Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet48/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Тасвирий санъат дарсларининг муваффақиятли кўп жиҳатдан болаларни фанга бўлган қизиқишларини шакллантириш ва доимий равишда ошириб боришга боғлиқ. Фанга қизиқиши бўлмаган боладан яхши натижа кутиб бўлмайди. Шунингдек, ўқувчи дарсдан бирорта натижани онгли равишда олганида ҳамда унга эга бўлишга ишонч ҳосил қилгандагина фанга қизиқиш пайдо бўлади.

Тасвирий санъатга ўқувчиларнинг қизиқишларини оширишнинг бир қатор йўллари мавжуд:

- санъатнинг моҳиятини болалар онгига сингдириш;

- машҳур санъат намоёндаларининг хаёти ва ижоди юзасидан суҳбатлар ўтказиш, фильмлар намойиш этиш, альбомлар тайёрлатиш;

- озгина бўлса ҳам болаларни эришган ютуқларини қайд қилиш ва рағбатлантириш, уларни ишларини синфдаги барча ўқувчиларга намойиш этиш;

- қизиқарли бўлган санъат асарлари ҳақида суҳбат ва мунозаралар ўтказиш;

- муваффақиятга эришган ўқувчиларнинг ишларидан кўргазмалар ташкил этиш, уларнинг ишларини туман, шаҳар, вилоят кўргазмаларига тавсия этиш;

- ҳар бир дарсда ўқитувчи болаларга янги билим, тушунча ва малакалар бериши;

- тасвирий санъат дарсларини ўйин, мусобақа тарзида ташкил этиш (викторина, кроссоворд, чайноворд ечиш);

- болаларнинг тасвирий ижоди учун кўпроқ уларни қизиқтирган мавзуларни тавсия этиш. Айниқса эртаклар, ҳикоялар, мультиплкация фильмлар асосида, денгиз тубига ва бошқа планеталарга саёҳат асосидаги мавзуларда расм чиздириш;

- болаларнинг тасвирий фаолиятлари учун маълум миқдорда эркинлик бериш. Бунда кўпроқ ўқувчиларни қизиқтирадиган мавзулар назарда тутилади. Хусусан, улар қуш ва ҳайвонлар ҳаётидан олинган мавзулардир. Спорт мавзулари, касб-корга доир мавзулар, жанг мавзулари, афсонавий мавзулар ҳам болаларда катта қизиқиш ортиради;

- дарсда муаммоли вазиятлар ҳосил қилиш орқали дарс ўтиш. Бунда болаларнинг имкониятларини ҳисобга олиш муҳим. Берилаётган муаммоли топшириқлар болаларни зўриқтирмаслиги ва қийнаб қўймаслиги лозим;

- болаларни йирик музей ва кўргазмаларга олиб бориш;


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling