4-мавзу мантиқий элементлар ва уларнинг параметрлари
Download 10.22 Kb.
|
4-мавзу мантиқий элементлар ва уларнинг параметрлари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мантиқий элементлар (МЭ)
- Инверсия амалини бажарувчи МЭ
- ҲАМ амалини бажарувчи МЭ (конъюнкция)
- ҲАМ-ЭМАС амалинибажарувчи МЭ (Шеффер элементи)
- ЁКИ амалини бажариувчи МЭ (дизъюнкция)
- ЁКИ-ЭМАС амалини бажарувчи МЭ (Пирс элементи)
- Истисно ЁКИ-ЭМАС МЭ
- МЭ параметрлари
- Тарқалган сигналларни ўртача кечикиш вақти
- U 1 ва U 0
- 6. Кичик ва юқори кучланишлар сатҳларидаги кириш токлари
- 8. Халақитбардошлик
- U1хал = U1чиқ min – U1кир пор
- МЭларнинг фундаментал хоссалари
- 4. Халақитбардошлик. Назорат саволлари
4-мавзу мантиқий элементлар ва уларнинг параметрлари 4-МАВЗУМантиқий элементлар ва уларнинг параметрлариРежаМантиқий элементлар МЭ параметрлари МЭларнинг фундаментал хоссалари Мантиқий элементлар (МЭ)Мантиқий элементлар – ахборотга рақамли шаклда (юқори “1” ва паст “о”) ишлов бериш учун мўлжалланган қурилмалардир, яъни мантиқий катталиклар устидан оддий мантиқий операцияларни амалга оширишга мўлжалланган электрон схемалардир. Мантиқий вентиль – бу рақамли техниканинг базавий элементи бўлиб, оддий мантиқий амалларни бажариб кўп сонли мантиқий кирувчи ва чиқувчи мантиқий сигналларга ўзгартиради. Давоми Инверсия амалини бажарувчи МЭ
ҲАМ амалини бажарувчи МЭ (конъюнкция)
ҲАМ-ЭМАС амалинибажарувчи МЭ (Шеффер элементи)
ЁКИ амалини бажариувчи МЭ (дизъюнкция)
ЁКИ-ЭМАС амалини бажарувчи МЭ (Пирс элементи)
Истисно ЁКИИстисно ЁКИ МЭ чиқишида мантиқий “1” ҳосил бўлади, қачонки унинг киришига жуфт бўлмаган мантиқий “1” сонлари келса, “0” ҳосил бўлади, қачонки унинг киришига жуфт мантиқий “1” сонлари келса Ушбу иборанинг матнли ифодаси қуйидагича: чиқишида “рост”, яъни мантиқий “1” га эга бўламиз, қачонки киришларидан бири (биринчи ёки иккинчиси), “рост” бўлса. Истисно ЁКИ-ЭМАС МЭИстисно ЁКИ элементи ўзининг чиқишида инверс амалини ҳам бажариши мумкин ва бундай МЭ истисно ЁКИ –ЭМАС МЭ дейилади. Унинг ишлаш мантиқи қуйидагича, унинг чиқишида юқори сатҳ, яъни “1” ҳосил бўлади, қачонки унинг ҳамма киришларига бир вақтнинг ўзида мантиқий “0” ёки “1” келса.
МЭ параметрлари1. Кб кириш бўйича бирлаштириш коэффиценти, бу мантиқ функция ёрдамида амалга ошириладиган киришлар сони.2. Ка чиқиш бўйича ажралиш коэффиценти, бир вақтнинг ўзида ушбу МЭ нинг чиқишига уланиши мумкин бўлган шу серияли МЭ сонини кўрсатади.МЭ параметрлари3.Тезкорлик. МЭ орқали тарқалган сигналларни кечикиш вақти билан ифодаланади.МЭ ни ёққандаги кечикиш вақти t1,0к ва МЭ ни ўчиргандаги кечикиш вақти t0,1к мавжуд.Тарқалган сигналларни ўртача кечикиш вақти, бу МЭ ни ёққандаги ва ўчиргандаги кечикиш вақтларининг ярим суммаларига тенг бўлган вақт интервалига айтилади.tўк = (t1,0к + t0,1к)/2МЭ параметрлари4. Юқори U1 ва кичик U0 кучланишлар (кириш U1к ва чиқиш U0ч) сатҳи.U1 ва U0 микросхеманинг статик режимидаги номинал кучланиш («мант. 1» ва «мант. 0) қиймати.5. Юқори U1пор ва кичик U0пор кучланишлар сатҳининг бўсағавий (рус. пороговой) қийматлари. Бу энг кичик (U1пор) ёки энг юқори (U0пор) мос келувчи кучланишлар сатҳи бўлиб, унда МЭ нинг бошқа ҳолатига ўтиши бошланади.6. Кичик ва юқори кучланишлар сатҳларидаги кириш токлари I0к I1к.МЭ параметрлари7.Истеъмол қуввати Pист ёки истеъмол токи Iист.8. Халақитбардошлик. Статик халақитбардошлик бўсағавий қийматига нисбатан сигналларнинг чиқиш ва кириш сатҳлари ўртасидаги қийматларининг минимал фарқи билан баҳоланади.U1хал = U1чиқ min – U1кир порU0хал = U0кир пор – U0чиқ max9. Қайта қўшиш энергияси. Бирламчи қайта қўшиш учун сарфланган иш. Интеграл параметр бўлиб, хар хил технологиялар ва серияларда бажарилган микросхемаларни таққослаш учун қўлланилади.МЭларнинг фундаментал хоссалари1. Кириш ва чиқиш бўйича 0 ва 1 сигнал сатҳларининг мослиги.2. Кириш ва чиқиш бўйича етарли юклама қобилияти.3. Сигнални шакллантириш (квантлаш) қобилияти.4. Халақитбардошлик.Назорат саволлариМантиқий элементлар МЭ параметрлари МЭларнинг фундаментал хоссалари http://fayllar.org Download 10.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling