Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet1/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Раҳим Ҳасанов
МАКТАБДА ТАСВИРИЙ САНЪАТНИ ЎҚИТИШ
МЕТОДИКАСИ

(Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари учун дарслик)

Гулистон – 2002
Муаллифдан

Дарслик олий ўқув юртларининг тсвирий санъат ўқитувчилари тайёрлайдиган факультетларнинг дастурлари асосида тайёрланган. У бўлғуси умумий ўрта таълим мактабларида ўқитувчилари учун керак бўладиган барча назарий ва методик билимларни беради. Дарсликда умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъатни ўқитиш тарихи, бу фаннинг вазифлари, дарс ва дасдан ташқари машғулотлар мазмуни, тасвирий санъатнинг ўқитишнинг назарий ва методик асослари каби масалалар ўз аксини топган. Шунингдек, унда ўқитувчига бўлган замонавий талаблар, унининг мактабдаги ташкилий ишлари, ўз билимларини мустақил ошириш йўллари, болаларни тасвирий санъатга қизиқтириш, ўқитишда замонавий технологияларни қўллаш масалаларига доир илмий ва методик тавсиялар берилган.


Дарсликнинг деярли барча бўлимлари иллюстратив материаллар билан бойитилган бўлиб, улар талабаларга материалларни пухта ва осон ўзлаштириш имконини беради.
Мазкур дарслик олий ўқув юртларида тасвирий санъат ўқитувчилари тайёрлайдиган факультетларнинг талабалари учун мўлжалланган бўлсада, ундан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси факультет ва бўлимлари талабалари, умумий ўрта таълим мактабларининг тасвирий санъат ўқитувчилари бемалол фойдаланишлари мумкин.

М у н д а р и ж а




Кириш. Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий
санъатни ўқитиш методикаси хақида умумий тушунча


1 БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТАСВИРИЙ
САНЪАТНИ ЎҚИТИЛИШ ТАРИХИ

1.1. Чет элларда тасвирий санъатни ўқитилиши


1.2. Ўзбекистонда тасвирий санъатни ўқитилиши

    1. Мустақиллик йилларда тасвирий санъатни ўқитилиши



2 БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ
ЎҚУВ ПРДМЕТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


3 БОБ. МАКТАБДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ МАШ/УЛОТЛАРИНИНГ
МАЗМУНИ

3.1. Тасвирий санъат таълими давлат стандарти


3.2. Тасвирий санъат дарсларининг мазмуни

    1. Тасвирий санъат бўйича дасрдан ташқари ишлар мазмуни.

4 БОБ. МАКТАБДА ТАСВИРИЙ САНЪАТНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ


ВА МЕТОДИК АСОСЛАРИ

4.1. Тасвирий санъатни ўқитишда дидактик принциплар


4.2. Бошланғич синфларда тасвирий санъатни ўқитиш
методикаси
4.3. 5-7 синфларда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси
4.4. Тасвирий санъатдан топшириқлар, уларни назорат қилиш ва
баҳолаш


5 БОБ. ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЎҚИТУВЧИСИ ВА УНИНГ ТАШКИЛИЙ,
МЕТОДИК ВА ИЖОДИЙ ИШЛАРИ

5.1. Тасвирий санъат ўқитувчисининг маънавий ва касбий


сифатларига бўлган замонавий талаблар
5.2. Тасвирий санъат ўқитувчисининг мустақил ишлари
5.3. Мактабда тасвирий санъат хонасини ташкил этиш ва
жихозлаш
5.4. Ўқувчиларни тасвирий санъатга қизиқтириш
Адабиётлар рўйхати

Тасвирий санъатни ўқитиш методикаси


хақида умумий тушунча

Мазмуни: 1. Методика. 2. Умумий методика. 3. Хусусий методика.


4. Методика тарихи. 5. Ўқитиш методикасига бўлган қарашлар.

Ўқитиш методикаси деганда таълим ва тарбиянинг мақсадга мувофиқ амалга оширишнинг энг самарали йўл ва услублар мажмуаси тушинилади. Бунда машғулотни методик жиҳатни тўғри ташкил этиш эса ўқитувчининг ўз олдига қўйган мақсадига энг қисқа, оддий ва самарали йўллар билан, оддийдан-мураккабга бориш принципида маълум кетма-кетликда эришиши тушинилади. Бошқачароқ қилиб айтганда, ўқитиш методикаси тўғри танланганда ўқувчилар ўқув материалини пухта ўзлаштирадилар ва уларда ўзлаштириш даражаси юқорига кўтарилади.


Методика сўзи икки ҳил кўринишда ишлатилади, биринчиси умумий методика бўлса, иккинчиси хусусий методика ҳисобланади.
Умумий методика мактабда олиб бориладиган барча таълим-тарбия ишларига, хусусий методика эса у ёки бу ўқув предметига нисбатан ишлатилади. Методика, педагогика, психология ва санъатшунослик, эстетика соҳасидаги назарий ҳулосаларга таянади ҳамда у педагогиканинг дидактик принциплари, ўқитишнинг шакл ва методларига амал қилади.
Педагогик назарияда асосан уч хил метод борлиги қайд қилинади. Улар нутқий, намойиш этиш ва амалий иш ҳисобланади ҳамда улар ўз ўрнида майда методларга бўлинади. Масалан, нутқий метод ҳикоя қилиш, тушунтириш, суҳбат, китоб билан ишлаш в.б. шу каби методлардан ташкил топади.
Кўргазмали метод эса кузатиш, намойиш этиш кабилардан, амалий иш эса машқ, расм ишлаш, ижодий иш, ўйин каби методларга бўлинади.
Ўқитувчилар фаолиятида “услуб” деган сўз ҳам ишлатилади. “Ўқитиш услуби” деб биз ўқитиш методларининг айрим қирраларини тушунамиз. “Ўқитиш услубларидан” ўқитиш методи ташкил топади.
Масалан, “намойиш этиш” методи асосида ўқитувчи машғулот ўтказганда, у экранга санъат асарининг тасвирини техника воситаси орқали тушуради. Бу жараёнда ўқитувчи суратдаги бирон детални йирик қилиб кўрсатиши керак бўлиб қолса, бу усул ҳисобланади. Ёки экрандаги сурат тасвири юзасидан савол-жавоб ўтказилганда ҳам бу усул қўлланилган бўлади.
Ўқитувчи ўқитиш методларига асосланиб иш юритганда у рангшунослик, перспектива, ёруғсоя, композиция қонуниятлари ва уларнинг хусусиятлардан келиб чиқади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, тасвирий санъатнинг у ёки бу турининг назарий асосларини ўргатганда ёки тасвирий санъатнинг у ёки бу фаолият турини ўқитганда ўқитувчи бир хил методлардан фойдаланиши мумкин эмас.
Ўқитиш методикасининг тарихи жуда узоқларга бориб тақалади. Тасвирий санъатни ўқитиш методикасининг тарихи кишилар қачон бир-бирларига расм чизишни ўргата бошлаган пайтларидан бошланади. У кишилик жамиятининг тараққиёти даврида такомиллашиб борган, давр ўтиши билан ўқитувчилар, олимлар унинг янгидан-янги қирраларини очганлар ва у мутахассислар орасида тарқалган.
Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, шаклланган ҳар бир метод шаклан бир хил бўлса-да, уни бир ўқитувчи, иккинчи ўқитувчидан ўрганиб, шундайлигича қўллайвермайди. Уни ўқитуввчи ўз мактабидаги моддий-техникавий шарт-шароитлар, болаларнинг билим ва малакаларининг савияси, дарс мавзусининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа шу кабиларни ҳисобга олиши лозим. Шунга кўра бошқа ўқитувчи қўллаётган ва яхши самара бераётган бир метод бошқа ўқитувчи фаолиятда яхши натижа бермаслиги мумкин.
Шунинг учун ўзлаштиришга мўлжалланган хар бир метод педагогик фаолият давомида синовдан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Синов бир марта эмас, бир неча марта ўтказилиши лозим бўлади. Чунки бир синфга мўлжалланган бир методика бошқа вақтда юқорида қайд қилинганидек, шароитга қараб бошқача натижа бериши мумкин. Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, танланган ва қўлланиб келинаётган ҳар бир метод шаклан қолса ҳам мазмуниан ўзгариб туриши лозим. Ўқитувчининг тўхтовсиз изланишлари, тажрибалари асосида унинг янгидан-янги қираллари очилади.
Мутаҳассислар орасида тасвирий санъатни ўқитиш методларига турлича қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ мутахассислар ўқитиш методлари ягона тизим, ягона талабларга жавоб бериши лозим деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрларига қараганда, ҳар бир метод жамият тараққиёти давомида шаклланиб бўлган, уни ўзгартирмасдан шундайлигича қўллаш лозим. Бошқа гурух мутаҳассисларнинг фикрларига қараганда ўқитиш методининг асосини ҳар бир ўқитувчининг шахсий иш тажрибаси ташкил этиши керак. Бизнингча масалага бундай чегаралаб аниқлик киритиш тўғри эмас. Таълим-тарбия соҳасида ўқитиш методлари қотиб қолмайди, у доимо тараққий этади. Бунда ўқитувчининг тажрибаси албатта, катта рол ўйнайди. Шундай экан, педагогик амалиётда синфдаги шарт-шароитларни ҳисобга олиб, шаклланган методика асосида ҳам, ўқитувчининг шахсий тажрибаси асосида ҳам фойдаланавериш лозим.
Педагог-ўқитувчи ўқитиш методикасини иш жараёнида ўз-ўзидан эгаллайвермайди. У иш жараёнида изланиш, синов ишларини ўтказиш, кўп адабиётлар ўқиш, илғор тажрибаларни ўрганиш хамда улардан тегишли хулосалар чиқариш асосида пайдо бўлади. Шунингдек, у жамият тараққиёти даврида шаклланган ўқитиш методларини танқидий нуқтаи назардан таҳлил этиш ва уни замон руҳига мослаштирган ҳолда қайта ишлаш асосида намоён бўлади.
XVII-XIX аср даврида умумий ўрта таълим мактабларида тасвирий санъатни ўқитиш методларини такомиллаштиришда чет эл педагогларидан Жон Локк, Жан Жак Руссо. Иогани Генрих Песталоцци, Петер Шмидт, А.Сапожников, Г.Гиппиус, Н.Крамскойлар катта ҳисса қўшган бўлсалар ХХ асрда рус педагог олимларидан Е.С.Кондахчан, Лабунская, Н.Н.Ростовцев, В.С.Кузин, Е.Е.Рожковалар самарали меҳнат қилдилар.
Ўзбекистонда тасвирий санъатни ўқитишни оёққа турғазишда рассом педагоглардан М.Набиев, Б.Ориповларнинг ҳизматлари катта бўлди.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling