Гулистон давлат университети
II. Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Тасвирий санъат дарслари- таълим ва тарбиянинг асосий шакли
II. Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси
Шахс, шахсни индивидуал хусусиятлари, билиш жараёнлари, тасаввур, тафаккур, нутқ, хотира ҳаяжон ва ирода каби психологик жараёнларни билмасдан туриб тасвирий санъат дарсларини талаблар даражасида амалга ошириб бўлмайди. Бунда унинг қуйидаги жиҳатлари алоҳида аҳамият касб этади. Шахс психологияси: а) шахс, шахснинг дунёқарашлари, эътиқоди, эҳтиёжи ва идеаллари. Шахсни шакллантиришда ўқитувчининг роли; б) фаолият, шахс фаолиятида билим, малака, кўникма ва одатлар; в) Диққат. Диққатнинг турлари ва хусусиятлари. Тасвирий фаолиятларда диққатнинг роли. Болаларда диққатнинг роли. Билиш жараёнлари: а) Сезиш. Ҳис этиш. Унинг тури ва асосий қонуниятлари. Рангларни ҳис этиш қонуниятлари. Болаларда ҳис этишни ўстириш; б) Идрок этиш. Фазони идрок этиш ва тасвирий фаолият. Идрок этиш жараёнининг умумий қонуниятлари ва тасвирий фаолият. Болаларда идрок этиш ва кузатувчанликни ўстириш. в) Хотира, хотира тури ва жараёни. Кўз хотирасини ўзига хос хусусиятлари. Болаларда хотирани ўстириш; г) Тафаккур, унинг тури ва шакллари. Кишиларда фикрлаш фаолиятини ўзига хос хусусиятлари. Бадиий тафаккурни ўзига хос хусусиятлари. Болаларда фикрлашни ўстириш; д) Нутқ, унинг турлари. Рассом тасвирий тилининг ўзига хос хусусиятлари; е) Тасаввур, унинг турлари. Бадиий ижодда тасаввур. Болаларда тасаввурни ўстириш. Ҳаяжон ва ирода жараёнлари: а) Ҳаяжон ва ҳиссиёт. Ҳиссиёт турлари. Ҳиссиёт ва тасвирий фаолият. Болаларда ҳиссиётни ўстириш ва шакллантириш; б) Ирода. Шахсни иродавий хусусиятлари. Болаларда иродани ўстириш ва тарбиялаш. Шахсни асосий индивидуал-психологик хусусиятлари: а) Характер, унинг тузилиши ва хусусиятлари. Характердаги индивидуаллик ва типиклик; б) Қобилият, қобилият ва истеъдод. Бадиий қобилиятларнинг психологик характеристикаси. Болаларда қобилиятларни ўстириш ва шакллантириш. III. Тасвирий санъат дарслари- таълим ва тарбиянинг асосий шакли Дарс мактабда – таълим – тарбиянинг асосий шакли бўлганлиги учун ўқитувчи бу борада кўп ва жиддий иш олиб бориши керак бўлади. Ўқитувчи ўзининг бу борадаги ишини қуйидаги йўналишларда олиб бориши мақсадга мувофиқдир. 1.Тасвирий санъатни ўқитишга бўлган замонавий талабларни хис этиш. 2.Тасвирий санъат дарсларини махсус хонада ўтказишни такомиллаштириш. 3. Ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини ошириш. 4.Дарсларни синфдан ташқари ишлар билан боғлаб олиб бориш. 5.Кўргазмали қуроллардан фойдаланишнинг янги самарали шаклларини қўллаш. 6.Тасвирий санъатни бошқа фанлар билан алоқадорликда ўтказиш. 7.Тасвирий санъат дарсларида таълим ва тарбиянинг бирлиги. 8.Тасвирий санъат дарсларида замонавий педагогик технологияларни қўллаш. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling