Гулистон давлат университети


Топшириқлар, уларни назорат қилиш ва баҳолаш


Download 1.04 Mb.
bet38/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

4.4. Топшириқлар, уларни назорат қилиш ва баҳолаш


Мазмуни: 1. Топшириқларнинг шакллари. 2. Ўқувчилар билим ва
малакаларни назорат қилиш ва баҳолашнинг моҳияти. 3.
Назоратнинг турлари. 4. Борлиқни идрок этиш юзасидан
болаларни билимларини баҳолаш мезонлари. 5. Бадиий-қуриш-
ясаш юзасидан ўқувчиларни билим ва малакаларини баҳолаш
мезонлари. 6. Натурадан ишланган расмларда болаларни билим ва
малакаларни баҳолаш мезонлари. 7. Натурадан ишланган
хайкалларда болаларни билим ва малакаларни баҳолаш
мезонлари. 8. Рангтасвир композицияси бўйича ишланган
расмларда ўқувчиларни билим ва малакаларни баҳолаш
мезонлари. 9. Намунадан кўчирилган декоратив ишларда болалар
билим ва малакаларни баҳолаш мезонлари.10. Декоратив
композиция бўйича бажарилган ишларда ўқувчиларни билим ва
малакаларини баҳолаш мезонлари. 11. Хайкалтарошлик
композицияси юзасидан бажарилган ишларда ўқувчиларни билим
ва малакаларини баҳолаш мезонлари. 12. Санъатшунослик
асослари юзасидан болалар билимларини баҳолаш мезонлари. 13.
Санъатшуносликдан болалар билимларини баҳолаш йўллари.

Ўқувчиларнинг тасвирий санъатдан фаолиятлари ўқитувчининг уларга берадиган топшириқлари юзасидан дарс ва дарсдан ташқари вақтларда амалга оширилади. Бу топшириқларни синф ва уй ишлари шаклида ифодаласа ҳам бўлади. Ўқувчиларнинг синфда бажарадиган ишлари мазкур дарсликнинг “Мактабда тасвирий санъат машғулотлари мазмуни” қисмида баён этилади. Синфда болаларга бериладиган топшириқлар мазмуни асосан янги билим ва малакалар бериш мақсадида амалга оширилади. Дарс синфда жараёнида топшириқларнинг қуйидаги шакллари икки шакли қўлланилади.


а. Синфда бажариладиган топшириқлар. б. Уйда бажариладиган топшириқлар.
Синфда бажариладиган топшириқларнинг қўйидаги турлари характерлидир.
1 санъатшунослик асослари машғулотларида.
-тасвирий, амалий, меъморчилик санъатларининг назарий асослари, тарихи санъаткорларнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан сухбатлар ўтказиш;
-ўқувчиларнинг ўзлари ишлаган расмлар юзасидан иншолар ёздириш;
- санъатшуносликликка оид кроссоворд, чайноворд, ечиш, виктарина ўйинларини ўйнаш;
- ўрганиш мақсадида махаллий санъат ёдгорликларига, кўргазма ва музейларга бориш.
- Комзиция ишлаш бўйича ўқитувчи томонидан тавсия этилган ёки эркин мавзуларда мустақил равишда композиция ишлаш;
- Аввалга дарсда бошланғич ва якунланмаган топшириқни давом эьдириш.
- Композиция машғулотлари билан боғлиқ эскиз, раннлама ва карамалар ишлаш;
- Натурага қараб расм ишлаш бўйича ўқитувчи томонидан синфда ўрнатилган натурани расмини ишлаш;
- Аввалга дарсда бошланган ва якунланмай қолган ишни давом эттириш.
Бадиий -қуриш-ясашга доир.
- ўқитувчи томонидан тавсия этилган мавзуда табиий, бадиий ва ташландиқ материаллардан бадиий қуриш янги ишларини бажариш.
- Аввалга дарсда бошланган ва якунланмай қолган ишни давом эттириш;
- Мактаб худудида қуриш-ясаш ишлари учун материал тўплаш;
- қуриш-ясаш ишлари учун тайёргарлик босқичини бажарувчи расм ишлаш.
Борлиқни идрок этиш.
- йил фаслларида табиатдаги ўзгаришларни, улардаги гўзалликни, турли фасллардаги кишиларнинг меҳнат жараёнларини кузатиш борлиқдаги табиий манзараларининг гўзаллиги, қуш ва ҳайвонларнинг хаётини кўрсатувчи фильмларни томоша қилиш ва ўрганиш;
- мавзу билан боғлиқ бўлган гуллар, дарахтлар, қўшиқ, ҳайвонлар расмларини ишлаш.
Уй вазифалари икки йўналишда бўлиши мумкин:
1. Синфда ўтилганларни мустаҳкамлаш.
2. Янги мавзуни ўтишга тайёргарлик.
3. Синф ишини давом эттириш ва
4. Ўтилганларни болалар хотирасида тиклаш.
5. Ўз билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling