвоздаги, ерга қўнаётган, ўз ўлжасини босиб турган, қанотини ёйиб турган холатлардан биронтаси бўлиши мумкин.
Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқитувчи уларга амалий ёрдам кўрсатади.
Мазкур топшириқ ўз мазмунига кўра мураккаб ва бир дарс давомида тўла бажарилмай қолиши мумкин. Бундай ҳолда ўқитувчи иккинчи дарсда давом эттириши мумкин. Хар бир дарснинг охирида синфда бажарилган ишларга якун ясалади ва унда ўқувчиларнинг ютуқ ва камчиликлари қайд қилинади. Камчиликларни бартараф этиш йўллари кўрсатилади. Хаттоки, дарсда яхши кўрсаткичларга эришган ўқувчилар рағбатлантирилиши мумкин.
Уй иши. Синф ишини давом эттириш ва якунлаш. Топшириқни бажариш биринчи дарсда бошланиб, уйда якунланадиган бўлса, иккинчи дарсда болалар янги композиция ишлашлари мумкин. Бир дарсда топшириқни бажариб улгурмаган ўқувчи иккинчи дарсда ишни давом эттириб якунлайди.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling