Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Тасвирий санъат назарияси ва тарихи
Мазмуни: 1. Ўқитувчининг мустақил ишлари. 2. Ўқитувчининг мустақил
ишининг моҳияти. 3. Ўқитувчи мустақил ишларининг йўналишлари. 4.Ўқитувчининг ижодий ишларининг характери. 5.Ўқитувчи мустақил ишларида замонавий технологиялардан фойдаланиш. Ҳозирда илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда рўй берган кашфиётлар ҳамда улар юзасидан тўпланган ахборотлар, умумий ўрта таълим мазмунига жиддий таъсир кўрсатади. Бу эса ўз ўрнида таълим мазмунини кенгайтириш ва чуқурлаштиришни тақозо этади. Бу муаммо ҳар бир ўқитувчидан янги кашфиётлар, янгиликлар, ўқитишдаги замонавий технологиялар билан мунтазам танишиб туриш кераклигини талаб этади. Акс холда, ўқитувчи замон билан ҳамнафас равишда ўз ишини ташкил эта олмайди. Ўқитувчи замон талаблари даражасида дарс ўтиши мунтазам равишда ўз малакаси ва билимларини ошириб бориши керак бўлади унинг икки йўли мавжуд: 1.Махсус малакани ошириш курсларидан ўтиш. 2.Ўз билим ва малакаларини мустақил равишда ошириб бориш. Малака ошириш курсларида билим олиш беш йилда бир марта амалга оширилиши сабабли у ўқитувчига давр билан ҳамнафас бўлишига имкон бермайди. Беш йил давомида илм-фан, маданият ва бошқа соҳалардаги жадал тараққиёт натижасида барча соҳаларда рўй бераётган янгиликларни ўз вақтида тез ўзлаштиришнинг имкони йўқ. Бу эса ахборотларни ҳам, натижада таълим мазмунини ҳам эскиришига олиб келади. Ўз билим ва малакаларини мустақил равишда ошириб туриш бу борада анча самаралидир. Чунки янгилик пайдо бўлган вақтдаёқ ўқитувчи уни тезликда ўзлаштириши ва уни таълим мазмунига қараб амалиётга ўз вақтида тадбиқ этиши мумкин бўлади. Шунинг учун ҳам таълим тизимида ўқитувчиларнинг мустақил ишлари эътиборга лойиқ малакани ошириш омили деб қаралади. Мактаб тасвирий санъат ўқитувчисининг фаолиятида уларнинг мустақил ишларини қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: 1. Тасвирий санъат назарияси ва тарихи Мазкур йўналиш тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатларининг назарий асослари хисобланган композиция- рангшунослик, ёруғсоя, перспектива қонунларини унга тегишли яратилган асарларни чуқурроқ ўрганишни, шунингдек, бу борада очилган янгиликлар билан мунтазам танишиб боришни назарда тутади. Бу эса йўналиш юқорида қайд қилганимиздек, тасвирий, амалий-безак ва меъморчилик санъатлари тарихини ҳам кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Айниқса, бу борада сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудуди харобаларидан топилган деворий расмлар, хайкалтарошлик асарлари ва меъморчилик обидалари катта ўринни эгаллайди. Улар орасида Айртом, Варахша, Афросиёб, Далварзин тепа, Жонбос қалъа, Тохаристон, Болалик тепа, Тупроқ қалъа ва бошқа жойлардан топилган санъат намуналари алоҳида аҳамият касб этади. Шарқ меъморчилигининг машҳур тарихий обидалари, Европа ва Америка мамлакатларининг ҳозирги замон машҳур меъморчилигини чуқур ўрганишни ҳам талаб этади. Буни тасвирий санъатдан янги дастурларга меъморчиликка оид мавзуларни киритилиши билан изоҳланади. Шунингдек, тасвирий санъат тарихига доир материаллар қаторига Шарқ ва Мовароуннаҳр миниатюра рангтасвир мактаблари ҳам киради. Ўқитувчининг мустақил ишлари учун Ўзбекистонда IX-XX аср меъморчилигини ўрганиш ҳам эътиборга лойиқдир. Айниқса Темур ва темурийлар давридаги меъморчиликни чуқур ва атрофлича ўрганилиши талаб этилади. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида шундай меъморчилик бинолари қурилдики, улар билан ўқувчиларни таништириш ўз Ватани ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида тасвирий санъатнинг тараққиёти, Ўзбекистон бадиий академиясининг ташкил топиши, миллий рассомчилик ва дизайн институтининг очилиши бу даврда иқтидорли ёш рассомларнинг жахон маданияти ва санъати сарҳадларидан ўрин олиши ҳамда бу рассомларни юксак бадиий савияда яратган асарларини ўрганиш ниҳоятда муҳимдир. Шу билан бирга жаҳоннинг илғор тасвирий санъати, унинг буюк вакилларининг ижодини ўрганиш ўқитувчиларнинг орқага суриб бўлмайдиган вазифаларидан ҳисобланади. Тасвирий санъат ўқитувчиси ўзбек халқ амалий санъатини ўрганиши ниҳоятда муҳим. Чунки, санъатнинг бу тури мамлакатимизда шунчалик кенг ривожландики, уни тасаввур этиш қийин. Айниқса, наққошлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, каштачилик, сополдўзлик, зардўзлик санъатлари дунёга шуҳрат қозонди. Тасвирий санъат ўқитувчиси амалий санъатнинг назарий асослари билан бир қаторда, бу соҳаларда ижод қилган машҳур усталарнинг (Т.Арслонқулов, У.Жўрақулов, А.Қосимжонов, Ш.Муродов, Я.Рауфов, М.Рахимов, Т.Тўхтахўжаев, М.Усмонов, Қ.Хайдаров, Ж.Хакимов, С.Хамидов в.б.) хаёти ва ижодини мамлакатимизда халқ амалий санъати кенг ривож топган марказларни (Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Шахрисабз, Марғилон, Ургут, Чуст, Китоб, Риштон, Каттақўрғон, /иждувон, Хўжайли, Нурота, Хева, Андижон, Наманган, Шеробод, Тошкент в.б.) уларнинг ўзига хос хусусиятларини билиш талаб этилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling