Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet35/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Дасрнинг мавзуси: Китоб муқоваси учун эскиз ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни китоб муқоваси, унинг бадиий безаги, тайёрлаш жараёнлари ҳақида тасаввурларини бойитиш ва чуқурлаштириш. Китоб муқоваси тайёрлаш билан боғлиқ бадиий ижодкорликни, расм ишлаш, бадиий-эстетик дидларини ўстириш.
Дарснинг жиҳозланиши: Жаҳонга машҳур, мумтоз, хозирги замон ўзбек, шунингдек чет эл шоир ва ёзувчиларининг муқоваси юксак бадиий савияда ишланган китобларидан намуналар. Бир китоб муқовасига ишланган бир неча компазиция вариантлари.
Дарснинг мазмуни: Дарс ўқитувчининг китоб ҳақидаги суҳбати билан бошланади. Унинг мазмуни қуйидагича бўлиши мумкин:
Рассомнинг фаолияти фақат дастгоҳли рангтасвир, ҳайкал, графика асарини яратиш билан чегараланмайди, уни китоб безагида ҳам меҳнати катта. Ҳусусан, у китобни тайёрлаш ва унинг бадиий безагини ишлашда кўзга ташланади. Китобни босмаҳонага тушишига қадар рассом муқова эскизини ҳам тайёрлайди. Уни асосан рассом китоб муаллифи, муҳаррири билан маслаҳатлашиб муқова эскизининг бир неча вариантини тайёрлайди. Уларда энг яхшиси китоб учун танлаб олинади.
Китоб муқовасининг эскизини ишлаш учун рассом китобнинг асосий мазмуни, унинг ўлчови, форматини хисобга олади.
Китобни бадиий безашдан мақсад биринчидан уни чиройли қилиш, иккинчидан китобдаги асосий ғояни ва мазмунни китобхонга тезда етказишдан иборатдир.
Китобнинг муқоваси фарзац ватитул варақ билан боғланади. Муқовадан кейин фарзац ундан кейин титул келади. Фарзац баъзи бир китобда бўлмаслиги ҳам мумкин. Фарзац гулли, расмли ёки сидирға бўлади.
Титул варақда китоб муаллифи, уннг исми, китоб нашр этилган шаҳар, нашриёт номи, чиқадиган йили ёзиб қўйилади. Муқовада шрифтдан ташқари расм, нақш ва фотолар ҳам акс этади ва улар шрифт билан узвий боғланган бўлади.
Муқова эскизини ишлашда ундаги элементлари (китоб муаллифининг фамилияси, китоб исми, муқовадаги тасвир в.б.) бир тутун компазицияга бўйсундириб ишланади.
Муқова ҳақидаги умумий суҳбатдан сўнг ўқитувчи биронта ҳалқ эртаги асосида ишлашган мактаб муқовасининг компазиция вариантларини кўрсатади ва уларни болалар билан таҳлил қилади. Шундан сўнг ўқитувчи болаларга бир қатор саволлар беради.
- Муқова эскезларини қайси бир сизга кўпроқ ёқади?

  • Уларни бир-биридан қандай фарқ бор?

  • Солиштирганда муқовадаги элементлар уларнинг шакли, рагна ва тасвирларини китоб мазмунига қанчалик мос тушади?

Сўнгра Ҳ.Олимжоннинг “Ойгул билан Баҳтиёр” номли достонини болаларга эслатади ва бу китоб учун муқова эскезини ишлаш лозимлигини қайд қилади. Эскиз ишлаш учун аввало достондаги биронта қизиқарли воқеани танлаб олинади.
Амалий иш китоб форматини белгилаб олишдан бошланади. Бунда китоб муаллифи, китоб номи учун жой ажаратиб қўйилади. Муқовада ёзиладиган шрифтни ҳам белгилаб олиш керак бўлади. Хохловчилар унча мураккаб бўлмаган расм ҳам ишлашлари мумкин.
Шрифтлар ниҳоятда турли-туман бўладилар, маслан ёзма шрифт, босма шрифт, кўрсив шрифт, плакат шрифт ва бошқалар.
Иш аввалига қаламда тасвирланади. Эскез ишлашда шишмаслик лозим. Чунки компазициянинг энг яхши вариантини топиш анча қийинчиликлар билан бажарилади. Компазицияни оригинал вариантини хомаки ишлаш орқали қидириш лозим. Охирида уни бўёқ билан ишланади. Ўқувчилар эскиз ишлашда ўқитувчи билан тез-тез маслахатлашиб туришлари керак бўлади.
Дарс болаларни синфда бажарган ишларини кўргазмасини ташкил этиш ва уларни таҳлил қилиш, китоб муқоваси юзасидан берилган тушунчаларни қайтариш билан якунланади.
Уйга синф ишини якунлаш вазифа қилиб топширилади.
Ҳайкалторошлик компазицияси дарсида катта ўринни эгалламасада лекин унинг ўқитишда ҳам ўзига хослик мавжуд.
5-7 синфларда бундай мазмундаги топшириқларни бажаришда болалардан компазициянинг қонун ва қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаш талаб этилади. Уларнинг бажарадиган ишлари, мазмунан ҳам, тасвирлаш техникаси жиҳатидан ҳам бошланғич синфлардагига қараганда саводлироқ бўлиши керак. Бунда кўпроқ компазициядаги детальларнинг ишнинг бош ғоясига бўйсуниши қонуни, мувозанат қонуни, деталларнинг ҳайкалда сметррик ва асмиметрик жойлашуви қоидаси компазициясида ҳаракат, турғунлик, қарама-қаршилик каби қоидаларга алоҳида эътибор берилади.
5-7 синфларда ҳайкалторошлик компазицияси машғулотларини ўтказиш методикаси мазмунидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда кўпроқ болаларнинг ёши, идроки, ҳайкал ишлаш малакаларининг шаклланганлик даражаси ва бошқа сифатлари эътиборга олинади.
5-7 синфларда ҳайкалторошлик компазицияси машғулотлари учун “Каравон”, “Отчопар”, “Она ва бола ҳайвонлар” мавзулари реал юмалоқ ҳайкаллар, “Алпомиш” достон асосида ёдгорлик ҳайкал ишлаш “Қўчқорлар жанги”, “Аждархо”, “Қўйчивон” мавзуларида декоратив ва рельфли ҳайкаллар ишлаш мавзулари тавсия этилган.
Ҳайкалторошлик компазицияси машғулотлари методикаси ўқитувчиларнинг қуйидаги жиҳатларига ўз эътиборини қаратиши муҳимдар:
1. Мавзу юзасидан суҳбатлар ўтказиш. 2. Мавзуга доир фотолар расмлар намойиш этиб болаларда тасаввур ҳосил қилиш.3. Мавзуга доир ўқитувчининг намуна учун тайёрлаган ишларини намойиш этиш ва унинг мазмунини тушинтириш. 4. Мавзуга доир компазиция схемаларини доскада кўрсатиш. 5. Мавзуга доир параллел синф ўқувчиларининг ишларидан намуналар кўрсатиш ҳада уларни таҳлил қилиш. 6.Болаларга мустақил равишда ўз ишлари учун эскизни чизиб олишга имкон бериш. 7. Болалар томонидан ишланган эскиз намуналаридан айримларини бутун синфга кўрсатиб таҳлил қилиш. 8. Эскиз асосида ўқувчиларнинг мустақил ишлари.
Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқитувчи уларнинг фаолиятларини мунтазам кузатиб туради ва зарурият туғилганда керакли маслаҳатларни беради. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида ўқитувчи бажарилаётган ишлардан намуналар олиб, уларни барчага намойиш этиши бу иш эгаларидан ўрнак олишга чақиради.
Айрим мавзулар ўз мазмунига кўра кенг қамровли ишларни танлаб этади. Хусусан, “Отчопарда” мавзусида хайкал ишлаш болалардан шундай мавзулардан хисобланади. Чнки, бундай мавзу ҳайкал ишлаганда камида уч одам тасвирларини ясаш тўғри келади. Бу ишларни мавзуга ажратилган бир ёки икки соатли дарсда бажариб бўлмайди. Топшириқни бир ёки икки соат дарсда бажариб улгуриш учун ишни жамоа бўлиб бажариш керак бўлади. Жамоа ишда 3-4 ўқувчи бирлашиб компазициядаги деталларни бўлишиб оладилар. Хар бир ўқувчини ўзига юкланган вазифаларни бажариб бўлган улардан ягона композиция тузилади.
Хайкалтарошликдан композиция ишлаш машқулотларида ўқувчилар эса ўз эътиборларини кўпроқ қуйидаги жихатларга каратишлари зарур.
I. Мавзу асосида хайкал ишлаш учун мазмунни тўғри танлаш.
2. Хайкалда унинг деталларини композиция иш хатдан тўғри ва чиройли жойлаштириш. 3. Хайкал деталларининг шакли, ўлчовлари ва ўлчов нисбатларини тўғри белгилаш. 4. Хайкалдаги деталларнинг ҳолатларини тўғри белгилаш. 5. Ҳайкалдаги ҳар бир деталларни тўғри тасвирлаш. Шунингдек, болалар иш жойларини тоза ва тартибли тутишлари ҳам маълум миқдорда топшириқни сифатли бўлишига таъсир кўрсатади. Қуйида ҳайкалторошлик компазицияси машғулотларини ўтказиш методикасига доир дарс ишланмаси берилади.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling