Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг жиҳозланиши
Дарснинг мавзуси: Капалакнинг ўзига қараб расмини ишлаш.
Дарснинг вазифалари: Ўқувчиларни мураккаб ва симметрик шаклдаги нарсаларнинг тузилиши, шаклини кўра билишга, уларнинг тасвирий малакаларини ривожлантириш. Табиатга нисбатан меҳр уйғотиш. Дарснинг жиҳозланиши: Капалак коллекциялари. Катта ўлчовда ишланган капалак расми ва параллел синф ўқувчиларининг шу мавзуда ишлаган расмларидан намуналар. Дарснинг мазмуни: Янги мавзуни баён қилишни ўқитувчи капалаклар ҳақида қисқача суҳбат билан бошлайди: Болалар, ёзги каникул вақтида сиз ҳар хил капалак, ниначи, тиллақўнғиз каби хашоратларни кўрган ва улардан коллекция тўплаган бўлсангиз керак. Маълумки, капалаклар шакли, тузулиши, ранги безаги ўлчови жиҳатдан ниҳоятда хилма-хил бўладилар. Шунга қарамасдан бу капалакларнинг бир-бирига ўхшаш томонлари кўп. Уларни ўхшаш ва умумий томонларини солиштириб кўриш орқали билиб олиш қийин эмас. Капалаклар ўзларининг шакли, ранги ва енгил парвози билан кишиларга ниҳоятда завқ бағишлайди. Шунинг учун ҳам кўпчилик болалар уларни севишади. Уларни тутиб коллекция тўплайдилар. Капалакларнинг карам капалаги каллима, орден лентаси, венесса ва бошқа бир қанча турлари мавжуд. ,,,, расм. Капалаклар хақидаги умумий суҳбат тугагач, катта ўлчовдаги биронта капалак расми доскага осиб қўйилади ва у болалар билан биргаликда таҳлил қилинади. Таҳлил қуйидагича саволлар ёрдамида амалга оширилади: Капалак қандай бўлакладан ташкил топган? Капалак қанотининг шакли қандай? Унинг боши ва танасининг шакличи? Капалак танаси ва қанотларида қандай ранглар бор? Капалак симметрик шаклдами ёки йўқми? Нима сабабдан капалакни симметрик шаклда деймиз? Капалакнинг қаноти, танаси, бош, мўйлови ўзаро қандай туташган? Ўқитувчи капалак расмини чизиш усулини доскада кўрсатади. ,,, расм. Бу ишни у биринчи галда расмни қоғоз юзасида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштиришни тушунтиришдан бошлайди. Шу мақсадда у (капалак расм тўғри жойлаштирилган) ўзи ишлаган намунавий расмни ва пареллел синф ўқувчиларининг ишлаган расмларидан намуналарни болаларга кўрсатади. Расм чизиш симметрия ўқини белгилаш ва капалак унинг умумий баландлигини ётиқ чизиқ билан, энини оғма чизиқлар билан белгилаб олишдан бошланади. Сўнгра симметрия ўқи устида капалакнинг боши, тана, думининг тасвири ишланади. Охирида эса белгиланган ётиқ ва оғма чизиқлар орасида капалак қанотларининг расми ишланади. Расм капалак қанотларидаги безакларни ишлаш билан якунланади. Расм чизишдаги босқичларни ўқитувчи баъзи ўқувчиларга оғзаки такрорлатганидан сўнг уни доскадан ўчириб ташлайди. Сўнгри болалар парталарга қўйилган капалакларни кузатадилар ва уларнинг ўзига қараб расмини (қаламда ва бўёқ билан) ишлайдилар. Даср охирида синфда ишланган болалар ишларидан намуналар ажратиб олиниб, таҳлил қилинади. Яхши ишланган расмларнинг эгалари рағбатлантирилади, бўш ишланган расмлардаги хато ва камчиликлар қайд этилади. Яна бир бошқа капалакнинг ўзига қараб расмини чизиш уйга вазифа қилиб топширилади. Юқорида қайд қилинганидек, натурага қараб тасвирлаш, натурага қараб ҳайкал ишлаш машғулотларини ҳам қамраб олади. Бу машғулотларни ўзига ҳос жиҳатларидан бири болаларда пластилин, лой, стек билан тўғри муносабатда бўлиш, лой (пластилинни) парчаларини ўзаро қўшиш орқали ҳайкал ишлаш, шунингдек биргина йирик лой бўлагидан ортиқча жойларини олиб ташлаш орқали ҳайкал ҳосил қилиш методикасини тўғри ўзлаштириб олишга қаратилганлигидир. Ўқувчилар томонидан топшириқларни бажаришда натурани барчага тўлиқ кўринишига эришиш муҳимдир. Шунингдек, натурани болалар иштирокида савол-жавоб орқали таҳлил қилиш, у ҳақда тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга имкон беради. Бошланғич синфларда болаларнинг ёшлик хусусиятларини ҳисобга олиб, Ўтрта Осиё халқларига хос бўлган майда ҳайкалчалар ясаш санъатига оид ишлардан намуналар кўчиртириш, бу санъат турининг миллий бадиий анъаналарини ўргатишда муҳим аҳамият касб этади. Қуйида ўзига қараб ҳайкал ишлаш мавзусига доир дарс ишланмаси берилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling