Гулистон давлат университети


IY. Синфдан ташқари ишлар мазмуни ва методикаси


Download 1.04 Mb.
bet45/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

IY. Синфдан ташқари ишлар мазмуни ва методикаси
Ўқитувчининг бу йўналишдаги мустақил ишларини қуйидаги уч йўналишда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.
1. Тўгараклар ва уларнинг мазмуни.
2. Синфдан ва мактабдан ташқари тадбирлар мазмуни.
3. Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар методикаси.


Y. Тасвирий санъат дарсларини такомиллаштиришда замонавий педагогик
технологиялардан фойдаланиш
Ўзбекистоннинг мустақиллиги таълимни тубдан ислоҳ этишни талаб этмоқда. Бу ислоҳотлар бадиий таълим соҳасида замонавий технологияларни қуйидаги йўналишларда амалга оширилишини назарда тутади.
1. Болалар бадиий таълимини ташхисли асосда ташкил этиш. 2. Табақалаштирилиб ўқитиш. 3. Ўқувчиларни қизиқтириб ва ўйин тарзида ўқитиш. 4. Модулли ўқитиш. 5. Техника воситаларидан унумли фойдаланиб ўқитиш. 6. Муаммоли вазиятлар ҳосил қилиб ўқитиш в.б.
VI. Ўқитувчининг ижодий ишлари.
Ўқитувчининг ижодий ишлари икки йўналишда бўлиши мумкин:
1. Илмий методик ишлар. 2. тасвирий ижодий ишлар.
Илмий методик ишлар илғор тасвирий санъат ўқитувчиларининг иш тажрибаларини ўрганиш методист олмилар билан алоқада тажриба- синов ишларини олиб боришни назорда тутади
Натижада ўқитувчи мактаб, туман, (шаҳар, вилоят, Республика, Халқаро анжуман ва кенгашларда тадқиқот натижалари асосида маърузалар ўқийди матбуотда, илмий тўпламларда мақолалар эълон қилади. Ўқитувчи ўрганилган илғор тажрибалардан ўз фаолиятида фойдаланади. Илғор тажрибаларни ўрганиб тасвирий санъат ўқув предмети мазмунига янгитдан киритилган мавзуларда илмий изланишлар олиб борилади. Айниқса, табиий материаллар (барг, шох-шабба, буғдой поя, илдизлар, айрим мева ва сабзавотларнинг уруғлари, қуш патлари, рангли тошлар), ташландиқ материаллар (синтетик ва шириш ичимликларнинг идишлари, дори-дармондан чиққан идишлар, газмол парчалари, фольга қоғозлар, сим, ғалтак, каноп, гугурт қутиси в.б.) нинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва улардан бадиий қуриш ишларида фойдаланиш ниҳоятда самаралидир.
Тасвирий ижодий ишлар ўқитувчисининг шахсий тасвирий маҳоратини ошириб беришга хизмат қилади. У ўқитувчини ўзи маъқул кўрган тасвирий ёки амалий санъатнинг тур ва жанрларидан биронтаси бўйича ижодий ишлар олиб боришини тақозо этади. Ижодий ишни бу шакли бўйича ўқитувчи олиб борган ишларининг натижалари юзасидан кўргазма ва танловларда қатнашади.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling